29.11.2010
Она ва бола саломатлиги — соғлом келажак гарови
ТОШКЕНТда оналар ва болалар саломатлиги муҳофазасини таъминлаш ва бу борадаги долзарб вазифалар ижросига бағишланган илмий-амалий анжуман бўлиб ўтди.
Тадбир Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси, Республика Хотин-қизлар қўмитаси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва бошқа бир қатор ташкилотлар ҳамкорлигида уюштирилди.
Йиғилишда таъкидланганидек, мамлакатимизда оналик ва болалик муҳофазасига қаратилаётган эътибор, аҳолининг репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар катта самара бермоқда.
Хусусан, Президентимизнинг жорий йил 22 июнда қабул қилинган “Республиканинг қишлоқ туманларида оналар ва болаларнинг репродуктив саломатлигини мустаҳкамлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, жойларда ҳомиладор аёллар саломатлигини янада яхшилаш, уларни махсус дармондори ва микронутриентлар билан бепул таъминлаш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилди. Айни пайтда яқинда мамлакатимизнинг энг чекка ҳудудлари, шаҳар ва туманлардаги шифо масканларида ташкил этилган “Туғиш ёшидаги аёллар, болалар ва ўсмир қизларни соғломлаштириш ҳафталиги” доирасида 7,8 миллион нафар туғиш ёшидаги аёллар, 4 миллион нафар 14 ёшгача бўлган ўсмир қизлар тўлиқ тиббий кўрикдан ўтганлиги кўнгиллидир.
— Ёш авлоднинг фаровон келажагини таъминлаш йўлидаги бундай эзгу саъй-ҳаракатлар шу пайтга қадар жаҳоннинг ҳеч бир давлатида кузатилмаган, — дейди Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитасининг оналик ва болаликни муҳофаза қилиш бўлими бош мутахассиси Раъно Тўраева. — Айниқса, ҳомиладор аёлларни зарур микронутриентлар ва умумий қувватлантирувчи озуқалар билан таъминлашга йўналтирилган тадбирлар учун давлат бюджетидан 8 миллиард сўм маблағ ажратилганлиги соғлом келажак қуриш йўлидаги оқилона чора-тадбирлар сирасидандир.
Дарҳақиқат, оналар саломатлигини мустаҳкамлаш эртанги ёруғ келажагимизнинг асосий шарти ҳисобланади. Шу маънода Республика Хотин-қизлар қўмитаси ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги ташаббуси билан қатор ваколатли идоралар билан ҳамкорликда ўтказилаётган соғлом турмуш тарзи тарғиботи билан боғлиқ тадбирлар аҳолининг тиббий маданиятини ошириш, ёш оилаларни тиббий-ижтимоий қўллаб-қувватлаш, юқумли ва оғир асоратли хасталикларнинг олдини олишда муҳим аҳамият касб этаётганлигини таъкидлаш жоиз. Тадбирда бу борадаги амалий саъй-ҳаракатларни янада жонлантириш лозимлиги алоҳида қайд этилди. Шунингдек, анжуман иштирокчилари аҳолини репродуктив соғломлаштириш, тиббий хизмат сифатини ошириш, соғлом оилани шакллантиришнинг муҳим омиллари, ОИТС хасталигининг олдини олиш масалаларига ҳам тўхталиб, бу борадаги таклиф ва мулоҳазаларини билдирдилар.
Анжуманда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Ф. Акбарова иштирок этди.
Муборак ОХУНОВА