13.11.2010
Соғлом миллат — юрт қудрати
Мамлакатимиз соғлиқни сақлаш тизимида амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар инсон ва унинг манфаатларига қаратилганлиги билан аҳамиятлидир.
Истиқлол йилларида юртимизда Президентимизнинг бевосита ташаббуси ва раҳнамолигида соғлиқни сақлаш тизимида туб ўзгаришлар рўй берди. Бу янгиланишлар эса, ўз навбатида, халқаро андозалар даражасидаги тиббий хизмат тизимини барпо этиш, ҳар жиҳатдан баркамол авлодни вояга етказиш, халқимизни янада соғломлаштириш йўлида беқиёс имкониятлар яратди.
Зеро, давлатимиз раҳбарининг 1998 йилдаги Фармони билан Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилишнинг 1999 — 2005 йилларга мўлжалланган Давлат дастурининг қабул қилинишидан кўзланган асосий мақсад ҳам мамлакатимизда тиббий хизматнинг ўзига хос миллий моделини шакллантириш, юқори малакали кадрлар тайёрлаш, аҳолига жаҳон талаблари даражасида хизмат кўрсатишдан иборат бўлди.
Қувонарлиси, ушбу ҳуқуқий ҳужжат ижросини таъминлаш орқали соғлиқни сақлаш соҳасида илғор шакл ва услублар амалиётга жорий этилди. Жойларда фаолият юритаётган бирламчи бўғин, жумладан, қишлоқ врачлик пунктлари базаси мустаҳкамланди, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, ихтисослаштирилган марказлар ҳамда соҳада янги — шошилинч тиббий хизмат тизимини ташкил қилиш, кадрлар тайёрлаш ва фармацевтика соҳасини ривожлантириш каби йўналишларда салмоқли ютуқлар қўлга киритилди. Шаҳару қишлоқларда бири-биридан кўркам, муаззам, замонавий даволаш муассасалари ва тиббий марказлар қад ростлади. Энг муҳими, ушбу кенг қамровли ислоҳотлар, моҳиятан, инсон ва унинг манфаатлари, турмушининг ободлиги ва фаровонлигини таъминлаш учун хизмат қилишга қаратилганлиги билан аҳамиятлидир.
Давлатимиз раҳбарининг беқиёс эътибори билан юртимизда тиббий хизмат кўрсатиш тизими амалда тўлиқ қайта кўриб чиқилди. Кўз олдимизга келтирайлик, бундан ўн саккиз-йигирма йил илгари тиббиёт тизимида ҳозиргидек шароит яратилишини биров тасаввур этиб кўрганмиди? Ўша вақтлар аксарият даволаш муассасаларида тиббий хизмат ночор ҳолга келиб қолганди. Fарибгина шифохоналар беморларга лиқ тўлган, даво излаб келганлар аянчли азобни бошдан кечиришарди. Расмий маълумотларда ФАП, СВА, СУБ тарзида қисқартма сўзлар билан ифодаланувчи тиббиёт пунктларида аҳвол кўнгилсиз, малакали кадрлар етишмасди. Ўша кунларнинг жонли гувоҳлари — тиббиёт ходимлари эндиликда бу манзараларни оғир тушдек эсласалар, ажаб эмас. Зотан, бугун Президентимиз ташаббуслари билан амалга оширилаётган соғлиқни сақлаш соҳасидаги улкан ва изчил ислоҳотлар халқаро андозаларга мос равишда замонавийлик касб этмоқда.
Хусусан, биз айни пайтда миллий тиббиётимиз қанчалик юксалганлигини биргина бирламчи бўғин — ҚВПларнинг замонавий тиббий муассасаси сифатида шаклланаётганлиги мисолида ҳам кўришимиз мумкин. Ўтган давр ичида мамлакатимиздаги мавжуд 3164 та ҚВП фаолиятини янада такомиллаштириш мақсадида улар 10,2 миллион АҚШ доллари қийматидаги тиббий асбоб-ускуна ва жиҳозлар билан таъминланди. Дори воситалари етказиб бериш ҳажми ўтган йилдагига нисбатан 3,1 баробарга ошди. Барча қишлоқ врачлик пунктлари алоқа тизими — телефон, мобиль ва радиоалоқа мосламалари билан тўлиқ таъминланди. Қисқа фурсат ичида ҚВПлар қошида барча қулайликларга эга бўлган 450 дан ошиқ дорихона филиаллари ва 14 та кўчма дорихона ташкил этилди. Асосийси, кундан-кунга аҳоли ишончига сазовор бўлаётган бундай пунктларда энди аввалгиларга ўхшаб ўрта тиббиёт ходимлари эмас, балки олий маълумотли умумий амалиёт шифокорлари фаолият кўрсатмоқда. Уларга республика ихтисослаштирилган марказлари, йирик даволаш муассасалари ва олий ўқув юртларининг қарийб етти минг нафарга яқин тажрибали шифокор, мутахассис ва олимлари ҳар жиҳатдан амалий ёрдам кўрсатиб келишмоқда.
Мамлакатимиз соғлиқни сақлаш тизимида изчиллик билан амалга оширилаётган ислоҳотлар, чунончи, Шошилинч тиббий ёрдам илмий ва ўнлаб республика ихтисослаштирилган марказларни ташкил этишга оид ишлар улкан тарихий аҳамиятга эга. Шу маънода, бугунги кунда Шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази ва унинг 12 та филиали ҳамда 173 та бўлими фаолият кўрсатмоқда. Таъбир жоиз бўлса, мазкур мукаммал ва ишончли тузилма нафақат бизнинг, балки жаҳон тиббиёт тизимида ҳам янгилик бўлди. Очиғи, аҳолига юқори малакали бепул тиббий ёрдам кўрсатувчи бу даргоҳларнинг остонасига қадам қўйган киши дардига шифо топишига илк дақиқаларданоқ ишонади. Сўнгги бир ярим йил ичида мазкур хизмат учун 110 та “Hyundai”, 400 донадан ошиқ “Дамас” русумли “Амбуланс” ва 50 та УАЗ автотранспорти ажратиб берилди.
Маълумки, аёлга ва ўсиб келаётган ёш авлодга бўлган эътибор, бу — жамиятнинг эртаси ва келажагига эътибор демак. Шу боис ҳам оналик ва болалик муҳофазасини тубдан яхшилаш — тиббиёт соҳасидаги Давлат дастурида белгиланган асосий устувор вазифа, деб баҳоланди.
Бу борадаги ишлар самарадорлигини оширишда Президентимиз томонидан 2009 йил 13 апрелда қабул қилинган “Она ва бола саломатлигини муҳофаза қилиш, соғлом авлодни шакллантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори, айниқса, муҳим аҳамият касб этмоқда.
Айни пайтда юртимизнинг деярли ҳар бир вилоятида скрининг марказлари фаолият кўрсатмоқда. Улар шу йилнинг ўзида давлат бюджетидан ажратилган 2,6 миллиард сўмга замонавий асбоб-ускуна ва махсус автомашиналар билан тўлиқ таъминланди. Бу эса, энг аввало, қишлоқ жойлардаги аҳолига замонавий ва сифатли тиббий хизмат кўрсатиш имконини бермоқда. Қувончлиси шундаки, Президентимизнинг шу йил 22 июлдаги “Республиканинг қишлоқ туманларида оналар ва болаларнинг репродуктив саломатлигини мустаҳкамлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига асосан, ҳомиладор аёллар саломатлигини тиклаш, улар учун умумий қувватлантирувчи поливитаминлар сотиб олишга давлат бюджетидан 8 миллиард сўм ажратилди. Биласизми, бу билан Ўзбекистон жаҳонда биринчилардан бўлиб, аёллар саломатлигини янада мустаҳкамлаш учун поливитаминларни бепул етказиб бериш амалиётини бошлаб берди. Бу юртимизда “Ислоҳот — ислоҳот учун эмас, инсон учун” деган эзгу тамойил асосида сиёсат юритилаётганлигини яна бир карра исботлайди.
Энг муҳими, мазкур соҳада юртимиз эришаётган натижа ва ютуқлар нуфузли халқаро ташкилотлар томонидан алоҳида эътироф этилмоқда. Хусусан, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан Ўзбекистоннинг оналик ва болаликни муҳофаза қилиш борасида танлаган миллий модели юқори баҳоланиб, ҳатто, Европадаги энг ривожланган мамлакатларга намуна сифатида кўрсатилишида ҳам юксак эътироф мужассам. Бундан икки ой муқаддам барча соҳаларда бўлгани каби тиббиёт тизимида ҳам изчил ислоҳотлар ўтказаётган мамлакатимиз Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг яна бир бор муносиб эътирофига сазовор бўлди. Халқаро ҳамжамият эътиборини тортган воқеа шундан иборатки, ушбу нуфузли ташкилотнинг Европа Ҳудудий комиссиясининг Москвада бўлиб ўтган 60-сессиясида унга аъзо давлатлар дунёдаги фақат икки давлат — Ўзбекистон ва Швейцарияни Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Ижроия қўмитаси аъзолигига бир овоздан якдиллик билан сайлашди. Энди Ўзбекистон нафақат ўзини ёки минтақа, балки бутун дунё мамлакатлари манфаатини ҳам жаҳоннинг энг йирик халқаро ташкилоти олдида ҳимоя қилади. Зеро, бу Юртбошимиз раҳнамолигида мамлакатимиз тиббиётининг жаҳон андозалари даражасида юксак шарт-шароит ва имкониятлар билан таъминланганлиги натижасидир.
Дарҳақиқат, бугун скрининг, перинатал, шошилинч ва ихтисослаштирилган тиббий марказлар каби биз учун тасаввуримизга сиғдиришимиз қийин бўлган янги тизим ва йирик Давлат дастурларининг жорий этилиши ўз самарасини бермоқда.
Шуни чексиз фахр ва ифтихор билан айтиш мумкинки, бугун мамлакатимизда қорин тифи, куйдирги, шол каби юқумли касалликларга тўлиқ барҳам берилди. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг эътироф қилишича, мамлакатимизда барқарор эпидемиологик вазият сақланиб турибди.
Давлатимиз раҳбари жорий йил сентярь ойида БМТ Бош Ассамблеясининг Мингйиллик ривожланиш мақсадларига бағишланган олий даражадаги ялпи мажлисида сўзлаган нутқида таъкидлаганидек, айни пайтда юртимизда оналар ўлими даражаси 2 баравардан кўпроқ, болалар ўлими 3 баравар камайди. Ўтган йигирма йил мобайнида одамларнинг ўртача умр кўриши 67 ёшдан 73 ёшга, аёлларнинг умр кўриши эса 75 ёшгача ошди.
Эътибор беринг, қилинган ишлар ҳақида гапирганда, кўпинча уларни рақамлар ва фоиз ҳисобида ифодалаймиз. Ўзингиз хулоса қилинг: агар оналар ўлими 2 баравардан кўпроқ камайган бўлса, биз юртимиз бўйича қанча она, қанча инсоннинг ҳаётини сақлаб қолган, қанча оилани бахтли қилган бўламиз. Бир қарашда оддий кўринган рақамлар негизида мана шундай муҳим ҳаётий масалалар ётибди. Ҳар қандай рақам ортида инсон, унинг тақдири, юртимиз аҳолисининг ҳаёти билан боғлиқ масалалар бор.
Хуллас, соҳада юзага келган мислсиз ўзгаришларга бутун жамоатчилик гувоҳ. Мана шундай шароитда мамлакатимиз раҳбарининг 2007 йил сентябрь ойида “Соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилишни янада чуқурлаштириш ва уни ривожлантириш Давлат дастурини амалга оширишнинг асосий йўналишлари тўғрисида”ги Фармони қабул қилиниши тиббиёт соҳасида янада жиддий янгиланишлар сари ташланган муҳим қадам бўлди. Нега? Чунки унга биноан, республикамизнинг барча вилоятларида ягона стандартлар асосида хизмат кўрсатувчи кўп тармоқли тиббиёт ускуналарига эга, малакали кадрлар билан таъминланган замонавий диагностика марказлари ташкил этилди. Шу билан бирга, юртимизда фаолият кўрсатиб турган тўртта ихтисослаштирилган марказ қаторига яна олтита турли йўналишларга ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказлари қўшилди. Ҳозир ушбу муассасаларда малакали мутахассислар жаҳон миқёсидаги мураккаб, юқори технологик ноёб операцияларни амалга ошириб, одамлар ҳаётини сақлаб, уларнинг умрига умр қўшаётгани бу борадаги ислоҳотларнинг яна бир амалий ифодасидир.
Бугун ўта оғир хасталикларга даво излаб хорижга боришга ҳожат ҳам қолмади. Масалан, яқинда ёш ўзбек кардиологлари Марказий Осиёда биринчи бўлиб, юрак аритмияси билан оғриган беморларни тиғсиз, кўкрак қафасини очмасдан туриб дарддан фориғ этиш амалиётини муваффақиятли амалга оширишди. Очиғи, ўзбек шифокорлари эришган бу муваффақият, чиндан-да, ҳайратланарли. “Биз ҳеч кимдан кам эмасмиз, ҳеч кимдан кам бўлмаймиз”, деган қанотбахш иборани тиббиёт соҳасида оламшумул натижага эришаётган мутахассисларимиз фаолиятига ҳам татбиқ этишимиз мумкин.
Шубҳа йўқки, соҳа ривожида уни молиялаштириш масаласи ҳам муҳим ўрин тутади. Эътиборлиси шундаки, соғлиқни сақлаш тизимини янада яхшилаш мақсадини кўзлаб ажратилаётган бюджет маблағлари йилдан-йилга кўпайиб бормоқда. Жумладан, 2010 йилда соҳа ривожи учун давлат бюджетидан 1 триллион 703 миллиард сўм ажратилди. Бу кўрсаткич охирги уч йилга нисбатан икки ярим баробарга кўп деганидир. Қолаверса, тизимни молиялаштиришнинг ҳажми ва манбалари тобора кенгайиб бормоқда. Ҳозирги кунда вазирлик томонидан умумий ҳажми 170 миллион АҚШ долларидан ошиқ бўлган кўплаб хорижий лойиҳа рўёбга чиқарилмоқда. Табиийки, бу маблағлар янги даволаш муассасаларининг бунёд этилиши, мавжудларининг эса янада замонавий қиёфа касб этиши, уларнинг энг сўнгги тиббий асбоб-ускуналар билан таъминланишида муҳим омил бўлиши, шубҳасиздир. 2010 йилги Инвестиция дастури доирасида мамлакатимиздаги 60 та ҳудудий ва 7 та республика миқёсидаги тиббиёт муассасаларида қурилиш ҳамда реконструкция ишлари олиб борилмоқда. Шуни алоҳида мамнуният билан айтиш керакки, ушбу иншоотларнинг аксарияти Баркамол авлод йилида фойдаланишга топширилиш арафасида турибди.
Яна бир янгилик. 2011 йилдан бошлаб, “Саломатлик-3” лойиҳаси доирасида туман тиббиёт бирлашмаларини замонавий асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш ишлари бошланади. Бунга 93,0 миллион АҚШ доллари сарфланиши кўзда тутилмоқда. Бундан ташқари, келаси йили республика ихтисослаштирилган Эндокринология, Фтизиатрия ва пульмонология ҳамда Педиатрия илмий-амалий марказларида таъмирлаш ишлари якунланиб, замонавий тиббий асбоб-ускуналар билан тўлиқ таъминланади. Шунингдек, республика ихтисослаштирилган Хирургия маркази таркибида янги — дунё андозаларига тўлиқ жавоб берадиган кардиохирургия бўлими ҳам фойдаланишга топширилади.
Ислоҳотларнинг яна бир йўналиши, бу — фармацевтика соҳасидир. Президентимизнинг 2007 йил ноябрь ойида эълон қилинган “2011 йилгача бўлган даврда фармацевтика тармоғи корхоналарини модернизация қилиш, техникавий ва технологик қайта жиҳозлаш дастури тўғрисида”ги қарори бу борадаги ишлар кўламини янада кенгайтиришда дастуриламал бўлаётир.
Шу ўринда қиёслаш учун бир далил: мустақилликкача бўлган даврда мамлакатимизда учта корхона томонидан 50 га яқин дори воситалари ва тиббий маҳсулотлар ишлаб чиқарилган бўлса, ҳозир фармацевтика корхоналар сони 116 тага етди. Мазкур муассасалар томонидан 1000 дан ошиқ дори воситалари ва тиббий буюмлар ишлаб чиқариш йўлга қўйилди.
Қолаверса, ўзбек олимлари томонидан сўнгги йилларда 30 га яқин муқобили йўқ дори воситалари ихтиро этилиб, амалиётга жорий қилинганлигини алоҳида қувонч билан таъкидлаш жоиз.
Умуман, соғлиқни сақлаш соҳасида олиб борилаётган ислоҳотларнинг кўлами кенг. Юз бераётган барча ўзгаришлар, ислоҳотлар самараларини бир мақола ҳажмида қамраб олиш мушкул. Аммо шуниси аёнки, биз мустақиллигимиз шарофати билан Президентимизнинг инсон манфаатлари, миллатни янада соғломлаштиришга, баркамол авлодни тарбиялашга чексиз эътибор ва ғамхўрлиги, мамлакатимизда тиббиёт соҳасида амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотлар боис ана шундай беқиёс имкониятларга эга бўлдик. Бундан кейинги тараққиётимиз юртимиз тиббиётининг янада ривожланиш даврини юзага келтириши, шубҳасиз. Зеро, мамлакатимизда “Бу муқаддас Ватанда азиздир инсон!” деган эзгу мақсад йўлида қилинаётган саъй-ҳаракатлар бунга қатъий ишонч уйғотади.
Биз шифокорларнинг эса қалбимизда ҳамиша фахр-ифтихор туйиб, илҳомланиб ишлашимиз учун муҳим асос, бу — Юртбошимизнинг соҳа ходимларига бўлган ғамхўрлиги ва эътиборидир. Зотан, ана шу эҳтиром сабаб бугун шифокорлик улуғ ва юксак мартабага сазовор касбга айланди. Айниқса, “Ўзбекистон Республикаси тиббиёт ходимлари кунини белгилаш тўғрисида”ги Қонунга мувофиқ, ҳар йили ноябрь ойининг иккинчи якшанбаси шифокорлар байрами сифатида нишонланиши барчамизга руҳий куч-ғайрат бағишламоқда. Табиийки, бундай ғамхўрлик бизни янада ғайрат билан ишлашга, фидойиликка ундайверади.
Адҳам ИКРАМОВ,
Ўзбекистон Республикаси
соғлиқни сақлаш вазири.