27.09.2010
Ҳурматли дўстлар!
Жаҳоннинг турли нуқталарида ҳамон давом этаётган урушлар ва қарама-қаршиликлар, сақланиб қолаётган давлатлар¬аро, миллатлараро ва динлар¬аро зиддиятлар, Мингйиллик ¬ривожланиш декларациясида таъкидланганидек, қашшоқлик, очлик, оналар ва болалар ўлими, ¬эпидемиялар ва инсониятнинг бошқа муаммоларига қарши кураш борасидаги энг жиддий тўсиқлар бўлиб қолмоқда.
Ушбу ҳақиқатнинг тасдиғини 30 йилдан буён ҳарбий ҳаракатлар давом этаётган жафокаш Афғонистон мисолида кўришимиз мумкин. Бугун афғон муаммосини ҳарбий йўл билан ҳал этиб бўлмаслиги янада аён бўлмоқда, коалиция кучларининг Афғонистонда тинчлик ўрнатиш бўйича танлаган стратегияси эса кутилган натижаларни бермаяпти. Муттасил давом этаётган уруш Афғонистон халқининг аҳволини тобора оғирлаштирмоқда ва муаммони ҳал этишни янада қийинлаштирмоқда.
Ҳозирги вазиятда Афғонистонда тинчлик ва барқарорликка эришишнинг муқобил йўлларини топиш ғоят муҳим аҳамият касб этади. Ушбу йўллардан бири, бизнинг фикримизча, Ўзбекистон томонидан 2008 йилда таклиф этилган БМТ шафелигида 6+3 мулоқот гуруҳини ташкил қилиш муҳим роль ўйнаган бўлур эди. Ташаббусимизнинг мазмун-моҳияти шундан иборатки, афғонистонликлар ўз мамлакати муаммоларини ўз манфаатларидан келиб чиққан ҳолда, Афғонистонда урушнинг тугаши ва унинг барқарор келажагидан манфаатдор мамлакатлар кўмагида ўзлари ҳал этишлари даркор.
Улар сирасига, авваламбор, тинчлик ўрнатиш миссиясига дахлдор АҚШ, НАТО, Россия, шунингдек, Афғонистон билан бевосита қўшни мамлакатларни киритиш зарур. 6+3 мулоқот ¬гуруҳининг энг муҳим мақсади — бир-бирига қарши курашаётган томонларга Афғонистонда ҳарбий ҳаракатларни тўхтатиш дастурини таклиф этиш, мамлакатни пароканда қилаётган асосий муаммо ва зиддиятлар бўйича ўзаро муроса асосидаги ечимларни топиш, хавфсизликни таъминлаш ҳамда барча ¬томонларнинг манфаатларини ҳисобга олган ҳолда зарур ¬кафолатларни беришдан иборат.
Бу борада ушбу Дастурда иқтисодий ёрдам кўрсатиш, ижтимоий, инфратузилма ва гуманитар лойиҳаларни амалга ошириш, аҳоли бандлиги муаммоларини, қашшоқлик, ҳуқуқсизликка қарши кураш бўйича энг долзарб вазифаларни ҳал этишга алоҳида эътибор берилиши лозим. Афғонистон халқи амал қиладиган кўп асрлик анъаналар, урф-одатлар, ислом динининг қадриятлари тўлиқ ҳурмат қилиниши зарур.
Шуни таъкидламоқчиманки, бундай мақсадларга эришиш учун ҳозирча Афғонистонда турган тинчликпарвар коалиция кучлари ёрдам бериши мумкин. 2010 йилнинг июнида Қирғизистонда рўй берган фожиали воқеалар Марказий Осиё минтақасидаги вазиятни издан чиқаришга жиддий хавф солмоқда. Шу йилнинг апрелида обрў-эътиборини йўқотган президент ҳокимиятининг ағдарилиши, юзага келган кескинлик ва қарама-қаршиликлар, шунингдек, мамлакатда қонуний ҳокимиятнинг заифлиги Қирғизистон жанубида миллатлараро қонли ва шафқатсиз воқеалар юзага келишига сабаб бўлди. Бунинг натижасида юзлаб бегуноҳ одамлар қурбон бўлди, минглаб тинч аҳоли жабр кўрди.
Қирғизларнинг ўзи ҳам, республика жанубида яшаётган кўп сонли ўзбеклар ҳам учинчи ¬кучлар томонидан пухта ўйланган ва уюштирилган акциянинг қурбонига айланди, дейиш учун бугун барча асосларимиз бор.
Узоқни кўзлаб амалга оширилган бу акциядан мақсад мамлакатда нафақат тартибсизлик ва парокандаликни юзага келтириш, балки Ўзбекистонни ушбу ваҳшиёна хунрезликка тортиш, пировард натижада, миллатлараро қарама-қаршиликни икки қўшни мамлакат — Қирғизистон ҳамда Ўзбекистон ўртасидаги давлатлараро қарама-қаршиликка айлантиришдан ¬иборат эди.
Ўта мураккаб ва ўт олиб кетиш хавфи бўлган мазкур вазиятда қабиҳ ният билан ташкил этилган воқеаларнинг ривожланишига йўл қўймаслик биз учун ниҳоятда оғир муаммога айланди. Ўз ҳудудимизда юз мингдан ортиқ қочқинлар, болалар, ¬хотин-қизлар, қарияларни қабул қилиш, уларни жойлаштириш ва барча зарур нарсалар билан таъминлаш жуда катта куч, меҳнат ва ресурсларни талаб қилди. Айни пайтда ўта шафқатсиз зўравонликнинг авж олишига йўл қўймаслик, чегара ҳудудида осойишталикни сақлаш, фавқулодда оқибатларга олиб келиши мумкин бўлган қаҳру ғазабни жиловлаш, экстремизмнинг шиддатли тус олишининг олдини олиш зарур эди.
Фақат ақл-идрок, оддий ҳақиқатни, яъни ушбу заминда кўп асрлар давомида ўзбеклар ва қирғизлар ёнма-ён яшаб келгани ва бундан буён ҳам уларнинг фарзандлари ҳамда авлодлари кўп асрлар мобайнида бирга яшашини теран англаш бизга ва халқимизга мазкур фожианинг Марказий Осиёда қарама-қаршиликларнинг янги, кенг кўламли ўчоғига айланиб кетишининг олдини олишда муҳим омил бўлди.
Албатта, бугун Қирғизистон инсонпарварлик ёрдамига, қўшнилари ҳамда жаҳон ҳамжамиятининг кўмагига муҳтож.
Бироқ 11 — 14 июнь кунлари Қирғизистон жанубида содир этилган талон-торожлар, хунрезлик ва зўравонликлар бўйича мустақил халқаро текширув ўтказиш, ушбу қонли ваҳшийликларнинг барча буюртмачилари, ташкилотчилари ва ижрочиларини жиноий жавобгарликка ¬тортиш янада муҳим вазифа ҳисобланади.
Ишончим комилки, тахминларга асосланган ҳар қандай фикрлар ва бир ёқлама ёндашувларни истисно қилувчи холис ва мустақил халқаро текширувларни ўз вақтида ўтказиш, халқаро ҳамжамиятнинг бу ¬борадаги қатъий принципиал ¬позицияси Қирғизистон жанубида қирғизлар ҳамда камсонли ўзбекларнинг муросага келиши ва тотувлигини таъминлаш учун йўл очиб бериши мумкин. Бундай позициядан ҳар қандай чекиниш Қирғизистон жанубида фожиали воқеаларнинг яна такрорланиши, ўта хавфли кескинлик манбаининг пайдо бўлишига олиб келиши мумкинлигини алоҳида таъкидлашни истардим.
Шу муносабат билан биз БМТдан фожиали воқеалар юзасидан мустақил халқаро текширувлар ўтказиш борасида ҳар томонлама ёрдам кўрсатишини кутишга ҳақлимиз. Бу, ўз навбатида, қўшни Қирғизистонда воқеаларнинг яна авж олишининг олдини олиш имконини беради.
Экологияни муҳофаза қилиш ва атроф-муҳитни асраб-авайлаш, айниқса, ҳозирги аномал табиий ўзгаришлар шароитида Мингйиллик декларациясида белгиланган мақсадларга ¬эришишда катта аҳамият касб этади. Орол фожиаси экология муаммоларига масъулиятсиз ¬муносабатда бўлишнинг яққол мисолидир. Бир пайтлар ноёб ва гўзал денгизлардан бири бўлган Орол бир авлод ҳаёти давомида деярли қуриб ва йўқолиб бораётган сув ҳавзасига ¬айланди.
Қирқ йил мобайнида Орол денгизи акваторияси 7 баравар қисқарди, сув ҳажми 13 марта камайди, унинг минераллашуви эса ўнлаб баравар ошиб, денгизни тирик организмларнинг яшаши учун яроқсиз аҳволга келтирди. Натижада қарийб барча ҳайвонот ва наботот олами таназзулга учради ва йўқолди.
Бугун Оролбўйида нафақат экологик, балки дунё миқёсида оғир оқибатларга олиб келиши мумкин бўлган мураккаб ижтимоий-иқтисодий ва демографик муаммолар пайдо бўлди. БМТ Бош котиби жаноб Пан Ги Мун шу йил Оролбўйига ташрифи ¬чоғида бунга ишонч ҳосил қилди. Ва биз бу ташриф учун унга катта миннатдорлик ¬билдирамиз.
Орол денгизининг қуриши давом этаётгани ва унинг атрофида гуманитар фалокат содир бўлаётгани сабабли Оролбўйининг табиий биологик фондини асраб-авайлаш, Орол инқирозининг атроф-муҳитга, энг муҳими, бу ерда истиқомат қилаётган юз минглаб ва миллионлаб одамлар ҳаётига ҳалокатли таъсирини камайтириш бугунги кундаги энг муҳим вазифа ҳисобланади.
Шуни ҳисобга олиш зарурки, Оролбўйи ҳудуди иккита асосий манба — Амударё ва Сирдарё ҳисобидан сув билан таъминланади, ушбу дарёлар оқимининг камайиши мазкур кенг минтақанинг шундоқ ҳам заиф экологик мувозанатини бутунлай ўзгартириб юбориши мумкин.
Бундай шароитда 30-40 йил аввал, собиқ совет даврида ¬ишлаб чиқилган, мазкур дарёлар юқори қисмида улкан гидроиншоотларни қуриш бўйича лойиҳаларни амалга оширишга ҳар қандай уринишлар, боз устига, ушбу иншоотлар барпо этиладиган зоналарнинг сейсмик хавфи 8-9 баллни ташкил этишини ҳисобга олсак, буларнинг барчаси экологияга ўнглаб бўлмайдиган зарар етказиши ва хавфли техноген ҳалокатларга олиб келиши мумкинлиги аён бўлади.
Кўплаб халқаро экология ташкилотлари ва нуфузли экспертлар тавсия қилаётганидек, ушбу дарёлардан шу миқдордаги энергетика қувватларини олиш учун нисбатан хавфсиз, аммо анча тежамкор кичик ГЭСлар қурилишига ўтиш оқилона йўл бўлур эди.
Қуриб бораётган Орол муаммоси — бу ушбу минтақада яшаётган, БМТдек нуфузли ташкилотга умид билан ёрдам сўраб мурожаат қилаётган миллионлаб одамларнинг муаммосидир.
Жаноб Раис!
Фурсатдан фойдаланиб, ¬Саммит иштирокчиларига Ўзбекистонда Мингйиллик декларациясида белгиланган мақсадларга эришиш йўлида амалга оширилган ишлар ҳақида ¬қисқача маълумот бермоқчиман.
Ўзбекистон Республикаси ¬мустақил давлат сифатида БМТ аъзолари сафидан жой олганига атиги 19 йил бўлди. Илгари ўзининг бир томонлама ривожланган хом ашё етиштиришга йўналтирилган иқтисодиёти, ҳалокатли пахта яккаҳокимлиги авжга чиққан, қолоқ ишлаб ¬чиқариш ва ижтимоий инфратузилмаси, жон бошига истеъмол даражаси паст бўлган мамлакатимиз мустақил ривожланиш йилларида янги ва улкан ¬марраларни қўлга киритди ва бунинг натижасида унинг қиёфаси тамомила ўзгарди, жаҳон ҳамжамиятидан муносиб ўрин эгаллади.
Ўтган йиллар мобайнида ялпи ички маҳсулот 3,5, аҳоли жон бошига ҳисоблаганда эса 2,5 баравар ўсди, ўртача иш ҳақи 14 баравар ошди. Давлатнинг ижтимоий соҳа ва ижтимоий муҳофаза учун сарф-харажатлари 5 баравардан зиёдроқ кўпайди. Ҳар йили давлат бюджетининг 50 фоизи ижтимоий соҳага йўналтирилмоқда.
Бугунги кунда аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш даражаси 82,5, табиий газ ¬билан таъминлаш 83,5 фоизга етди, соғлиқни сақлаш тизимини тубдан ислоҳ қилиш ва ривожлантириш, ўта оғир юқумли касалликларга барҳам бериш ҳамда уларни камайтириш борасида қатъий чоралар кўрилди. Оналар ўлими даражаси 2 баравардан кўпроқ, болалар ўлими 3 баравар камайди. Ушбу даврда, яъни қарийб 20 йил мобайнида одамларнинг ўртача умр кўриши 67 ёшдан 73 ёшга, аёлларнинг умр кўриши эса 75 ёшгача ошди. ¬Бугун мамлакатимизда иш ¬билан банд бўлган аҳолининг 48 фоизини хотин-қизлар ташкил ¬этади. Жаҳон молиявий-иқтисодий ¬инқирозининг жиддий таъсирларига қарамай, Ўзбекистон ¬дунёдаги камсонли давлатлар қаторида иқтисодиётнинг ¬барқарор юқори ўсиш суръатларини таъминламоқда, ишончли фаолият кўрсатаётган молия-банк тизимини сақлаб турибди.
Масалан, 2008-2009 йилларда Ўзбекистон иқтисодиётининг ўсиш суръатлари 9 ва 8,1 фоизни ташкил қилди, жорий йилда бу кўрсаткич 8,5 фоиз даражада бўлиши кутилмоқда. Давлатнинг ташқи қарзи ялпи ички маҳсулотнинг 10 фоизидан ошмайди.
Мустақиллигимизнинг дастлабки йилларида қабул қилинган мамлакатни демократлаштириш бўйича ўз моделимиз, иқтисодиётнинг мафкурадан холилиги ва сиёсатдан ¬устунлиги, давлатнинг бош ислоҳотчи вазифасини бажариши, қонун устуворлигини таъминлаш, кучли ижтимоий сиёсат ўтказиш, ислоҳотларни босқичма-босқич ва изчил амалга ошириш тамойил¬ларига асосланган ижтимоий йўналтирилган эркин бозор иқтисодиётига ўтиш ушбу ютуқларни қўлга киритишда муҳим омил бўлмоқда. Биз, аввал бошдан “шок терапияси” деб аталган усулларни четдан туриб жорий этишга қаратилган уринишлардан, бозор иқтисодиёти ўзини ўзи тартибга солади, деган ўта жўн ва алдамчи ¬тасаввурлардан воз кечдик, “янги уйни қурмасдан туриб, эскисини бузманг” деган ҳаётий тамойилга таянган ҳолда, маъмурий-буйруқбозлик, мустабид тизимдан бошқарувнинг бозор тизимига ўтиш жараёнида ¬тадрижий ёндашувни танладик.
Таълим жараёни ва одамлар тафаккурининг юксалиши ушбу барча ўзгаришларни амалга оширишда муҳим аҳамият касб этаётганини алоҳида таъкидлашни истардим.
Ўзбекистонда ҳар йили таълим учун сарфланаётган харажатлар ялпи ички маҳсулотнинг 10-12 фоизини ташкил этади. Ҳолбуки, жаҳон тажрибасида бу кўрсаткич 3-5 фоиздан ошмайди. Мамлакатимизда ноёб ¬Кадрлар тайёрлаш миллий дастури амалга оширилди, 2009 йилдан бошлаб 12 йиллик мажбурий таълим жорий этилди. Ўзбекистон дунёнинг ривожланган давлатлари қаторига қўшилиш, сиёсий ва иқтисодий ислоҳотларни, мамлакатни модернизация қилишни давом ¬эттириш ҳамда чуқурлаштириш, фуқаролик жамиятини шакллантириш ва шу асосда ўз фуқаролари учун муносиб турмуш ¬шароитини яратишни ўзининг истиқболдаги муҳим вазифалари деб билади.
Сўзимнинг якунида шуни ¬таъкидлашни истардимки, Ўзбекистон БМТ Бош котиби Пан Ги Мун таклиф этган Мингйиллик ривожланиш мақсадларига эришиш борасидаги Тараққиётни жадаллаштиришга оид глобал ҳаракатлар режасини қўллаб-қувватлайди ва уни амалга оширишда фаол иштирок этади.
Эътиборингиз учун раҳмат.
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ ИСЛОМ КАРИМОВНИНГ БМТ САММИТИ МИНГЙИЛЛИК РИВОЖЛАНИШ МАҚСАДЛАРИГА БАFИШЛАНГАН ЯЛПИ МАЖЛИСИДАГИ НУТҚИ
Муҳтарам раис жаноблари!Ҳурматли дўстлар!