24.02.2011
Кардиологиянинг янги истиқболлари
Пойтахтимиздаги Республика ихтисослаштирилган кардиология марказида юрак қон-томир касалликларини даволашда замонавий технологияларни қўллаш самараларига бағишланган илмий-амалий анжуман бўлиб ўтди. Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Кардиологлар уюшмаси, Тюмен кардиология маркази (Россия) билан ҳамкорликда ташкил этилган тадбирда олимлар, ёш тадқиқотчилар, даволаш-профилактика муассасалари шифокорлари ва россиялик мутахассислар иштирок этди.
Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари А.Комилов, Республика ихтисослаштирилган кардиология маркази директори Р.+урбонов ва бошқалар мамлакатимизда Президентимиз Ислом Каримов ташаббуси билан ихтисослаштирилган тиббиёт муассасалари тармоғининг ташкил этилиши соғлиқни сақлаш соҳасини жаҳон андозалари даражасига олиб чиқишда муҳим омил бўлаётганини таъкидлади. Давлатимиз раҳбарининг қатор фармон ва қарорлари, тегишли давлат дастурларининг изчил ижроси натижасида тиббиёт тизимида хизмат кўрсатиш сифати ва самарадорлиги ошмоқда.
Бу жараёнда Республика ихтисослаштирилган кардиология марказининг ҳам моддий-техник базаси мустаҳкамланмоқда. Бу ерда кардиологиянинг долзарб масалалари – артериал гипертония, юрак ишемик касаллиги, қон айланишининг етишмовчилиги, юрак аритмиялари каби хасталикларни ўз вақтида аниқлаш ва даволаш имконияти кенгаймоқда. Хорижий давлатлардаги нуфузли илм-фан марказлари билан бу борада изчил ҳамкорлик йўлга қўйилган. Тюмен кардиология маркази ана шундай ҳамкорлардан биридир.
Мазкур тиббиёт муассасаси билан олиб борилган илмий-амалий ҳамкорлик лойиҳалари доирасида Марказий Осиёда илк бор аритмияни тиғсиз даволаш амалиёти юртимиз тиббиётида жорий этилди ва ҳозиргача олтмиш нафардан зиёд бемор шу усул ёрдамида соғлом ҳаётга қайтди. Марказда юрак қон-томир касалликларини диагностика қилишда ангиографик усулдан самарали фойдаланилмоқда. Натижада, мамлакатимизда юрак миокардининг ўткир инфарктидан содир бўладиган ўлим кўрсаткичи икки баробар камайди.
– Ўзбекистон тиббиёти жадал ривожланаётганига гувоҳ бўлдим, – дейди Тюмен кардиология маркази директорининг ўринбосари Александр Ричков. – Республика ихтисослаштирилган кардиология маркази энг сўнгги русумдаги тиббий технологиялар билан жиҳозланган. Шифокорларингиз замонавий диагностика ва даволаш усулларидан маҳорат билан фойдаланмоқда. Ўзбекистон раҳбари томонидан тиббиёт равнақига кўрсатилаётган доимий эътибор халқингиз саломатлигини таъминлашга, соғлом авлодни вояга етказишга хизмат қилаётир.
Анжуманда Ўзбекистон кардиологиясининг бугунги аҳволи ва истиқболлари, юрак қон-томир тизими касалликларида юксак технологияларни қўллаш самаралари, қон-томир тизимидаги етишмовчиликларни ва юракнинг нотекис уришига олиб келувчи омилларни бартараф этишда янги диагностика ва даволаш технологияларини қўллаш, кардиожарроҳлик ютуқлари ва галдаги вазифаларига бағишланган маърузалар тингланди.

Баҳор Хидирова,
ЎзА.