UZ RU
08.01.2011

ФАОЛИЯТЛАР ТАҲЛИЛИ, ЭРИШИЛГАН ЮТУҚЛАР

Ҳар йилни соҳалар тармоғида сарҳисоб қилиш яхши анъанага айланиб бормоқда. Таҳририят ходимлари соғлиқни сақлаш тизимида амалга оширилган ишлар хулосаси, эришилган муваффақиятлар билан танишиш мақсадида пойтахтимиздаги ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказлари, илмий-текшириш институтлари ва даволаш-профилактика муассасаларида хизмат сафарида бўлдик. Тўғриси, "Баркамол авлод йили" Давлат дастури доирасида барча муассасаларда мақташга арзигулик ва ибрат қилиб кўрсатса бўладиган янгиликлар, муваффақият ва амалий натижалар борлиги бизни қувонтирди. Чунки, якунланаётган мазкур йилимиз барча тиббиёт ходимлари фаолияти учун самарали келди десак, хато бўлмайди. Бугунги саҳифамиз орқали ҳам амалга оширилган ишлар ва ютуқлар хусусида тўхталиб ўтишни жоиз, деб билдик.

Республика ихтисослаштирилган хирургия марказида

бу йил ҳам мураккаб турдаги юқори технологиялар асосида операциялар амалга оширилди. Жумладан, туғма юрак пороги, буйрак, жигар ва нафас йўллари аъзоларида 4437 та амалиёт ўтказилди. Айниқса, ангиопластика, аортани эндоваскуляр протезлаш йўналишида татбиқ этилган лойиҳалар, янгиликлар беморлар соғлигини тиклашда муҳим омил бўлди. Шунингдек, халқаро шартномалар асосида Италия, Россия, Америка, Германия ва бир қанча ривожланган давлатлар кардио-хирурглари билан йўлга қўйилган алоқалар ўзининг ижобий натижаларини бериш баробарида, малака ошириш ва тажриба бойитиш имкониятини янада кенгайтирмоқда. Рақамларга мурожаат қилсак, бир йил давомида марказда диагностика-текширув ишлари 89516 тани ташкил этган бўлса, 6874 нафар бемор муассасада даволаниб, соғломлаштирилган.

Республика ихтисослаштирилган кардиология маркази

2010 йилда кўпгина муваффақиятларга эришди. "Баркамол авлод йили" Давлат дастурига асосан ёш олимларнинг изланишлари ва тадқиқот ишлари ривожига алоҳида эътибор қаратилди. Хусусан, 28-29 октябрь кунлари республика кардиологларининг VI Съезди доирасида ёш олимлар кўрик-танлови ўтказилиб, ғолиблар муносиб тақдирланди. Ундан ташқари, октябрь ойидан бошлаб, рентген-эндоваскуляр хирургия бўлими қошида ангиография, яъни томирлар ички ҳолатини баҳолаш юқори технологик ускунаси ўрнатилиб, марказда мураккаб операция амалиётларини ўтказиш учун қулай иш шароити яратилди. Мазкур бўлим жаҳон андозаларига мос тарзда намланган кислород берувчи, ўпкани сунъий нафас олдирувчи аппаратлар, электрокардиограф, дефибрилятор, бемор олди ЭКГ монитори билан тўлиқ жиҳозланди. Шу билан бирга, Конституциянинг 18 йиллиги арафасида маслаҳат-поликлиника биносининг янгидан қурилиб, фойдаланишга топширилиши халқимиз учун муносиб туҳфа бўлди. Энг қувонарлиси, поликлиниканинг аксарият ходимлари фан номзодлари ва малакали ёш кадрлардир.

Республика ихтисослаштирилган кўз микрохирургия маркази

Республика ихтисослаштирилган кўз микрохирургия маркази ходимлари йил бошидан "Неваскуляр глаукоманинг янги ташҳис алгоритми, даволаш ва профилактика принципларини ишлаб чиқиш" мавзусидаги илмий лойиҳа грантини қўлга киритди. Фаолиятлар узвийлиги ва мустаҳкамлигини таъминлаш мақсадида халқаро ҳамкорлик шартномалари янада кенгайди. Жумладан, АҚШнинг Флорида штати халқаро кўз банки билан донор шоҳпардаларини олиб келиш бўйича узоқ муддатли шартнома имзоланди. Шу тариқа кўпгина беморлар ёруғ оламни кўриш бахтига мушарраф бўлмоқда. "ALCON" фирмасининг замонавий факомульсификаторлари ёрдамида хиралашган кўз гавҳарини сунъий гавҳарга алмаштириш усули кенг қўлланилмоқда. Ушбу амалиётни янада мукаммал ўзлаштириш мақсадида 12 нафар шифокор Россия, Қозоғистон, Корея, Ҳиндистон каби давлатларида бўлиб, махсус "WETLAB" курслари бўйича малака ошириб қайтмоқда. Шунингдек, шоҳпарданинг турли хираланиш касалликларида кератопластика, шоҳпарданинг ички қаватини алмаштирадиган DISEK, глаукома хасталигида кичик инвазив НГСЭ усули амалиётга татбиқ этилмоқда. Ундан ташқари, витреоренитал хирургияни фаолиятда қўллаш учун витреотом ускунаси харид қилинди.

Марказда кадрлар масаласига алоҳида эътибор қаратилиб, Тошкент врачлар малакасини ошириш институти раҳбарияти билан ҳамкорликда "Катаракта микрохирургиясининг замонавий йўналишлари" мавзуида малака ошириш цикли ташкил этилди. Бу ўқув курсида республиканинг турли ҳудудларидан 13 нафар офтальмолог-шифокор таҳсил олди. Йиллик ҳисоботда айтилишича, катарактани хирургик даволаш учун факоэмульсификация усулининг қўлланилиши бу йил 70 фоиздан кўпроқни ташкил этган. Бу кўрсаткич бошқа бирорта муассасада кузатилмайди. Ундан ташқари, соҳа ходимлари маҳаллий ва халқаро конференцияларда доимий равишда қатнашиб келадилар. Яқинда бир гуруҳ мутахассислар Германияда ўтказилган халқаро анжуманда ўз маърузалари билан иштирок этдилар. 15-16 октябрь кунлари "Офтальмологияда янги технологиялар – 2010" республика анжумани кўпгина янгилик ва ўзгаришларга бой бўлди. Марказда илмий-тадқиқот ишлари, ёш олимларнинг изланишлари раҳбарият томонидан доимий рағбатлантирилиб, қўллаб-қувватланади. 2010 йил давомида бир нафар офтальмолог номзодлик диссертациясини муваффақиятли ёқлади. Ана шу каби таҳсинга сазовор фаолиятлар кўлами кейинги йилларда янада бардавом бўлишига ишонамиз.

Республика гематология ва қон қуйиш илмий-текшириш институти

Республика гематология ва қон қуйиш илмий-текшириш институти ходимлари томонидан бу йил донорлик тарғиботи ва қон касалликларининг олдини олиш бўйича фаолиятлар кўлами кенгайди. Институт биноси, лаборатория хоналари таъмирланиб, хориж грантлари асосида замонавий жиҳозланди. Хусусан, Бирлашган Араб Амирликлари ваколатхонаси томонидан гемофилия касаллигига ташҳис қўйиш ва даволаш бўйича янги асбоб-ускуналар олиб келинди. Мазкур аппаратуралардан самарали фойдаланиш учун ходимлар малакасига эътибор қаратилиб, жорий йилда 29 нафар мутахассис Туркия, Россия ва Санкт-Петербург шаҳарларидаги гематология ва қон қуйиш марказларида касб малакаларини оширди. 14-15 октябрь кунлари гематолог ва трансфузиологларнинг илмий-амалий анжумани ўтказилиб, қон хизматини яхшилаш, гемофилия касаллигига чалинган беморларни даволаш бўйича фикр-мулоҳазалар, тажрибалар алмашилди. Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшма кенгаши томонидан ташкил этилган саломатлик спартакиадасида 8 нафар ходим югуриш, теннис, арқон тортиш ва шашка мусобақалари бўйича беллашиб, умумжамоа ҳисобида иккинчи ўринни қўлга киритди. Соҳага ёш мутахассисларни жалб этиш мақсадида 5 нафар клиник-ординатор ва 2 нафар аспирант қабул қилиниб, улар учун барча шарт-шароитлар яратиб берилди. 4 нафар ходим гематология ва трансфузиология йўналишида номзодлик диссертациясини ёқлади. Шунингдек, тизимдаги янгиликларни татбиқ этиш борасида институт томонидан кўплаб нусхада ўқув қўлланмалари, адабиётлар, электрон дарсликлар тайёрланди.

Республика травматология ва ортопедия илмий-текшириш институти

Республика травматология ва ортопедия илмий-текшириш институти ходимлари йил бошидан саккизта лойиҳа асосида ўз фаолиятларини олиб бордилар. Бу лойиҳаларда бўкса ва тизза бўғимларини сунъий бўғимлар билан алмаштиришнинг замонавий технологияларини ишлаб чиқиш ҳамда ўзлаштириш, тизза бўғими контрактураларини хирургик даволаш, болалар ва ўсмирларда учрайдиган суяк чиқишлари, қийшиқликлари, калталикларини тузатиш, умуртқа дегенератив касалликлари, шу жумладан, аҳоли ўртасида кенг тарқалган диск чуррасини олиб ташлашнинг кам жароҳатли усулларини жорий этиш масалалари ўз аксини топган. Мазкур лойиҳаларни амалга ошириш чоғида институт олимлари 15 дан ортиқ патентлар олиб, улар томонидан журналларда 30 га яқин мақолалар ва услубий қўлланмалар нашр этилди. Йилнинг муҳим воқеаларидан яна бири республикада ўтказилган 3-Инновацион технологиялар ярмаркасидир. Бу тадбирда ҳам институт ходимлари катта ташаббус ҳамда уюшқоқликни бой бермай, турли йўналишларда махсус тиббий қурилмалар ва ишланмалар билан иштирок этдилар.

Бу йил клиникада 30 мингдан ортиқ беморга юқори малакали даволаш консультатив ёрдами кўрсатилди. 6000 дан зиёд бемор ихтисослашган стационар шароитда ўз соғлигини тиклади, уларнинг уч мингдан ортиғига замонавий операция амалиётлари ўтказилди. Бир сўз билан айтганда, сифатли ва кенг қамровли хизмат кўрсатиш даражаси 2009 йилга нисбатан бир баробар кўпайганлиги фикримизнинг ёрқин далилидир. Хусусан, Японияда ишлаб чиқарилган рақамли рентген аппаратининг ишга туширилиши, умуртқа остеохондрозини даволаш учун умуртқани чўзувчи замонавий мосламанинг келтирилиши турли касаллик асоратларини эрта аниқлаш ва даволаш имконини бермоқда. Ундан ташқари, моддий-техник базани мустаҳкамлаш, сервис хизматини ривожлантириш борасида ҳам институтда қурилиш-таъмирлаш ишлари йил бошидан олиб борилди. Натижада, кўпгина бўлимлар қайта таъмирланиб, замонавий жиҳозланди. Клиника таркибидаги дорихона эса қайтадиган қурилиб, зарурий шарт-шароитлар, замонавий стандартларга жавоб берадиган тиббий ускуналар билан таъминланди ва дори тайёрлаш жараёнининг хавфсизлигига эришилди.

Шунингдек, бирламчи тиббий бўғин фаолиятини ривожлантириш мақсадида институт ходимлари Андижон вилоятидаги 20 та қишлоқ врачлик пунктига бириктирилган бўлиб, доимий равишда ташкилий, амалий ва тиббий-консультатив ёрдам кўрсатиб келдилар. Бу фаолиятлар ҳамон давом этмоқда. Кадрлар салоҳиятига эса институт раҳбарияти алоҳида эътибор билан қарайди. Бу йил клиник ординатурани 30 нафардан ортиқ ёш врач битириб, 5 нафари номзодлик диссертациясини ёқлади ва фан номзоди илмий унвонига сазовор бўлди. Бу каби муваффақиятларни кўплаб келтириш мумкин. Яқинда ўтказилган Хива шаҳридаги соҳа мутахассисларининг халқаро илмий-амалий анжуманида ёш олимлар томонидан кўпгина маърузалар, ижтимоий ишланмалар ва янги лойиҳалар тақдим этилиб, муҳокама қилинди. Чунки, давлатимиз раҳбарининг асосий эътибори ҳам соҳага малакали, ёш ва изланувчан кадрларни жалб этиш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ишларини ривожлантиришга қаратилган экан, институт ходимлари ҳам мазкур йўналишда ўз фаолиятларини янада юксалтириб, кўпгина муваффақиятларни қўлга киритадилар.

Республиканский специализированный центр урологии:

Узбекистан служит важным фактором охраны и укрепления здоровья населения, формирования здорового подрастающего поколения, повышения качества медицинских услуг. В этом направлении особое внимание уделяется совершенствованию деятельности специализированных медицинских центров на базе крупных медицинских учреждений столицы Узбекистана. Одним из первых, по Указу Президента И. А. Каримова, в 2003 г. был создан Республиканский специализированный центр урологии – одна из ведущих в этой области организаций на территории Средней Азии и Казахстана.

Будучи головной научно-исследовательской, лечебной и учебной организацией, он оказывает высокоспециализированную медицинскую, консультативную и организационно-методическую помощь, определяя стратегию развития урологической службы в республике. Центр является клинической базой кафедр урологии Ташкентской медицинской академии, Института усовершенствования врачей, имеет филиал в Хорезмской области (г.Ургенч), открытие которого также осуществлено по Указу Президента республики в 2006 году. Основное направление деятельности РСЦУ – диагностика, лечение, профилактика и метафилактика мочекаменной болезни, инфекций мочевых путей (пиелонефрит, простатит и др.), доброкачественной гиперплазии простаты, эректильной дисфункции, уроонкологических заболеваний.

Спектр предоставляемых населению услуг включает следующее:

– диагностика и лечение всего спектра урологических заболеваний по европейским стандартам, обследование больных в течение 3-4 часов, УЗИ, рентгеновские, лабораторные исследования крови и мочи, бескровные, безболезненные, мало-и неинвазивные методы лечения мочекаменной болезни, аденомы простаты, воспалительных заболеваний мочевыводящих путей, опухолей почек, простаты, мочевого пузыря, лечение урогеникологических заболеваний и аномалий развития мочеполовой системы, эффективное лечение заболеваний мужской половой сферы и эректильной дисфункции (импотенции), выполнение реконструктивных и пластических операций.

Высокий уровень диагностических и лечебных мероприятий обеспечивается оборудованием фирм "Карл Шторц", "Сименс", "Нова", "Тошиба", "Алока" и др.

При этом используются самые современные методы диагностики и лечения, включающие клинические и биохимические, бактериологические и цитологические, ультразвуковые и рентгеновские, уродинамические и ангиографические, эндоскопические и др. Врачи Республиканского специализированного центра урологии первыми в Узбекистане успешно освоили технологию выполнения бескровных малоинвазивных операций по удалению камней из мочевого тракта. В центре уже более 15 лет практикуется выполнение эндовизуальных операций по удалению камней, после которых на теле пациента остается небольшая точка-шрам, а в некоторых случаях работа хирурга вообще не оставляет следа. В операционном отделении выполняется широкий спектр неинвазивных, малоинвазивных (эндоурологических) и традиционных оперативных вмешательств. Применение новейшего эндоскопического оборудования позволяет уменьшить время операции, риск кровопотери, предупредить возможные интра- и послеоперационные осложнения. В 2010 в центре введена новая, самая современная технология выполнения оперативных малоинвазивных вмешательств – лапароскопических. Это стало возможным после того, как центром было за за счет собственных средств приобретено лапароскопическое оборудование.На сегодняшний день РСЦУ является единственным урологическим учреждением в республике, внедрившим ретроперитонеоскопическую пластику лохано-мочеточникового сегмента, пиело- и уретролитотомию, а также нефрэктомию. Еще одним новым приобретением центра стал гибкий уретрореноскоп. Его применение позволило сделать эндовизуальные операции по удалению камней еще более щадящими, поскольку при достижении цели инструмент подстраивается под естественное строение чашечно-лоханочной системы,что отсутствует в его жестком аналоге.В свете нововведений в Республиканском специализированном центре урологии приятно отметить, что теперь в Центральной Азии есть клиника, в которой применяются все известные в мире технологии по удалению камней почек и мочевыводящих путей. Широкое применение в центре современных малотравматических методов удаления камней позволило сократить количество полостных хирургических вмешательств до 18%. Серьезное усовершенствование оборудования осуществлено в отделении гемодиализа, где запущены в действие новая водоочистительная станция фирмы "Фрезениус" и два новых аппарата для проведения гемодиализа больным с почечной недостаточностью. Центр оснащен лазерным липтотриптером. Его преимущество состоит в том, что, точечно воздействуя исключительно на камни, он практически не затрагивает здоровые ткани. В результате – меньше осложнений, быстрая реабилитация и восстановление трудоспособности. Это самый малотравматичный метод разрушения камней из всех применяемых в современной медицине. Один из аспектов, сделавших возможным успешное функционирование РСЦУ на современном уровне, является внимание, проявляемое руководством центра к научной деятельности. Сотрудники центра – постоянные участники Ярмарки инновационных проектов, организуемой Центром науки и новых технологий при Кабинете Министров РУз. Ведутся научные исследования по грантам Центра науки и новых технологий КМ РУз на 2009-2011 г.:

1. "Оптимизация эндоскопической хирургии коралловидного и множественного уролитиаза",

2. "Разработка дифференцированных подходов к диагностике и лечению сексуальных расстройств (СР) у мужчин".

Центр осуществляет активное научное сотрудничество с ведущими урологическими клиниками и центрами Турции, Египта, России,Казахстана, Киргизии и др.

Республика онкология илмий маркази

Республика онкология илмий марказида тиббиёт тараққиёти, клиник онкология соҳасидаги ютуқлар, ташҳис ва даволаш усулларининг такомиллашиши натижасида онкологик хасталикларга чалинган беморларга сифатли тиббий хизмат кўрсатиш имкониятлари тобора кенгайиб бормоқда. Мамлакатимиз тиббиёт тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар туфайли сўнгги йилларда онкология соҳасида ҳам муваффақиятларга эришилди. Республика онкология илмий маркази мазкур йўналишда Марказий Осиё давлатларидаги энг йирик шифо масканларидан бўлиб, йилига 20 мингдан зиёд беморни қабул қилади. Марказда даволашнинг мураккаб хирургик, кимё ва нур терапияси усулларидан ташқари, комплекс ҳамда комбинирланган даво усуллари ҳам амалга оширилади. Юқоридаги даво усуллари соҳадаги замонавий талабларга тўлиқ мос келган ҳолда, онкологик касалликлар билан хасталанган беморларга малакали тиббий хизмат кўрсатилишида муҳим аҳамиятга эга бўлмоқда. Жорий йилда ҳам марказ мутахассисларининг изланишлари натижасида қуйидаги йўналишларда: гастректомиядан кейин бир вақтда резервуар ясаш реконстуктив тиклаш операциялари кенг йўлга қўйилди, қизилўнгач саратони операциясидан сўнг янги эзофаго-гастро-анастомози қўйиш жорий қилинди, бачадон бўйни саратонида Марказий Осиёда биринчи маротаба аъзони сақлаш операциялари бажарилди, иммуногистохимиявий текширувлар асосида ўсмаларнинг дорига резистент турларида янги химиотерапия усуллари жорий қилинди, суяк бўғими ўсмаларида аъзони сақловчи янги эндопротезларни қўллаш операциялари ишлаб чиқилиб, амалиётга татбиқ қилинди, бўйин-бош локализациясидаги ўсмаларда реконструктив пластик операциялар кенг татбиқ этилди, сут бези саратонида бир моментлик пластик операциялар амалга оширилиб, муваффақиятларга эришилди. Шунингдек, марказда фаолият олиб бораётган соҳа ходимларининг илмий фаолиятлари натижасида 2 та ихтиро амалга оширилди, 3 та монография ҳамда 200 га яқин илмий мақола ва тезислар тайёрланди. Марказ жамоаси эришган ютуқлар дунёнинг турли давлатларида ўтказилган илмий-амалий анжуманларда халқаро экспертлар томонидан эътироф этилди. Бунинг баробарида йил давомида 70 нафардан ортиқ ходим яқин ва узоқ хорижий давлатларда бўлиб ўтган халқаро анжуманларда ўз маърузалари билан иштирок этиб, тажриба кўламларини бойитиб қайтди. Жорий йилда муассасада беморларга махсус даво усулларини ўтказиш мақсадида 2-химиотерапия бўлими очилди. Бундан ташқари, барча талабларга мос келувчи янги патоморкология биноси қурилиб, фаолият бошлади. "Баркамол авлод йили" Давлат дастури доирасида белгиланган вазифалардан келиб чиқиб, марказнинг болалар онкологияси бўлими тўлиқ таъмирдан чиқарилди ва даволаниш учун барча зарур шарт-шароитлар яратилди.

Республика Соғлиқни сақлаш вазирлигининг буйруғига асосан, Қашқадарё вилоятидаги 10 та ҚВП ҳомийликка олинган бўлиб, йил давомида муассаса ходимлари томонидан мазкур ҚВПларига хизмат сафарлари уюштирилди. Сафар давомида улардаги фаолиятлар таҳлил қилиниб, моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, мавжуд камчиликларни бартараф қилиш юзасидан ташкилий-амалий ишлар қилинди. Марказга бириктирилган ҚВПлари Соғлиқни сақлаш вазирлиги комиссияси томонидан намунали ҚВПлари деб эътироф этилди.

Республика нейрохирургия илмий маркази

Республика нейрохирургия илмий маркази бугунги кунда нафақат мамлакатимиз, балки қўшни давлатлардан келган беморларга ҳам малакали хизмат кўрсатиб келмоқда. Марказ таркибида маслаҳат-поликлиника, рентген-диагностика, клиник лаборатория, қабул бўлимлари, реанимация ва интенсив терапия, физиотерапия, 5 та нейрохирургик бўлимлар фаолият юритмоқда. Муассаса замонавий тиббий асбоб-ускуна ҳамда жиҳозлар билан таъминланган бўлиб, бу ерда жаҳон талаблари даражасидаги мураккаб нейрохирургик амалиётлар юқори савияда ўтказилиб, жумладан, 17 нафар тиббиёт фанлари номзоди, олий тоифали шифокор-нейрохирурглар илмий ҳамда амалий фаолият олиб бормоқдалар. Кўрсатилаётган тиббий хизмат сифатини янада ошириш, беморларни ташҳислаш ва даволаш ишларини самарали ташкил этиш учун марказда "Somatom-ARTX" (Siemens, Германия) компьютер томографи, "DuoDiagnost" (Philips, Германия), "EDR" рентген ускуналари, "SonoDiagnost" (Philips, Германия), "DP 6600" (Mindray, Хитой), "Logidop-4" (Kranzbuhler, Германия) ультратовуш текшириш ускуналари, "Profile" (Medelek, Англия) 32 каналли электроэнцефалографлари, "ОPMI R ORL" (ZEISS, Германия) микроскоплари, "Aesculap" (B/Braun, Германия) энцефалоскопи ва бошқа юқори технологик ускуналар мавжуд бўлиб, ёш нейрохирурглар мазкур воситалардан фойдаланиб, ўз билимларини амалиётга татбиқ этиб келмоқдалар.

Ҳар йили республикамизда маҳаллий ҳамда хорижий нейрохирурглар иштирокида соҳанинг долзарб муаммоларига бағишланган илмий-амалий анжуманлар ташкил этилиб, муассаса ходимлари жаҳон миқёсида ўтказилаётган нейрохирурглар анжуманларида ҳам ўз илмий маърузалари билан фаол иштирок этиб келишяпти. Шунингдек, Россия, Украина, Белоруссия, Қозоғистон каби давлатлар нейрохирургик клиникалари билан узвий алоқалар йўлга қўйилган бўлиб, жорий йилда 7 нафар ёш мутахассис Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги давлатларининг мазкур йўналишдаги олий ўқув юртларида касб маҳоратларини ошириб қайтдилар. Бундан ташқари, марказ мутахассислари касалликлар ташҳиси ва даволашни янада такомиллаштириш, мураккаб нейрохирургик операцияларни ўтказишда янги ютуқларни қўлга киритиш устида илмий изланишлар олиб бормоқдалар.