18.01.2011
СОFЛОМ ТУРМУШ ТАРЗИ
Мамлакатимизда соғлом турмуш тарзини қарор топтириш, аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Бу борада, айниқса, ёшларни турли зарарли иллатлардан ҳимоя қилиш муҳим аҳамиятга эга.
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси томонидан ўтказилган “Алкоголь ва тамаки маҳсулотлари истеъмолини чеклаш — соғлом жамият кафолати” мавзуидаги давра суҳбатида ана шу хусусда сўз борди.
Тадбирда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари И. Саифназаров, Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси раисининг ўринбосари З. Ботирова, соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари А. Алимов ва бошқалар юртимизда аҳоли репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш ҳамда бу борадаги қонунчиликни такомиллаштириш борасида муайян ишлар олиб борилаётганини таъкидлашди. Айни пайтда ёшларни тамаки чекиш ва алкоголли ичимликлар истеъмол қилиш каби зарарли иллатлардан муҳофаза қилиш, бунга қарши ўз вақтида курашиш муҳимлигига ҳам эътибор қаратилди.
Дарҳақиқат, алкоголли ва тамаки маҳсулотлари истеъмоли одам соғлиғи учун ўта зарарлидир. Унинг оқибатида турли касалликларнинг пайдо бўлиши кўп бора исботланган. Хусусан, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг маълумотига кўра, ўлим ва ногиронликка сабаб бўлувчи 20 турдаги хатарли омиллар орасида айнан ичкиликбозлик ва кашандалик етакчи ўринлардан бирини эгаллайди. Айни пайтда тамаки маҳсулотлари истеъмоли
50 дан зиёд хасталикларнинг ривожланишига сабабчи бўлиши аниқланган. Юрак-қон томир, нафас олиш аъзолари касалликлари ва ўпка саратони шулар жумласидандир.
Давра суҳбатида тамаки чекиш нафақат кашанданинг ўзига, унинг оиласига зарар келтириши, балки атроф-муҳитга ва оқибатда, миллат саломатлигига ҳам мислсиз зиён етказиши алоҳида билдирилди. Экологларнинг баҳолашича, бугунги кунда тоза ҳавони ифлослантираётган барча чиқиндиларнинг маълум қисмини айнан тамаки маҳсулотлари тутуни ташкил этмоқда.
Ўз навбатида, тадбир иштирокчилари Ўзбекистонда ушбу маҳсулотлар кўп истеъмол қилинмаса-да, кейинги йилларда тоза этанол истеъмолининг миқдори аҳоли жон бошига (15 ёшдан катталарда) изчил ўсаётганлигини айтиб ўтдилар. Таҳлилларда маълум бўлишича, уларнинг сони 2000 — 2009 йиллар мобайнида 16 фоизга ошган. Бу эса, ушбу масалага жиддий ёндашишни тақозо этади.
Шу нуқтаи назардан, “Баркамол авлод йили” Давлат дастурига мувофиқ ишлаб чиқилган “Алкоголли ва тамаки маҳсулотлари тарқалиши ва истеъмол қилинишини чеклаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси ўтган йилнинг 30 декабрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ялпи мажлисида биринчи ўқишда қабул қилинди.
— Ушбу қонуннинг қабул қилинишига жуда катта зарурат бор, — дейди Ўзбекистон Экологик ҳаракатининг парламент қуйи палатасидаги депутатлар гуруҳи аъзоси Нурия Айтжанова. — Янги қонун лойиҳаси фуқаролар, айниқса, 20 ёшга тўлмаган шахслар орасида алкоголь ва тамаки маҳсулотлари тарқалиши ҳамда истеъмол қилинишини чеклашга, бунинг оқибатида мазкур маҳсулотларнинг фуқаролар соғлиғига салбий таъсирини камайтиришга хизмат қилади. Шу билан бирга, аҳолининг соғлом турмуш тарзига интилишини қўллаб-қувватлаш, айниқса, жойларда зарарли одатларнинг салбий оқибатлари ҳақида тушунтириш ишларини кучайтиришни тақозо этади.
Маълумки, мамлакатимизда ўсмир ёшларнинг чекиши қисман назоратга олинган. Хусусан, мактабларда, олий ва ўрта махсус ўқув юртларида ички низомга кўра, чекиш ман қилинган. Шунингдек, 18 ёшга тўлмаган ўсмирларга тамаки маҳсулотларини сотиш қатъиян тақиқланади. Лекин баъзи “тижоратчи”лар кўча-кўйда, пана-пасқам жойларда очиб олган “дўкон”ларда (норасмий, албатта) ҳар хил тамаки маҳсулотларини ёшига қараб эмас, чўнтакка қараб пуллаши ҳолатлари ҳам учраб турибди. Демак, юқорида қайд этилган ҳужжатнинг қабул қилиниши бу каби ноқонуний хатти-ҳаракатларнинг олдини олишда ҳам муҳим ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилади.
— Афсуски, сўнгги пайтларда ўсмирлар, айниқса, аёллар орасида тамаки чекиш тез-тез кўзга ташланмоқда, — дейди Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясининг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси аъзоси Мавлуда Алимова. — Бу иллат инсонни соғлиғидан, саломатлигидан айиради. Илмий тадқиқотлардан маълум бўлишича, тамаки тутуни таркибида 3 мингдан кўпроқ заҳарли модда бор экан. Булар одам организмининг барча аъзоларига, жумладан, нафас олиш аъзоларига салбий таъсир кўрсатади. Шундан келиб чиқиб айтганда, мамлакатимизда юқорида таъкидланган қонунни қабул қилиш мақсадга мувофиқдир.
Давра суҳбатида ушбу қонун лойиҳаси ҳозирги кунда Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитасининг ишчи гуруҳи томонидан парламент қуйи палатасининг ялпи мажлиси муҳокамасига иккинчи ўқишда киритишга тайёрланаётгани қайд этилди.
Тадбирда мутахассислар, ушбу соҳа олимлари ҳамда депутатлар муҳокама қилинган масалалар бўйича ўз фикр-мулоҳазаларини билдирдилар.