08.10.2010
“Ўзмедэкспо-2010” тиббиёт кўргазмаси
Пойтахтимиздаги “Ўзэкспомарказ” кўргазмалар залида “Ўзмедэкспо-2010” халқаро ихтисослашган тиббиёт кўргазмаси очилди. Уни Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, IEG Uzbekistan кўргазма компанияси, Хорижий фармацевтика компаниялари ва ишлаб чиқарувчиларнинг мамлакатимиздаги вакиллари уюшмаси, “Дори-дармон” давлат акциядорлик жамияти, Белорусь Республикасининг юртимиздаги элчихонаси ҳамкорликда ташкил этди.
Tадбирда таъкидланганидек, юртимизда аҳоли саломатлигини муҳофазалаш ва халқимизга кўрсатилаётган тиббий хизмат сифатини ошириш борасида амалга оширилаётган кенг кўламли тадбирлар юксак самаралар бераётир.
Президентимиз Ислом Каримовнинг 2007 йил 19 сентябрда қабул қилинган соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилишни янада чуқурлаштириш ва уни ривожлантириш давлат дастурини амалга оширишнинг асосий йўналишларига оид фармони бу борадаги ютуқ ва муваффақиятларнинг муҳим пойдевори бўлмоқда.
Унда белгиланган вазифалар изчил амалга оширилиши натижасида аҳолига тиббий профилактика ёрдами кўрсатишга ихтисослашган бирламчи шифо масканларининг моддий-техника базаси кундан-кунга ривожланиб бораётир.
Шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш ва ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказлари фаолияти тобора такомиллашмоқда. Она ва бола соғлиғини асраш, репродуктив саломатликни мустаҳкамлаш, оилаларда соғлом фарзандлар туғилиши ва камолга етишини таъминлашга оид кенг кўламли чора-тадбирлар дастурлари босқичма-босқич амалга оширилмоқда. Тиббиёт соҳасида жаҳон тиббиётининг энг янги технологияларига асосланган замонавий диагностика ва даволаш воситаларидан кенг фойдаланилмоқда.
Бу жараёнда эришилаётган ютуқларни янада такомиллаштиришда анъанавий тарзда ўтказилаётган “Ўзмедэкспо-2010” халқаро ихтисослашган тиббиёт кўргазмасининг ҳам ўз ўрни бор. Бу йилги кўргазмада Россия, Белорусь, Қозоғистон, Германия, Польша, Ҳиндистон, Хитой, Бирлашган Араб Амирликларидан ва бошқа хорижий давлатлардан қатор етакчи фармацевтика компаниялари иштирок этмоқда. Буюк Британиядаги “БТЛ” тиббиёт техника компанияси улардан биридир.
— Ўзбекистонда тиббиёт тизимини ривожлантириш борасида жадал ислоҳотлар олиб борилмоқда. Бу замонавий диагностика ва даволаш технологияларнинг юртингиз тиббиёти амалиётига чуқур татбиқ этилишига кенг йўл очмоқда, — дейди мазкур компания менежери Жакуб Спилка.— Жумладан, бизнинг компаниямиз томонидан ишлаб чиқарилаётган энг сўнгги русумдаги диагностика ва физиотерапия ускуналаридан ҳам мамлакатингиз шифо масканларида самарали фойдаланилаётир. Бундай кўргазмалар ўзаро ҳамкорлик алоқаларини кенгайтириш ва ютуқларимизни намойиш этишда катта имконият яратмоқда.
Бу йилги кўргазмада маҳаллий фармацевтика компанияларимиз маҳсулотларига ҳам кенг ўрин берилган. “Ўзкимёфарм” очиқ акциядорлик жамияти улардан биридир. Айни пайтда ушбу корхонада тиббиётнинг барча соҳаларида қўлланиладиган саксон турдан кўпроқ дори-дармон ишлаб чиқарилмоқда. Юртимизда фармацевтика саноатини ривожлантириш, истеъмолчиларни маҳаллий хомашё асосида ишлаб чиқарилган дори-дармон билан таъминлаш, тармоқда сифат ва самарадорликни оширишга қаратилаётган эътибор корхона фаолиятини такомиллаштириш ва ишлаб чиқариш жараёнларини замонавийлаштиришга замин ҳозирламоқда. Ҳозирги кунда жамиятнинг ампула дорилар ишлаб чиқарадиган цехига 1,5 миллион доллар қийматидаги янги линия ўрнатилмоқда. Бу маҳсулот ҳажмини ошириш, сифатини янада яхшилаш, ишлаб чиқариш жараёнини ривожлантиришга хизмат қилади.
8 октябрга қадар давом этадиган кўргазмада мамлакатимиз ва жаҳон тиббиётининг ана шундай ўзига хос ютуқлари, диагностика ва даволаш технологиялари, стоматология жиҳозлари кенг намойиш этилади.
Б. ҲАЗРАТҚУЛОВА
“SOG`LOM AVLOD”
38-SON