13.11.2010
Шифокорлар байрами
“Ўзбекистон Республикасининг тиббиёт ходимлари кунини белгилаш тўғрисида”ги Қонунга мувофиқ юртимизда ноябрь ойининг иккинчи якшанбаси шифокорларнинг касб байрами сифатида кенг нишонланиб келинмоқда. Айни кунларда мамлакатимизнинг барча ҳуждудларида ушбу байрам муносабати билан турли тадбирларташкил этилмоқда.
Шу йилнинг 13 ноябрь куни пойтахтимиздаги Тошкент врачлар малакасини ошириш институтида ушбу касб байрамига бағишланган тантанали йиғилиш бўлиб ўтди.
Унда соҳа ходимлари, олимлар, фахрий шифокорлар, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди. Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири Адҳам Икрамов сўзга чиқиб, мамлакатимизда Президентимизнинг бевосита ташаббуси ва раҳнамолигида соғлиқни сақлаш тизимида туб ўзгаришлар рўй бераётганини, бу янгиланишлар эса, ўз навбатида, халқаро андозалар даражасидаги тиббий хизмат тизимини барпо этиш, ҳар жиҳатдан баркамол авлодни вояга етказиш, халқимизни янада соғломлаштириш йўлида беқиёс имкониятлар яратаётганини алоҳида таъкидлади.
Йиғилишда қайд этилганидек, давлатимиз раҳбарининг ғамхўрлиги ва эътибори сабаб бугун шифокорлик улуғ ва юксак мартабага сазовор касбга айланди. Айниқса, “Ўзбекистон Республикаси тиббиёт ходимлари кунини белгилаш тўғрисида”ги Қонунга мувофиқ, ҳар йили ноябрь ойининг иккинчи якшанбаси шифокорлар байрами сифатида нишонланиши барча соҳа ходимларига руҳий куч-ғайрат бағишламоқда.
Тантанали маросимда “Энг намунали ҚВП”, “Энг намунали оилавий поликлиника”, “Энг яхши патронаж ҳамшираси” ва “Энг яхши умумий амалиёт шифокори” номинациялари бўйича республика кўрик-танловининг якуний босқичи ҳам бўлиб ўтди. Танловдаги бош соврин — “Дамас” русумидаги “Амбуланс” автомашинаси “Энг намунали ҚВП” номинацияси ғолиби Тошкент вилоятидаги “Н.Боймуҳамедов” номидаги қишлоқ врачлик пунктига топширилди.
Пойтахтимизнинг Ҳамза туманидаги 27-оилавий поликлиника — “Энг намунали оилавий поликлиника”, Хоразм вилояти Хива туманидаги “Беруний” ҚВП мудири Ҳалима Авезова — “Энг яхши умумий амалиёт шифокори”, Жиззах вилояти Пахтакор туманидаги “Абдужабборов” ҚВП патронаж ҳамшираси Камола Тоҳирова эса “Энг яхши патронаж ҳамшираси” номинациялари бўйича ғолибликни қўлга киритди.
Байрам тадбири юртимизнинг таниқли эстрада хонандалари ижросидаги дилрабо куй-қўшиқлар билан якунланди.
Тантанали маросимда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари, Республика Хотин-қизлар қўмитаси раиси Ф.Акбарова иштирок этди.
Ўзбекистон Республикаси
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати