23.01.2011
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ БРЮССЕЛГА ТАШРИФИГА ДОИР
Ташриф чоғида Ўзбекистоннинг Европа Иттифоқи ва НАТО билан муносабатларининг бугунги аҳволи ва ривожлантириш истиқболларига оид, шунингдек, томонларни қизиқтирган минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик масалалар муҳокама қилинади.
Ташриф якунлари бўйича Ўзбекистоннинг Европа Иттифоқи билан турли соҳалардаги ҳамкорлигини чуқурлаштиришга қаратилган қатор ҳужжатлар имзоланиши режалаштирилган.