СУТЛИ БЎТҚА БОЛАГА МАЪҚУЛ БЎЛМАСА...
Фарзандим олти ойлигидан бошлаб сутли бўтқани истеъмол қилишдан бош тортадиган бўлиб қолди. У тунда уйқу аралаш 90-120 мл сутли таомни ичади холос. Вазни 8.5-9 кг.ни ташкил этадиган ва кунига олти маротаба шу ёшдаги чақалоқлар қанча қўшимча овқат истеъмол қилиши керак?
Умида БАРАТОВА, Самарқанд вилояти.
Бу ўринда ортиқча ортиқча хавотирга ўрин йўқ. Олти ойлик болаларга бир кеча-кундузда ўртача ҳисобда 1 литрдан кўкрак сутини ёки сутли бўтқани истеъмол қилиш кифоя қилади. Гўдак ҳар бир овқатланиш вақтида 90-100 мл.дан сутли бўтқа истеъмол қиладиган бўлса ҳечқиси йўқ. Эҳтимол қорни очиб кейинроқ кўпроқ овқат ейиши мумкин. Олти ойлигидан бошлаб болангизга турли хил сабзавотлардан тайёрланган пьюрелардан бериб боринг. Фақатгина буни оқилона бажариш керак. Дастлаб тайёрланган пьюредан озгинагина олиб гўдакнинг оғзига солинг. Бола янги таомнинг мазасини тотиб кўрсин. Уни пьюреларнинг мазасига ўргатиб олгач қўшимча равишда пьюре бериб овқатлантиринг. Сабзавотлардан тайёрланадиган пьюрени ўзингиз тайёрланг. Бунинг учун сархил сабзавотларни олиб буғда пиширинг.