UZ RU
08.12.2010

БЕТИМСОЛ ЮТУҚЛАРИМИЗНИНГ ҲУҚУҚИЙ АСОСИ

. Унда давлат ва жамоат арбоблари, фан, маданият ва санъат намояндалари, пойтахт жамоатчилиги, мамлакатимизда фаолият кўрсатаётган хорижий давлатларнинг элчихоналари ва халқаро ташкилотлар ваколатхоналари вакиллари иштирок этди.

Йиғилишни Тошкент шаҳар ҳокими А. Тўхтаев очди.

Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси янграйди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ­Ислом Каримов йиғилишда “Мамлакатимизни модернизация қилиш йўлини изчил давом эттириш — тараққиётимизнинг муҳим омилидир” мавзуида маъруза қилди.

Давлатимиз раҳбари мамлакатимизда истиқлол йилларида демократик ҳуқуқий давлат барпо этиш, фуқаролик жамиятини шакллантириш йўлида эришаётган барча ютуқларимиз, ҳаётимизга янгича мазмун бағишлаётган ислоҳотлар замирида Конс­титуциямизда мустаҳкамланган ҳуқуқ ва асосий тамойиллар мужассам эканини алоҳида таъкидлади.

Эркин ва фаровон жамият қуриш, Ватанимизнинг салоҳияти ва қудратини, халқимизнинг турмуш даражасини юксалтириш борасида эришаётган барча муваффақиятларимиз Конституциямизда белгилаб қўйилган ҳуқуқий асосларга қатъий амал қилиб келаётганимизнинг ­самарасидир.

Мамлакатимизни ислоҳ этиш ва демократлаштириш жараёни ҳеч қачон ортга қайтмайдиган, қатъий ва изчил тус олгани, одамларимизнинг сиёсий ва фуқаролик фаоллиги ошаётгани, онгу тафаккури юксалиб, Ватан тақдирига дахлдорлик туйғуси, эртанги кунга ишончи ортиб бораётгани ­бунинг яққол тасдиғидир.

Ўтган давр мобайнида халқимизнинг фидокорона меҳнати туфайли қўлга киритган улкан ютуқларимиз билан ҳақли равишда фахрланамиз. Мамлакатимизнинг изчил юқори ўсиш суръатлари, юртимизда барпо этилган банк-молия тизимининг бар­қарор ва ишончли фаолият юритиши, иқтисодиётда амалга оширилаётган янгиланиш ва ўзгаришлар дунё жамоатчилиги томонидан эътироф этилмоқда.

Президентимиз ташаббуси билан 2010 йил — Баркамол авлод йили деб эълон қилинган эди. Бу борада махсус Давлат дастури ишлаб чиқилиб, изчил амалга оширилмоқда.

Болалар ҳамда ёшларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишга, уларни уйғун камол топтиришнинг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлашга қаратилган меъёрий-ҳуқуқий базани такомиллаштириш масалаларига алоҳида эътибор берилди.

Оналар ва болалар саломатлигини ҳимоя қилиш, фарзандларимизни спортга кенг жалб этиш, болалар спорти объектларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ва олий ўқув юртлари битирувчиларини иш билан таъминлаш борасида кенг кўламли ишлар бажарилди.

Мухтасар қилиб айтганда, фарзанд­ларимизни XXI аср талабларига жавоб берадиган инсонлар этиб вояга етказишдек эзгу мақсад йўлидаги бундай ишлар изчил давом этмоқда.

Президентимиз Ислом Каримов кириб келаётган янги — 2011 йилни мамлакатимизда “Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик йили” деб эълон қилишни таклиф этди. Давлатимиз раҳбарининг бу таклифи йиғилганлар томонидан гулдурос қарсаклар билан қўллаб-қувватланди.

Тантанали маросим санъат усталари ва ёш ижрочиларнинг байрам ­концерти билан якунланди.

<SPAN st yle='font-size:14.0pt;"Times New Roman";"Times New Roman";