22.01.2011
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига қараганда, Ер юзида иқлим мувозанатининг бузилиши, ҳавонинг ялпи исиб кетиши оқибатида ошқозон-ичак, юрак-қон томир хасталиклари кескин ошган. Бу эса, табиийки, иқлим ўзгариши натижасида юзага келиши мумкин бўлган турли вазиятларга тиббиётни мослаштириш, самарали шифо усулларини излаб топиш ва яратишни тақозо этади.
Пойтахтимизда бўлиб ўтган “Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш тизимини иқлим ўзгаришига мослаштириш” мавзуидаги халқаро семинарда ана шу масалалар ҳақида сўз борди.
Унда Республика Соғлиқни сақлаш, Фавқулодда вазиятлар вазирликлари, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси, БМТ Тараққиёт дастури, ЮНЕСКО, ЮНИСЕФ ҳамда бошқа давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари иштирок этди.
Анжуманда таъкидланишича, бундай лойиҳалар илмий-географик, ижтимоий-иқтисодий ва соғлиқни сақлаш тизими бўйича турлича бўлган қатор мамлакатларда амалга оширилмоқда. Ўзбекистон уларнинг биринчи еттилигидан ўрин олган.
— Биз лойиҳа учун Ўзбекистонни танлаганимиз бежиз эмас, — дейди Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг иқлим ўзгариши бўйича техник эксперти Нёрз Джо хоним. — Негаки, юртингизда табиат муҳофазаси, экологик мувозанат барқарорлигини таъминлаш масалаларига давлат миқёсида эътибор қаратилган. Бу эса лойиҳанинг тўла муваффақиятини таъминлаши, шубҳасиз.
Иқлим ўзгариши натижасида вужудга келувчи касалликларнинг олдини олишга қаратилган дастлабки тадбирлар Тошкент ва Сирдарё вилоятларида амалга оширилади. Сўнгра республиканинг бошқа вилоятларига ҳам татбиқ этилади.
Икки кун давом этган анжуманда глобал, минтақавий ва миллий доирада иқлим ўзгариши ҳамда унинг аҳоли саломатлигига салбий таъсирига оид маълумотлар тақдим қилинди. Шунингдек, лойиҳани амалиётга босқичма-босқич жорий этиш юзасидан аниқ режалар белгилаб олинди.
М. ХОЛМАТОВА
ИҚЛИМ ЎЗГАРИШИГА МОСЛАШУВ
Бугунги кунда иқлимнинг кескин ўзгариши кўплаб муаммоларни, хусусан, экологик вазият беқарорлиги, ўрмон ёнғинлари, сув тошқинларини юзага келтирмоқда. Айниқса, унинг инсон саломатлигига салбий таъсир кўрсатаётгани янада ташвишланарлидир.Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига қараганда, Ер юзида иқлим мувозанатининг бузилиши, ҳавонинг ялпи исиб кетиши оқибатида ошқозон-ичак, юрак-қон томир хасталиклари кескин ошган. Бу эса, табиийки, иқлим ўзгариши натижасида юзага келиши мумкин бўлган турли вазиятларга тиббиётни мослаштириш, самарали шифо усулларини излаб топиш ва яратишни тақозо этади.