22.02.2011
Саломатлик ҳафталиги
Мамлакатимизда аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш, тиббий хизматнинг сифат ва самарадорлигини ошириш мазкур тизимда амалга оширилаётган изчил ислоҳотларнинг бош мақсадидир.
Наманган вилоятида сўнгги йилларда Республика акушерлик ва гинекология илмий текшириш институти, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази филиаллари, вилоят скрининг маркази ҳамда замонавий диагностика ва даволаш ускуналари билан жиҳозланган 230 дан зиёд қишлоқ врачлик пунктлари ташкил этилди.
Соғлиқни сақлаш тизимининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш борасида кўрилаётган чора-тадбирлар аҳолига малакали тиббий хизмат кўрсатиш имконини бермоқда. Айни вақтда аҳолининг, хусусан, ёшларнинг соғлом турмуш тарзи, тиббий ва гигиеник маданиятга оид билимини мустаҳкамлаш ҳам саломатликнинг муҳим омилларидандир.
Шу мақсадда Наманган вилояти ҳокимлиги, вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ҳамда Саломатлик ва тиббий статистика институтининг вилоят филиали ҳамкорлигида “ўсмирлар ва қизларни соғломлаштириш ҳафталиги” ўтказилди. Тадбир давомида малакали мутахассислардан таркиб топган гуруҳ томонидан Поп ва Тўрақўрғон туманларининг олис қишлоқларидаги врачлик пунктлари, маҳалла фуқаролар йиғинлари, мактаб ва коллежларда 5 мингга яқин йигит-қизлар, шунингдек, 17 мингдан зиёд туғиш ёшидаги аёллар УЗИ, ФГДЕС, флюрография каби замонавий диагностика ва таҳлил ускуналари билан жиҳозланган кўчма лабораториялар ёрдамида тиббий кўрикдан ўтказилди.
Аҳоли орасида яқин қариндошлар ўртасидаги никоҳнинг нохуш оқибатлари, туғма гипотериоз, наслий касалликлар, эмизишнинг бола ва она саломатлигига ижобий таъсири, оила қуришдан олдин тиббий кўрикдан ўтишнинг аҳамияти, кашандалик, гиёҳвандлик ва алкоголизмнинг саломатликка салбий таъсири мавзуларида давра суҳбатлари ташкил этилди. Соғлом овқатланиш, гигиена қоидаларига риоя қилиш, жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланишнинг афзалликлари атрофлича тушунтирилди.
– Юртбошимизнинг “Юксак маънавият – енгилмас куч” асарида “Оила соғлом экан – жамият мустаҳкам, жамият мустаҳкам экан – мамлакат барқарордир”, дея соғлом турмуш тарзининг жамият равнақида муҳим ўрин тутишига алоҳида эътибор қаратилган, – дейди Саломатлик ва тиббий статистика институтининг Наманган вилояти филиали директори Ирода Мусаева. – Соғлом турмуш тарзи кўникмалари, аввало, оилада шаклланади. Ҳафталик доирасидаги тарғибот тадбирларида шу жиҳатга алоҳида эътибор қаратилди.

Акрамжон Сатторов,
ЎзА.
ЎзА.