11.01.2011
ҚОНУНЧИЛИК ТИЗИМИ РИВОЖЛАНМОҚДА
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси томонидан "Замонавий халқ табобатини ривожлантиришнинг илмий ва ҳуқуқий асосини яратиш – бугунги кун зарурати" мавзуида давра суҳбати ўтказилди. Унда парламент депутатлари, соғлиқни сақлаш тизимининг етакчи мутахассислари, тажрибали ҳуқуқшунослар, иқтисодчилар, Ўзбекистон халқ табобати Академияси олимлари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.
Тадбирда мамлакатимиз тиббиёт тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар, кенг кўламли янгиланиш ва ривожланиш босқичлари, татбиқ этилаётган мақсадли дастурлар билан бир қаторда, аждодларимиздан бизга мерос бўлиб келаётган халқ табобатини ривожлантириш, уни ҳуқуқий томонидан мустаҳкамлаш мақсадида қонунчилик тизимини шакллантириш масалаларига асосий эътибор қаратилди. Сўзга чиққан маърузачилар халқ табобати анъаналари асосида дори воситаларини яратиш ва ундан амалиётда фойдаланиш, Ўзбекистонда доривор ўсимлик дунёсини асраб-авайлаш, йўқолиб бораётган айрим ўсимликларни сақлаб қолиш ва кўпайтириш, юртимизда табиблик билан шуғулланаётган фуқаролар фаолиятини қонун доирасида тартибга солиш ҳамда уларнинг меҳнат фаолиятини ҳуқуқий ҳимоялаш, табобат илмини ривожлантириш учун кенг шарт-шароитлар яратиш ва мазкур йўналишдаги ўқув адабиётлари сонини кўпайтириш ишлари бугунги куннинг долзарб масаласи эканлигини таъкидладилар.
Йиғилиш сўнгида қонунчилик тизимини яратиш йўналишида барча тармоқ мутахассисларидан иборат ишчи гуруҳи таркиби тасдиқланиб, тегишли қарор ишлаб чиқилди.
* * *
Шунингдек, Ахборот ва коммуникация технологиялари масалалари қўмитаси томонидан "Ахборот соҳасига бозор механизмларини жорий этиш шароитида нодавлат босма оммавий ахборот воситаларининг фаолиятини кучайтириш" мавзуида давра суҳбати бўлиб ўтди.
Йиғилиш давомида нодавлат босма оммавий ахборот воситаларининг бугунги ҳолати, ривожланиш истиқболлари, соҳада бозор механизмларини такомиллаштириш, юртимиз ва хорижда бўлаётган воқеаларни холис ҳамда тезкор ёритишда мустақил босма ОАВнинг роли, унинг меъёрий-ҳуқуқий базасини янада ривожлантириш, иқтисодий ҳамкорлик ва эркинликни таъминлаш масалалари атрофлича муҳокама этилди.
Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепциясида давлатимиз раҳбари томонидан "Оммавий ахборот воситалари фаолиятининг иқтисодий асослари тўғрисида", "ОАВларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тўғрисида"ги қонун лойиҳаларини ишлаб чиқиш ғояси илгари сурилди. Давра суҳбати қатнашчилари юқорида айтиб ўтилган қонунларга алоҳида урғу бериб, фуқаролик жамияти институтлари тизимининг муҳим таркиби саналган ОАВлар мустақиллигини таъминлаш, мамлакатни сиёсий модернизация қилишда ушбу қонунларнинг долзарблиги ва аҳамияти хусусида гапириб ўтдилар. Тадбирда барча партияларнинг фракция аъзолари ўз фикр-мулоҳазаларини билдириб, амалий таклиф ва зарурий тавсияларини киритдилар. Кўриб чиқилган масалалар юзасидан қўмитанинг тегишли қарори қабул қилинди.
Намоз ТОЛИПОВ.