08.10.2010
Шифобахш неъматлар
Анор пўстлоғи таркибида ошловчи, смола, бўёқ ва бошқа моддалар бор.
Абу Али ибн Сино анор пўстлоғини қон қусишда, милк ва ичакдан қон кетганда, шунингдек сийдик ҳайдовчи, яра ва жароҳатларга малҳам сифатида ишлатган. Бундан ташқари, олим анор пўстлоғидан тайёрланган қайнатма ичбуруғга даво эканлиги ва у гижжани ҳайдаши тўғрисида маълумотлар беради.
Халқ табобатида анор пўстлоғи , меваси ва мева пўсти, шунингдек ўсимлик гули истиқсо (водянка) , қўтир, йўтал , ичбуруғ, сариқ касалликларга даво сифатида ишлатилади. Анорнинг шарбати зангила (лавша, цинга) касалликларда шифобахшдир. У иштаҳани очувчи неъмат ҳам ҳисобланади. Агар мева пўстлоқларининг кули сариёғ ёки мол ёғи билан яхшилаб аралаштирилиб сурилса, теридаги йирингли ярачаларни тузалишига ёрдам беради. Мева пўстлоғидан тайёрланган қайнатма оғиз бўғилишининг яллиғланишига даво бўлади.
Беҳи мевасининг шарбати билан астма , юрак , сариқ , ҳиқичоқ қорин оғриғи, ичбуруғ касалликларини даволашган. Бундан ташқари , беҳидан бедармонлик, камқонлик, йўтал , меъда, жигар ва буйрак касалликларини даволашда ҳам фойдаланилган.
Абу Али ибн Сино беҳи мевасидан тайёрланган дамламани ичбуруғ, йўғон ичакнинг яллиғланишини даволашда, беҳи шираси билан астма, қон тупуриш ва қайт қилишни тўхтатишда, чанқоқ ва мия оғриғини қолдиришда ишлатган.
Халқ табобатида беҳи уруғи билан узум шарбатининг қайнатмаси камқонликда, ичбуруғда , бавосил касалликларини даволашда яхши таъсир қилади. Беҳи меваси таркибида темир моддаси борлиги туфайли у камқонлик билан оғриган беморларга жуда фойдалидир.
Бодом мағзи таркибида кўп миқдорда мой, эмульсин ферменти, В1 ва В2 витаминлари, қанд, оқсил ва бошқа моддалар мавжуд. Халқ табобатида ширин бодом мағзининг қанд билан аралаштирилгани дармонсизлик, нафас қисиши, бош айланиш ва йўталга даво сифатида ишлатилади. Аччиқ бодомнинг мусаллас билан қўшилгани эшакемини даволашда, асал билан аралаштирилгани эса тошма яраларни қуритишда даводир. Бодомнинг сирка билан омихта қилингани замбуруғли касалликларга қарши восита ҳисобланади.
Қариқиз ўсимлигининг илдизини бодом мойига қўшиб дамлаб , сўнгра бошга суртилса, сочнинг тўкилиши анчагина камаяди. Мойи ажратиб олинган ширин бодомнинг мағзи терига суртилса, унинг ранги тиниқлашиб, латиф ва чиройли бўлади. Қизамиқ чиққан болаларга чучук бодом мағзининг пўстлоғидан қайнатма тайёрлаб ичирилса шифобахшдир.
Гилос халқ табобатида қувват бағишловчи неъмат сифатида тавсия этилади. Гулидан бод касаллигини даволашда фойдаланилади. Ҳақиқатдан ҳам гилос гуллари ўз таркибида салицил кислотасини сақлайди. Маълумки, бу модда ревматизмни даволашда илмий тиббиётда кенг кўламда ишлатилади.
Яна гилосни камқонлик (гипохром анемия) касаллигида истеъмол қилиш тавсия этилади. Чунки, гилос таркибида кўп миқдорда темир моддаси бор.
Дўлана халқ табобатида киши толиққанда, уйқусизликда юрак атрофида оғриқ пайдо бўлганида даво сифатида истеъмол қилинган. Абу Али ибн Сино дўлана мевасини ич кетишини тўхтатувчи восита сифатида тавсия этган.
Бу меванинг шифобахш хусусиятларидан замонавий тиббиётда ҳам кенг фойдаланилади. Дўлананинг спиртли эритмаси ва экстрактини шифокорлар ангионервоз (қон томирларининг неврози, қон томирларининг функционал касаллиги), юрак фаолиятининг бузилиши , қон босимининг ортиши, юқумли касалликларга чалинган беморлар юрагининг қувватсизланиши, танглай муртакларини яллиғланиши каби касалликлар билан оғриган беморларга ичишни тавсия қиладилар.
Дўлана кардиовален препарати таркибига киради. Унинг препаратлари юрак мушакларининг қисқаришини яхшилайди. Шунингдек, унинг безовталанишини, қон таркибидаги холестеринни камайтиради.
Ёнғоқнинг турган битгани “хазина” дейишади. Унинг тўйимли ва шифобахш мағзигача, метин ёғочидан баргигача фойдалидир. Ёнғоқнинг хомлигидаги қобиқ шираси экзема, дерматоз каби тери касалликларини даволашда ишлатилади.
Абу Али ибн Сино ёнғоқ баргининг ширасини илиқ ҳолда ички қулоқ йиринглаганда томизган. Ёнғоқ пўстлоғидан тайёрланган қайнатмани бачадон қон кетишини тўхтатишда ва гижжа ҳайдовчи омил сифатида тавсия этган.
Мағзи эндигина сут йиққан ёнғоқ ниҳоятда фойдали бўлади. Бу даврда унда витаминлар кўп бўлади. Шу боисдан ҳам ёнғоқнинг ҳали тўла пишмаган мевасидан фармацевтика саноатида дори-дармонлар олинади. Ревматизм, рахит ва тери касалликларида ёнғоқ баргларидан тайёрланган дамламали ванна жуда фойдалидир.
Унинг барги ажойиб хусусиятга эга, яъни, турли ҳашарот ва куяларга қирон келтирувчи ҳид чиқаради.
Жийда халқ табобатида болаларда учрайдиган ич кетиш касаллигида яхши даво ҳисобланади. Дамламаси нафас йўллари шамоллаганда ва ошқозон-ичак фаолиятига ижобий таъсир кўрсатади.
Мевалари сервитамин бўлганлиги туфайли илмий тиббиётда камқонлик, тери қазғоқланиши , бўй ўсмаслигида истеъмол қилиш тавсия этилади. Шунингдек, жийда мевалари организмда туз-сув мутаносиблигини сақлаш ва фикрлаш қобилиятини оширишда ҳам истеъмол қилиниши лозим.
Зайтуннинг шифобахшлиги ҳақида ибн Сино “Тиб қонунлари” китобининг иккинчи томида шундай деган: ...Ёввойи зайтун шираси қуритилиб, кулча қилинади ва қулоқ оқмасини даволашда ишлатилади... Чаён солиб қўйилган зайтун ёғи қулоқ оғриғига томизиладиган дориларнинг энг қимматлисидир... Елими кўзга тушган оқ ва мугуз қатламининг дағалланишига қарши ишлатилади”.
Зайтун мойи билан қилинадиган ташқи муолажада қуймич асаб толаларининг яллиғланишига, ниқрис (подагра) ва истисқо (водянка)ни енгиллаштиради. Уни газак ўти билан қайнатиб истеъмол қилинса, ичакнинг бураб оғриши тўхтайди, гижжалардан халос қилади.
Исириқ қадим замонлардан бери Шарқ халқлари тиббиётида қўлланилиб келинаётган шифобахш гиёҳлардан ҳисобланади. Халқ табобатида исириқнинг ер устки қисмининг қайнатмасидан тери касалликларида бодни даволашда ванна қилиш йўли билан фойдаланиш тавсия этилган. Шунингдек исириқдан тайёрланган қайнатма ва дамламалардан безгак, тутқаноқ, неврастения, шамоллаш билан боғлиқ бўлган касалликларда фойдаланилади. Ундан тайёрланган қайнатма билан оғиз чайқалса оғиз бўшлиғи ва томоқнинг шамоллашига қарши даво бўлади.
Абу Али ибн Сино исириқни қуймич асаблари шамоллаганда, тизза ва суяклар қақшаб оғриганда, оғриқ қолдирувчи омил сифатида ишлатишни тавсия этган. У исириқдан кучли сийдик ҳайдовчи дори сифатида фойдаланган.
Лимон шарбати безгак билан оғриган беморнинг иситмасини тушириш, чанқоғини қондиришда ҳам ёрдам беради. Ундан тайёрланган лосьон(хушбўй сув) билан юздаги ҳуснбузар ҳамда доғларни кетказиш мумкин. Лимон, бор кислотаси ҳамда тимол аралаштирилиб ванна қилиб турилса, оёқ терлашига чек қўйиш мумкин.
Илмий тиббиётда лимон ва унинг шарбати ошқозон-ичак касалликларида, организмда минерал тузларнинг алмашинуви бузилганида истеъмол қилинади. Шунингдек, лимон шарбати ангина, фарингит касалликларини даволашда ёрдам беради.
Наъматак мевалари халқ табобатида қадим замонлардан бери ишлатилиб келинмоқда. Унинг меваларидан тайёрланган дамламада ўпка сили, жигар, ўт қопчасининг яллиғланиши, ичак, буйрак, қовуқ касалликларини даволашда фойдаланилади. Шунингдек, наъматакнинг меваси асосида тайёрланган қайнатма қон тўхтатувчи, иситма туширувчи омил сифатида истеъмол қилинади.
Унинг фақатгина гул ва меваларигина шифобахш бўлиб қолмасдан, балки арглари асосида тайёрланган қайнатмаси ҳам меъда оғриқда наф беради. Халқ табобатида ҳатто наъматак илдизидан тайёрланган қовуқ ҳамда буйракка тош келиб, оғриқ берганда ичилса кишига анчагина енгиллик бериши тан олинган.
Илмий тиббиётда ишлатиш учун мевасидан дамлама, экстракт ва шарбат(ҳўл мевасидан) ҳамда таблеткалар, холосас каби доривор препаратлар тайёрланади. Мазкур препаратлар авитаминоз хасталигини, атеросклерозни даволашда, ўт ҳайдаш мақсадида тавсия этилади.
Ҳилола МЎМИНОВА тайёрлади
Тошкент фармацевтика институти ходими
“SOG`LOM AVLOD”
38-SON