08.10.2010
Соғлом ирсият – баркамол насл
Ҳозирги экологик муаммолар ва қариндош-уруғлар орасидаги никоҳлар носоғлом ирсиятнинг пайдо бўлишига 80 фоиз замин яратади, деган фикр дунё олимларининг кузатувларида аниқланмоқда. Демак, ҳар бир инсон экоҳаракат дастурларини яхши билиб, куч-ғайратини шу муаммоларни бартараф қилишга сафарбар қилиши керак.
Бу муаммо ҳаттоки ирсий касалликларнинг ривожланишига ҳам сабаб бўлмоқда. Мустақиллик йилларида давлатимиз томонидан соғлом ва баркамол авлод тарбиясига доир кўплаб дастурлар қабул қилиниб, унинг бажарилишида улкан ютуқларга эришиб келинмоқда.
Соғлом онадан соғлом фарзанд туғилиши келажакда оила учун ва жамиятимиз учун ҳам катта бахтдир. Фарзанднинг соғлом бўлиши ва баркамол ўсиши ҳар бир ота ва онага беҳад қувонч бағишлайди.
Болада ирсий касаллик ёки туғма нуқсон аниқланса ва ўз вақтида олди олинмаса, у ногирон бўлиб қолади. Ота-онага ва жамиятга ҳам маънавий ҳам моддий зарар етади.
Ҳурматли ота-оналар! Кўп ҳолларда бу касалликларнинг олдини олиш мумкин. Бунинг учун қуйидагиларни билиш зарур:
Касаллик пайдо бўлишига нима сабаб бўлади?
Кўп ҳолларда касаллик ота-она наслидан ўтади. Шунинг учун ҳам халқимизда ажойиб удум бор. Яъни, ёшлар оила қуришидан олдин етти пушти суриштирилади. Лекин, яқин қариндош-уруғлар ўртасидаги никоҳларга мойиллик ҳали ҳам кучли.
Сизнинг оилангизда бу касалликка мойиллик борми ёки йўқми?
Бунинг учун сиз аввал врач –генетикка учрашишингиз лозим. Агар ирсиятингизда бефарзандлик ёки ҳомиладорлик натижаси ёмон тугаган ҳолатлар кузатилса, безовталанишга сабаб бўлади.Илмий адабиётлардан маълумки, ҳомиладор аёлларнинг ҳар ўн нафаридан биттасида генетик нуқсонлар учрайди.
Врач-генетик оила тўғрисидаги маълумотларни тўплагандан сўнг бўлажак авлоднинг касалликка чалиниш эҳтимолини аниқлаб бериши мумкин. Агар аёлнинг ёки турмуш ўртоғининг оиласида ирсий хаста бемор бўлса у ҳолда уларнинг фарзандларида ҳам бундай хасталик 25-50 фоизгача учраши мумкин.
Қандай омиллар оилада ирсий хасталик хавфини кучайтириши мумкин?
Биринчи омил – ўзаро яқин қариндош-уруғлар фарзандларининг оила қуриши. Наслий касаллик болаларнинг туғма нуқсон билан туғилиш ҳомиланинг бевақт нобуд бўлиши ёки ўлик туғилишига сабаб бўлиши мумкин. Яқин қариндош-уруғларнинг никоҳига– амакиваччалар, ака-ука ва опа-сингилларнинг фарзандлари, тоғавачча, аммаваччалар орасидаги никоҳлар киради, (ота-онаси томонидан бўлишидан қатъий назар).
Иккинчи омил – ота-онанинг ёшига боғлиқ. Агар аёлнинг ёши 35дан, эркак кишининг ёши 40 дан ошган бўлса, болада туғма нуқсон ёки наслий касаллик ривожланиши эҳтимоли кучаяди.
Шу сабабли фарзанд кўришни шу ёшларгача режалаштириш мақсадга мувофиқ. Агар ҳомиладор аёлнинг ёши 40дан ошган бўлса, наслий касалликларнинг учраш хавфи анча юқори бўлади.
Учинчи омил: Ҳомиладор аёлга зарарли омилларнинг таъсири ҳисобланади. Уларга пестицидлар, бензин, никотин, спиртли ичимликлар, наркотиклар (кокаин, героин) симоб бирикмаси, қўрғошин, айрим дорилар, ўткир ва сурункали юқумли касалликларни (токсоплазмоз, хламидиоз, заҳм, қизилча, цитомегалия ва учуқ) радиация ва электромагнит нури киради.
Ҳозирги тезкор замонамизда уяли алоқа телефонлари ва компьютер ҳамда янги русумдаги телевизорлардан кўп фойдаланиш олимларнинг фикрларига кўра ҳомила ривожига салбий таъсир кўрсатиши мумкин экан.
Агар юқорида кўрсатилган салбий омиллардан бирортасига мойиллик учраса, сиз зудлик билан ўз шифокорингиз (акушер-гинеколог, терапевт)га мурожаат этишингиз керак. Шифокор эса сизни генетик маслаҳатига юборишни ҳал қилиши лозим.
Ҳозирги кунда наслий касалликлар ва туғма нуқсонлар пайдо бўлишининг олдини олиш чора-тадбирлари қўлланилмоқда. Яъни, ҳомиладор аёлларга гўдак туғилмасдан олдин ташҳис қўйилмоқда. Ҳозирги кунда бундай текшириш муолажалари мавжуд бўлиб, улар она ва бола учун зарарсиз ҳисобланади. Бола туғилмасдан олдин ташҳис қўйиш Акушерлик ва гинекология илмий-амалий тиббиёт маркази, Республика Скрининг маркази ва унинг вилоятлардаги филиаллари томонидан амалга оширилмоқда.
ЁДИНГИЗДА САғЛАНГ!.
Ирсиятда наслий касалликлар ва туғма нуқсон учрамаслиги учун қуйидаги тавсияларга амал қилиш керак:
Яқин қариндош-уруғлар фарзандлари оила қурмаслиги керак.
Агар қариндошларингизда наслий касаллик ёки туғма нуқсонли бемор бўлса, фарзанд кўришдан олдин генетик-шифокорга мурожаат этинг.
Ҳомиладорлик даврида она 35 ва ота 40 ёшдан катта бўлган ҳолда “туғиш олди ташҳиси” ўтказилиши лозим.
Аёлда аввалги ҳомиладорлик асоратли ўтган бўлса, яъни ҳомилани қайта-қайта тушиб қолиши, чала ва ўлик туғилиши кузатилса албатта “туғиш олди ташҳиси”дан ўтиши зарур.
Бўлажак онани ҳомиладорликнинг бошланғич даврида шифокор назоратга олиши ва уни парвариш қилиш, яъни унга витаминлар, оқсилга бой озиқ-овқатлар бериш ва хавф омилларидан сақлаш зарур. Бу эса соғлом фарзанд туғилишининг гаровидир.
Серка КАТТАЕВ,
тиббиёт фанлари номзоди,
Сурхондарё вилояти
“SOG`LOM AVLOD”
38-SON