UZ RU
23.09.2010

МАКТАБ ВА МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ МУАССАСАСИГА ҚАТНАЙДИГАН БОЛАЛАР У ЕРДА ЎЗИНИ ТЕТИК, ЖИСМОНАН ВА РУҲАН БАҚУВВАТ ҲИС ЭТМОҒИ УЧУН НИМА ҚИЛИШ КЕРАК?

Бу ёшдаги болаларнинг қорни тўқ бўлиши жуда муҳим. Эрталаб уларга бўтқа, қуймоқ, пишириқлар каби хуштаъм ва калорияси кучли, аммо осон ҳазм бўладиган овқат тайёрлаб бериш зарур. Мактабга чиқадиган фарзандингизга ўзи билан бирга олиб кетиши учун бирон бир мева бериб юборинг. Токи унинг қорни оч қолмасин. Пешинда яхшилаб овқатланиб олишига имконият яратинг. Кечки таомни ухлашга ётишдан икки соат илгари едирмоқ даркор. Яхшилаб тиниқиб ухлаши учун болага бир пиёла қатиқ ёки асал солинган илиқ сут бериш мумкин.

Ҳалима ШУКУР қизи тайёрлади