14.09.2010
КЕЛАЖАК БАХТИМИЗ: ОНАЛАР ВА БОЛАЛАР САЛОМАТЛИГИДАДИР
Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда “Саломатлик-2” ва “Аёллар ва болалар соғлигини мустаҳкамлаш” қўшма лойиҳаларининг ҳамкорликда олиб бораётган ишлари аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатишда муҳим аҳамиятга эга бўлмоқда. Айниқса, замонавий қишлоқ врачлик пунктларининг “Саломатлик-1-2” лойиҳаси томонидан зарурий тиббий асбоб-ускуналар билан таъминланиши ва лойиҳа томонидан ўн ойлик ўқув курсларида ўз билим ва малакаларини бойитиб қайтаётган умумий амалиёт шифокорларининг фаолияти соҳадаги ишлар самарадорлигини янада ошириб келмоқда. Шунингдек, “Аёллар ва болалар соғлигини мустаҳкамлаш” лойиҳаси ташаббуси билан республикамиз туғруқ мажмуаларига янги технологиялар келтирилиб, педиатр, неонатолог каби мутахассислар ўқитилди. Ҳозирда мазкур янги технологиялардан унумли фойдаланиш тўғри йўлга қўйилган бўлиб, болалар саломатлигини сақлашда янада қўл келмоқда. Бугунги мавзуларимиз бевосита туғруқ мажмуалари ҳамда қишлоқ врачлик пунктларида аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизмат фаолиятига бағишланади.
Зулфия БОЛТАБОЕВА, Қорақалпоғистон Республикаси Қўнғирот туман тиббиёт бирлашмаси туғруқ комплекси
бош шифокори:
– Маълумки, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш Давлат сиёсатининг устувор вазифаларидан бири экан, бу борада тиббиёт ходимлари олдида ҳам бир қанча ишлар турганлиги ҳеч биримизга сир эмас. Соҳага оид қабул қилинаётган Фармон ва Қарорлар ҳамда ҳар йилнинг ўзига хос ном билан аталиши замирида она ва бола саломатлиги уйғун ётганлигини кўрамиз. Шундай экан, ҳар бир Фармон ва Қарорлар ижросини амалиётга татбиқ этиш олдимизга катта мақсадларни қўяди. Бунинг учун, аввало, аҳоли орасида тарғибот ишларини кучайтириб, халқнинг тиббий билимини оширишга ҳаракат қилишимиз зарур. Айниқса, Юртбошимиз томонидан ўтган йилнинг 13 апрелидаги “Она ва бола саломатлигини муҳофаза қилиш ҳамда соғлом авлодни шакллантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-1096-сонли ҳамда 1 июлдаги ПҚ-1144-сонли “2009-2013 йилларда аҳолининг репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш, соғлом бола туғилиши, жисмоний ва маънавий баркамол авлодни вояга етказиш борасидаги ишларни янада кучайтириш ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари дастури тўғрисида”ги Қарорларининг амалдаги ижроси бўйича туғруқ мажмуамизда ҳам муайян ишларни амалга ошириб келмоқдамиз. Бўлимларда даволанаётган ва оналик бахтига муяссар бўлган ёш оналарга ҳамда уларнинг оила аъзоларига мазкур Қарорларнинг моҳияти нечоғлик муҳим эканлигини тушунтириб келмоқдамиз. Мажмуамизда туғруққача бўлган давр, туғруқ, гинекология ва аёллар маслаҳатхонаси туманимиздаги хотин-қизларга тиббий ёрдам кўрсатиб келмоқда. “Аёллар ва болалар соғлигини мустаҳкамлаш” (Осиё тараққиёт банки) лойиҳаси томонидан туғруқ мажмуамизга инфузион насос, чақалоқларни интенсив даволаш учун реанимация столи, монитор ва бошқа бир қатор тиббиёт аппаратуралари берилди. Ушбу аппаратлардан унумли фойдаланиш ҳамда ишнинг сифатли боришини таъминлашда малака оширган неонатологларнинг ўрни катта бўлиб, ёрдамга муҳтож, туғруқ пайтида муаммоларга учраган болалар саломатлигини яхшилаш йўлида астойдил хизмат қилмоқдалар. Шунингдек, чақалоқларни парваришлаш учун лойиҳа томонидан махсус қўлланмалар тақдим этилиб, улардан оқилона фойдаланиб келмоқдамиз.
Гулбаҳор САПАРБАЕВА, туғруқ бўлими бошлиғи:
– Туғруқ бўлимимизда оналик бахтига муяссар бўлаётган ёш оналарга қўлимиздан келганича керакли маслаҳат ва тавсияларни бериб келмоқдамиз. Қувонарлиси шундаки, туғилган чақалоқларда ҳеч қандай касаллик аломатлари кузатилмаяпти. Оналари ҳам соғлом ҳамда ўз соғликларига нисбатан эътиборли. Мана 2-3 йилдирки, репродуктив саломатликни мустаҳкамлаш бўйича изчиллик билан олиб борилаётган ишлар ўз маҳсулини бериб келаяпти. Бунда, албатта, бирламчи бўғин тизимида меҳнат қилаётган тиббиёт ходимлари хизмати катта бўлаётганлигини кўриб, қувонамиз. Шунингдек, давлатимиз томонидан тиббиёт муассасаларида яратилаётган шароит ва имкониятлар ҳам ишларимизни янада ривожлантириб, самарали натижаларга эришишимизда муҳим ўрин тутмоқда. Мақсадимиз соғлом онадан соғлом фарзандни дунёга келтириш экан, бу борада кенг жамоатчилик билан иш олиб борган ҳолда билим ва тажрибаларимиздан унумли фойдаланиб, жамият тараққиёти учун астойдил меҳнат қилишимиз зарур.
Гулнора МАТЯКУБОВА, неонатолог:
– Оналар ва болалар соғлиги жамият тараққиётининг асосий мезони ҳисобланади. Шу боис, улар саломатлигини асраш, айниқса, янги туғилган чақалоқлар соғлигига жиддий эътибор бериш жуда муҳим. Уларни парваришлаш, соғлигини доимий назорат қилиш она ҳамда бириктирилган тиббиёт ходимидан катта масъулият талаб этади. Она ва бола уйига жавоб олганидан сўнг 42 кун давомида мазкур шифо масканида назоратда туради. Ундан кейин эса ҳудудларидаги кўп тармоқли марказий поликлиника ҳамда қишлоқ врачлик пунктларидаги шифокор ва ҳамширалар томонидан уларнинг соғлиги кузатиб борилади. Шу ўринда боланинг соғлиги учун ота-она, қолаверса, оила аъзолари масъул бўлишлари лозим. Чунки бола ўзида кечаётган касаллигини ифода эта олмайди. Бунинг учун оилада патронаж ҳамшираларнинг ўрни катта бўлиши ҳамда оналарга керакли тавсияларни ўз вақтида бериб борсалар, ундан ташқари, болалар соғлиги учун Соғлиқни сақлаш вазирлиги бир қанча тиббиёт муассасалари томонидан махсус ишлаб чиқилган буклетлар тарқатилса, она учун дастуриламалдир. Она фарзанди соғлиги учун доимий курашиб, уни нафақат мутахассис, балки барча шифокорлар кўригидан мунтазам тарзда ўтказиб турса, мақсадга мувофиқ бўлади.
Б. ОРТИҚОВА, катта ҳамшира:
– Мажмуамизда фаолият олиб бораётган доя ва ҳамшираларимиз даволанувчиларга сифатли тиббий хизмат кўрсатишда ўз били ва тажрибаларидан оқилона фойдаланиб, давом муолажаларини асептика ва антисептика ҳамда санитария-гигиена қоидаларига риоя қилган ҳолда олиб борадилар. Уларнинг малакасини ўз вақтида ошириб келмоқдамиз. Айниқса, ҳар бир доя ва ҳамшира бемор парвариши, она-болага илиқ муносабатда бўлиш масалаларига катта эътибор қаратади. Бундан ташқари, мажмуамизда оналар бурчаги ташкил этилган бўлиб, доялар мунтазам равишда уларга тушунтириш ишлари олиб борадилар. Шунингдек “Аёллар ва болалар соғлигини мустаҳкамлаш” лойиҳаси дастури асосида ташкил этилган ўқув-семинарлари бўйича доя ва ҳамшираларимиз маҳаллий тренерлар томонидан ўқитилди. Ёш оналар ўртасида кўкрак сути билан боқиш, бехатар оналик каби мавзуларда суҳбатлар олиб борилмоқда. Она ва бола саломатлиги учун ҳар биримиз масъул эканмиз, ўз устимизда ишлашимиз ва билим тажрибаларимизни бойитиб боришимиз давр талабига айланмоқда.
Мажмуамизда даволанувчилар учун барча имкониятлар мавжуд. Керакли дори-дармонлар ўз вақтида етказиб берилмоқда. Шунингдек, ходимларнинг ишлаши ҳамда белгиланган вақтда дам олишлари учун етарли даражада шароитлар яратилган. Бундан ташқари, ўқув хонаси ташкил этилган бўлиб, муҳим адабиётлар билан таъминланган. Доя ва ҳамширалар бўш вақтларида ўз билимларини ошириш учун у ерда доимий изланишда бўладилар.