UZ RU
23.09.2010

БОЛАМНИНГ ЖИСМОНАН ВА РУҲАН БОҒЧАГА ТАЙЁР ЭКАНИНИ ҚАНДАЙ ҚИЛИБ БИЛСАМ БЎЛАДИ?

Мактабга ёки мактабгача таълим муассасасига боришга тайёргарлик кўраётган болаларни энг аввало ёзги мавсум давомида диспансеризациядан ўтказиш зарур.Бунинг учун дастлаб педиатрга, сўнгра кардиолог, невропатолог, гастроэнтерологга мурожаат этилади. Болангиз тез-тез шамоллаб турадиган бўла у ҳолда ЛОР врачга ҳам кўриниш керак. Диспансеризациянинг якуний натижаларига қараб мутахассисларнинг кўрсатмалари бўйича тегишли чора-тадбирларни бажариш лозим. Борди-ю болангиз ҳаддан ташқари ҳаракатчан, тиниб-тинчимас, тажовузкор бўлса ёхуд аксинча, кам ҳаракат, атрофдаги ҳодисаларга нисбатан эътиборсиз, камсуқум бўлса болалар психологи билан ҳам маслаҳатлашиб олиш айни муддао бўлади. Туғруқ вақтида жароҳат олган, бирон бир инфекция билан зарарланган болаларни эса албатта психологга кўрсатиш керак.