Эзгу мақсадларга қаратилган ҳамкорлик
Эътироф билан айтиш жоизки, кейинги йилларда республика соғлиқни сақлаш тизимида диққатга молик ишлар амалга оширилиб, самарали натижаларга эришилмоқда. Айниқса, болалар саломатлигига қаратилган фаолиятлар бундан мустасно эмас. Фарзандларимиз соғлом дунёга келишлари учун туғруқ муассасалари ҳамда болалар шифохоналарининг замон талаблари даражасида бунёд этилаётгани, шунингдек, замонавий технологиялар билан таъминланаётганлигига ҳар биримиз гувоҳ бўлмоқдамиз.
Ана шундай эзгу ниятли ишларни 25 йилдан буён амалга ошириб, республикамизда истиқомат қилаётган болажонларимизга тиббий хизмат кўрсатиб келаётган Тошкент педиатрия тиббиёт институти клиникаси мисолида кўришимиз мумкин. Маълумки, мазкур клиникада пульмонология, кардиоревматология, гастроэнтерология, неврология, дерматология, физиотерапия ва 7 та хирургик йўналишдаги, яъни шошилинч ва режали хирургия, травматология, ортопедия, нейрохирургия, шунингдек, лор, офтальмология, кардиохирургия ва пластик хирургия бўлимлари мавжуд бўлиб, уларда малакали тиббиёт ходимлари фаолият олиб бормоқдалар. Айтиш муҳимки, кейинги йилларда чақалоқлар орасида тез-тез учраётган хирургик касалликлар (офтальмология, қулоқ-бурун-томоқ касалликлари ва умумий хирургик) соҳасида неонатал ёрдам савиясини ошириш масалаларига ҳам катта эътибор қаратиб келинмоқда. Ушбу фаолиятни янада такомиллаштириш ва чақалоқларга малакали хирургик ёрдам кўрсатишни замонавий технологиялар ёрдамида амалга ошириш мақсадида 2008 йил Туркия Халқаро ҳамкорлик агентлиги (ТИКА) ҳомийлигида клиниканинг 4 нафар шифокор ва 3 нафар ҳамшираси Туркиянинг Анқара шаҳрида малакаларини ошириб қайтдилар. 2010 йилда мазкур агентлик томонидан реанимация бўлимида чақалоқлар палатаси таъмирланиб, зарур бўлган жиҳозлар билан тўлиқ таъминланиб, барча қулайликларга эга бўлган неонатал палата ташкил этилди.
Жорий йилнинг 20 январь куни мазкур клиникада неонатал палатанинг очилишига бағишланган тадбир бўлиб ўтди. Тадбирни Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари Анвар Алимов кириш сўзи билан очиб, икки давлат ҳамжиҳатлигида амалга оширилаётган бундай хайрли ишлар келажак авлодларимиз бўлган болажонларимиз саломатлигига қаратилган экан, ҳамкорларимиз томонидан тақдим этилган замонавий тиббий асбоб-ускуналар мазкур мақсадларга хизмат қилишини йиғилганларга таъкидлаб ўтди. Шундан сўнг Туркия Халқаро ҳамкорлик агентлигининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Бекир Демир сўз олиб, бундай беғараз ёрдам икки давлат тиббиёт тизимидаги фаолиятларнинг ривожланишида янада муҳим аҳамият касб этиши, шунингдек, мазкур саъй-ҳаракатларга кенг йўл очиб бераётган Ўзбекистон Республикаси Президенти ва ҳамкорлик ришталарини янада мустаҳкамлашга хизмат қилаётган Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига ўз миннатдорчилигини билдириб, неонатал палатадаги янги технологиялар болажонларнинг соғлигини тиклашда асосий ўринга эга бўлишига ишонч билдирди. Тошкент педиатрия тиббиёт институти клиникаси бош врачининг ўринбосари Тўлқин Ҳошимов Туркия Халқаро ҳамкорлик агентлиги томонидан тақдим этилган КЮВЕЗ, монитор, фототерапия, сунъий нафас бериш ва сўрғич аппаратлари чақалоқларга малакали тиббий ёрдам кўрсатишда қўл келишини таъкидлаб, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Туркия Халқаро ҳамкорлик агентлигига клиника жамоаси номидан миннатдорчилик билдирди.
Албатта, бундай хайрли ишлар кўлами янада кенгайиб, халқимиз саломатлиги йўлида олиб борилаётган саъй-ҳаракатлар ўз самарасини бериши шубҳасиздир.

Давлатимиз томонидан гематологик хизмат фаолиятини яхшилаш ва мавжуд муаммоларни ҳал этиш ишларига катта эътибор қаратиб келинмоқда. Шундай экан, Марказий Осиёда ягона бўлган Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Гематология ва қон қуйиш илмий-текшириш институти соҳа бўйича етакчи муассаса ҳисобланиб, айни пайтда бу ерда қон тизими касалликлари диагностикаси, даволаш, тиббиёт ходимлари малакасини ошириш, илмий изланишлар олиб бориш, жойларда қон хизмати фаолиятини мувофиқлаштириш каби ишлар амалга ошириб келинмоқда.
Таъкидлаш муҳимки, институтда замонавий диагностика ва даволаш усулларини амалиётга жорий қилиш ва янги дори препаратларини ишлаб чиқариш устида илмий изланишлар олиб борилмоқда. Институт Россия, Украина, Туркия, Чехия, Германия каби давлатларнинг етакчи тиббий муассасалари билан самарали ҳамкорлик қилиб келмоқда. Ҳамкорлик даврида 30 нафардан ортиқ институт врач-гематолог ва ҳамширалари қайта ўқиш ҳамда малака ошириш курсларида қатнашиб, ўзак ҳужайраларини кўчириб ўтказиш учун малакали мутахассис этиб тайёрландилар. Маълумки, "Меҳр нури" жамғармаси томонидан таъмирдан чиқарилган институт таркибидаги "Гемофилия ва қон депрессияси маркази" биносида 2011 йилнинг 18 январь куни Суяк кўмигини (ўзак ҳужайраларини) кўчириб ўтказиш Марказининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Тадбирда сўз олган Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Асомиддин Комилов, Туркия Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Мехмет Сертач Сонмезай, Туркия халқаро ҳамкорлик агентлигининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Бекир Демир ҳамда вазирликнинг Гематология ва қон қуйиш илмий-текшириш институти директори Ҳамид Каримовлар мазкур марказ инсонлар саломатлиги йўлида хизмат қилиши ва бу борада олиб борилаётган фаолиятлар ривожи янада мустаҳкам бўлишига ишонч билдириб ўтдилар.
Айтиб ўтиш лозимки, марказда фаолият юритадиган врач ва ҳамширалар малакасини ошириш ва замонавий тиббий асбоб-ускуналар билан жиҳозлашда Туркия халқаро ҳамкорлик агентлигининг ёрдами катта бўлди.
Эътирофлиси шундаки, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Гематология ва қон қуйиш илмий-текшириш институти таркибида очилган ўзак ҳужайраларини кўчириб ўтказиш Маркази Ўзбекистонда ва қўшни давлатларидаги фуқароларга замонавий гематологик ёрдам кўрсатиш имконини беради.