Она ва бола саломатлиги – доимий назоратда
Сурхондарё вилоят скрининг маркази томонидан оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, ҳар томонлама соғлом авлодни шакллантириш, тиббий хизмат сифатини янада такомиллаштириш борасида самарали ишлар амалга оширилмоқда. Бу ерда йигирмага яқин малакали ходим тиббий хизмат кўрсатаётир.
Энг замонавий тиббий ускуналар билан жиҳозланган мазкур марказ томонидан чақалоқлар белгиланган муддатда скрининг текширувидан ўтказилмоқда. Бу эса болаликдан ногиронликнинг олдини олишда, ирсий касалликларни ўз вақтида аниқлашда муҳим омил бўлаётир. Шу билан бирга ҳомиладор аёллар марказ мутахассислари кўригидан ўтказилиб, соғломлаштириш ишлари олиб борилмоқда. Ўтган йили уч мингдан ортиқ аёл марказнинг эндокринолог-врачи қабулида бўлиб, тегишли маслаҳатлар олди ва уларга зарур тиббий ёрдам кўрсатилди.
Суратларда (чапдан) акушер-гинекологлар Барно Мусаева ва Румия Султонова. Фарҳод Абдурасулов (ЎзА) олган сурат/