29.11.2010
ИСЛОҲОТЛАР ИЖРОСИГА БАРЧА МАСЪУЛ
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигида бўлиб ўтган йиғилиш давлатимиз раҳбари Ислом Каримовнинг жорий йил 12 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма мажлисидаги маърузасидан келиб чиқадиган вазифалар ижросига бағишланди.
Унда вазирликнинг масъул ходимлари, ихтисослаштирилган тиббиёт марказлари, даволаш муассасалари ва тизимдаги олий ўқув юртлари ҳамда ҳудудий бошқарма бошлиқлари иштирок этди.
Йиғилишда таъкидланганидек, Президентимизнинг “Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси” маърузасида юртимизда ўтказилаётган кенг қамровли ислоҳотлар чуқур ва ҳар томонлама таҳлил қилинди, мустақиллик йилларида босиб ўтилган йўлга ва демократик жамият ҳамда бозор иқтисодиётини барпо этиш соҳасидаги ютуқларга баҳо берилди. Хусусан, ижтимоий-гуманитар соҳада эришилган натижаларга алоҳида эътибор қаратилди. Жумладан, аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш учун йўналтирилган давлат харажатларининг 5 баробар кўпайгани, турмуш даражасининг сезиларли равишда яхшилангани ва бунинг натижасида оналар ўлими 2 баробардан кўпроқ, болалар ўлими 3 баробар камайгани, одамларнинг ўртача умр кўриши 67 ёшдан 73 ёшга, аёлларнинг ўртача умр кўриши эса 75 ёшга етгани бунинг ёрқин далилидир.
Шу билан бирга, Юртбошимиз маърузасида давлат аҳамиятига молик муҳим вазифаларни ҳал этишга қаратилган қатор қонунчилик ташаббуслари илгари сурилган. Парламент фаолиятини янада ривожлантириш ва мустаҳкамлаш, сиёсий партиялар ролини ошириш, мамлакатимизнинг суд-ҳуқуқ тизими ва сайлов қонунчилигини такомиллаштириш, фуқаролик жамияти институтлари ва оммавий ахборот воситаларини янада ривожлантириш, шунингдек, демократик бозор ислоҳотларини тобора чуқурлаштириш ҳамда иқтисодиётни эркинлаштириш шулар жумласидандир.
Табиийки, бу соғлиқни сақлаш тизимида ҳам бир қатор устувор вазифаларни рўёбга чиқаришни талаб этади. Тадбирда ана шу ҳаётий муҳим вазифалар талабидан келиб чиқиб соғлиқни сақлаш тизимида сўзсиз амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар режаси тасдиқланди.
Унга мувофиқ, маърузада қайд этилган демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш бўйича устувор йўналишларни тизимнинг барча бўғинларида чуқур ўрганиш, вазирлик тизимидаги олий ва ўрта-махсус тиббиёт ўқув муассасаларида махсус курс жорий этиш, бунга бу борада етук мутахассислар ва тажрибали профессор-ўқитувчиларни кенг жалб қилиш каби қатор тадбирлар белгилаб олинди.
Давлат ҳокимияти ва бошқарувини ислоҳ этиш жараёнида соғлиқни сақлаш соҳасидаги меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларга тегишли ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, зарур қонун ҳужжатлари ишлаб чиқиш бўйича белгиланган тартибда таклифлар тайёрлаш, кенг жамоатчилик ўртасида тизимда ўтказилаётган изчил ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятини тарғибот-ташвиқот қилиш ишларини тизимли равишда ташкил этиш, бунга соҳада фаолият кўрсатаётган профессор-ўқитувчилар, мутахассисларни жалб қилиш лозимлиги таъкидланди.
Йиғилишда муҳокама этилган масалалар юзасидан тегишли қарор қабул қилинди.
Ўзбекистон Республикаси
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.