UZ RU
10.02.2011

СОFЛОМ ТУРМУШ КАФОЛАТИ

Эл соғлиғи — юрт бойлиги. Инсон соғ-саломат экан, ишида унум, турмушида ҳаловат бўлади. Эртанинг умиди билан яшайди. Мустақилликнинг дастлабки йиллариданоқ, тиббиёт соҳасида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ана шундай эзгу мақсадга қаратилганлиги билан аҳамиятлидир.

Бугун нафақат шаҳарлар, вилоят ва туман марказларида, балки қишлоқ врачлик пунктларида ҳам тиббиёт тизимидаги ислоҳотлар ўз самарасини бераяпти. Узоққа бормайлик, қисқа вақт оралиғида бизнинг туманимиздаги барча қишлоқ врачлик пунктлари “Саломатлик-1” дастури асосида қайта таъмирланиб, замонавий тиббий асбоб-ускуналар билан жиҳозланди. Эндиликда уларда ҳам энг сўнгги русумдаги ташхис аппаратлари ёрдамида касалликларни ўз вақтида аниқлаш, тўғри ташхис қўйиш ва даволаш имконияти мавжуд. Бу каби қулайликлар туфайли беморлар вақт сарфлаб, бир неча чақирим узоқликдаги туман шифохонасига эмас, шундоққина ёнидаги ҚВПларга мурожаат қилишмоқда.

Айниқса, Президентимизнинг “Соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилишни янада чуқурлаштириш ва уни ривожлантириш Давлат ­дастурини амалга оширишнинг асосий йўналишлари тўғрисида”ги Фармони ­тизимдаги кенг қамровли ишларга йўл очди. Бундай ижобий ўзгаришлар бизнинг фаолиятимизда ҳам ўз ­аксини топмоқда. Тиббий муассасамиз Гулистон қишлоғида ­жойлашган бўлиб,
9 минг нафарга яқин одамга ­хизмат кўрсатади. Аҳоли саломатлигини доимий ­равишда назорат қилиб ­бориш, улар ўртасида ­соғлом турмуш тарзини қарор топтириш, тиббий маданиятни оширишга қаратилган давра суҳбатлари, мулоқотлар уюштириш жамоамиз фаолиятининг муҳим йўналишларига айланган. Шунингдек, “Соғлом она — соғлом бола” тамо­йилининг ижроси бўйича ҳам изчил ­фаолият олиб ­борилмоқда. ҚВП қошида кундузги ­стационар ташкил этилганлигини гулис­тон­лик­лар мамнуният билан ­маъқуллашди.

Табиийки, бу каби ­саъй-ҳаракатлардан кўзланган мақсад аҳоли саломатлигини самарали муҳофаза қилиш, фар­занд­ларимиз­нинг соғлом ва баркамол ­улғайишларини таъминлашдир. Шунда биз, врачлик пункти шифокор­лари ўз ­вазифамизни ­сидқидилдан адо этган бўламиз.

Бозорбой ЖУМАНОВ,

Урганч туманидаги

«Гулистон» қишлоқ врачлик пункти шифокори.