14.09.2010
ИСТИҚЛОЛ БЕРГАН ИМКОНИЯТ
19 йил… Ҳадемай ушбу жарангдор сўз тарих зарварақларида зарҳал ҳарфлар билан битилади. Истиқлолга етишган халқимизнинг азалий орзу-умидлари рўёбга чиқди. Зеро, ўтган давр мобайнида жаннатмакон юртимиз ўзига хос тарзда чирой очиб, таниб бўлмас даражада дунё ҳамжамиятидан муносиб ўрин олди. Шунингдек, ҳар бир жабҳада юз берган ўзгариш ва янгиланишларни айтмайсизми?! Айниқса, давлатимизнинг инсон манфаатлари ва унинг саломатлигини муҳофаза қилишдек устувор вазифалари йўлида амалга оширилаётган ишлар кўламига назар ташлайдиган бўлсак, бу борада республика тиббиёт тизимида ҳам кўпгина ижобий ишлар қилинаётганлигининг гувоҳи бўламиз. Мустақиллигимизнинг 19 йиллиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири Адҳам Илҳомович Икрамов билан тизимда эришилган муваффақиятлар хусусида суҳбатлашдик.
– Адҳам Илҳомович, Мустақиллигимизнинг 19 йиллиги арафасида Ватанга бўлган муҳаббат, фахрланиш туйғусини қандай изоҳлайсиз?
– Ватанга бўлган муҳаббат ва фахрланиш ҳисси ҳар бир инсон учун энг азиз туйғу деб биламан. Мустақилликка эришганимиздан сўнг айниқса, бу ҳиссиёт янада кучайиб, кўтаринки кайфият билан бошланган ишлар ўз маҳсулини кўрсата бошлади. Йиллар ўтиб, юртимиз мисли кўрилмаган даражада чирой очиб, дунё ҳамжамиятидан ўрин олди. Ўзбекистонни бутун дунё тан ола бошлади. Мамлакатимиз ҳаётида улкан ўзгаришлар сари қадам ташланди. Ҳар бир соҳада ўзига хос янгиликлар, кашфиётлар ва бунёдкорлик ишлари шижоат билан бошлаб юборилди. Шу жумладан, соғлиқни сақлаш тизимида ҳам фахрланса арзигулик фаолиятлар амалга ошириб келинмоқда. Буларнинг барчаси Ватан равнақи учун экан, унинг замирида бунёдкор халқнинг саломатлиги ётади. Бундай соғлом мафкурани яратиш зиммамизда бўлиб, бу шарафли ҳамда масъулиятли вазифани қанчалик уддалай олиш қалбимиздаги она юртга бўлган чексиз меҳримизда деб биламан.
– Мустақиллик даврида республика соғлиқни сақлаш тизимида қандай ўзгаришлар юз берди?
– Эътироф этиш жоизки, Ўзбекистон Республикасининг “Фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ ҳамда аҳолининг малакали тиббий хизматдан фойдаланиш ва ижтимоий ҳимояга доир конституциявий ҳуқуқларини таъминлаш, шунингдек, тиббий хизматларнинг сифатини яхшилаш ташкилий, иқтисодий ва ҳуқуқий шарт-шароитларни яратиш, соғлом авлодни тарбиялаш, соғлиқни сақлаш тизимини мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотларга мувофиқ ҳолга келтириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1998 йилдаги “Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилиш Давлат дастури тўғрисида”ги Фармонининг қабул қилиниши ва унинг амалиётдаги ўрни замонавий тиббиётнинг янгича кўринишларини ижтимоий ҳаёт доирасига олиб кириб, аҳолини тиббиётга бўлган ишончи ва эътиборини кучайтириб, жойларда халқ саломатлиги йўлидаги ислоҳотларни янада такомиллаштириб юборди. Айниқса, истиқлол берган имконият туфайли аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатиш мақсадида Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази ва унинг филиаллари, Республика ихтисослаштирилган марказлар, илмий марказлар, ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказлари, она ва бола скрининг, перинатал марказлари, бирламчи тиббий санитария бўғини, шунингдек, малакали кадрларни тайёрлашда асосий мезон бўлаётган тиббиёт коллежлари ўқув муассасаларининг қад ростлаши табиийки, бу истиқболли ўзгаришларнинг дастлабки пойқадами бўлди десам, янглишмайман. Шунингдек, бир-биридан қолишмайдиган, замон талабларига жавоб бера оладиган тиббиёт муассасаларининг янги технологиялар билан жиҳозланиши ҳамда малакали кадрлар билан таъминланганлиги ҳам бундан мустасно эмас. Таъбир жоиз бўлса айтишим керакки, давлат сиёсатининг устувор вазифаларидан бири бўлган оналик ва болаликни муҳофаза қилиш ишлари бўйича ижобий ютуқларга эришиб келмоқдамиз. Бундай муваффақиятларимиз нуфузли ташкилотлар томонидан алоҳида эътироф этилмоқда. Хусусан, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Истамбулда бўлиб ўтган анжуманида мамлакатимизда оналик ва болаликни муҳофаза қилиш тиббий хизматининг миллий модели юқори баҳоланиб, ривожланган давлатлар мутахассисларига намуна сифатида кўрсатилди ва юртимиз турли касалликлар, жумладан, полиомиелит касаллигидан ҳоли ҳудуд, деб эълон қилинди.
– Мазкур йилимизнинг Баркамол авлод йили деб номланиши бу борада соҳадаги ишлар самадорлигини оширишда қандай аҳамиятга эга бўлмоқда?
– Юртбошимиз томонидан ўтган йилнинг 13 апрелидаги “Она ва бола саломатлигини муҳофаза қилиш ҳамда соғлом авлодни шакллантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-1096-сонли ҳамда 1 июлдаги ПҚ-1144-сонли “2009-2013 йилларда аҳолининг репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш, соғлом бола туғилиши, жисмоний ва маънавий баркамол авлодни вояга етказиш борасидаги ишларни янада кучайтириш ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари дастури тўғрисида”ги Қарорларининг амалдаги ижроси бўйича соҳада муайян ишлар бажарилди. Ушбу Қарорларнинг амалдаги ифодаси жорий йилда ҳам янада изчиллик билан олиб борилмоқда. Ўтган давр мобайнида ҳудудларда саккиз маротаба “Фертил ёшдаги аёллар, болалар ва ўсмир қизларни соғломлаштириш ҳафталиги” ўтказилди ва соғлом оилани шакллантириш масалалари бўйича хотин-қизларга маслаҳатлар берилди, бу борада амалга оширилаётган ишлар мониторингини олиб бориш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси ва барча вилоятларга Республика перинатал маркази, Республика ихтисослаштирилган акушерлик ва гинекология, педиатрия илмий-амалий марказлари, Тошкент тиббиёт академияси ва Тошкент шаҳар даволаш-профилактика муассасаларининг 4109 нафар малакали мутахассислари, шунингдек, бирламчи бўғин тиббий ходимларига амалий ёрдам бериш учун барча ҳудудларга 310 нафар малакали мутахассис юборилди. Улар томонидан 234 та туман ва 1531 та ҚВПда аҳолининг тиббий кўриги ўтказилди. Шу давр мобайнида 7817321 (100 %) туғиш ёшидаги аёллар тиббий кўрикдан ўтказилиб, уларнинг 4173984 (53,3 %) нафарида соғломлаштириш ишлари олиб борилган бўлса, туғиш ёшидаги 1098452 нафар аёл контрацептив воситалар билан қамраб олинди. 14 ёшгача бўлган болаларнинг 9453445 нафари тиббий кўрикдан ўтказилиб, уларнинг 3450810 (36,5 %) нафари соғломлаштирилди.
Аҳоли орасида соғлом оилани шакллантириш ва соғлом турмуш тарзи масалалари борасида кенг кўламда тарғибот-ташвиқот ишларини олиб бориш давом эттирилмоқда. Ўтган давр мобайнида жойларда 1509489 та тадбир ўтказилди. Шунингдек, “Соғлом авлод учун” жамғармасининг Республика тиббий-ижтимоий патронаж кўчма бригадаси шифокорлари томонидан энг чекка ҳудудлардаги 22835 та кам таъминланган оилалар, 68150 нафар аёллар (шулардан 58890 нафари туғиш ёшидаги аёллар), 41104 нафар болалар ва 20065 нафар ўсмир қизлар тиббий кўрикдан ўтказилди ва касаллик аниқланган аҳолига жамғарманинг мурувват ёрдамлари ҳамда тегишли даволаш муассасаларига йўлланмалар берилди. Жорий йилда 6 нафар бемор бола Германия клиникаларига даволанишга юборилиб, 12 нафар бола эса даволаниб қайтди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 18 июндаги ПҚ-892-сонли “2008-2012 йилларга мўлжалланган “Болаликдан ногиронликнинг олдини олиш борасида туғма ва ирсий касалликларни эрта аниқлаш Давлат дастури” тўғрисида”ги Қарори ижросини таъминлаш мақсадида Республика скрининг марказларида 56026 нафар наслий ва туғма касалликларга чалиниш хавфли гуруҳга кираётган ҳомиладорлар тиббий-генетик текширувдан ўтказилди. Туғма гипотиреозга 297760 нафар чақалоқ, ФКУга эса 297520 нафар чақалоқ, нерв найи нуқсони ва АФП/ХГ хромосомаларнинг синдромлари касалликларига чалиниш хавфли гуруҳга кирадиган 23570 ҳомиладор аёл биокимёвий скрининг текширувидан ўтказилиб, уларга зарурий муолажа, тавсия ва маслаҳатлар берилди. Туғма ҳамда транзитор гипотиреоз билан хасталанган болалар ва ҳомиладор аёллар учун 465 қути “Микройодид-100”, 2715 қути “Эутирокс-100” ва “L-тироксин-100”, фенилкетонурия билан касалланган болаларга 4165 та шифобахш овқат маҳсулотлари тарқатилди.
ОИВ инфекциясининг онадан болага ўтишининг олдини олиш чора-тадбирларини кучайтириш мақсадида Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро, Жиззах, Навоий, Хоразм, Сирдарё ва Қашқадарё вилоятларининг бирламчи бўғин тиббий ходимлари ва туғруққа тайёрлаш муассасаларининг мутахассислари учун семинарлар бўлиб ўтди. Ҳудудларда текширишдан ўтказилган 9556 нафар туғиш ёшидаги аёлларга таркибида фолий кислотаси мавжуд бўлган 5921 қути “Пинтовит” ва “Пренатал” поливитаминлари ҳамда соғломлаштириш мақсадида қишки оромгоҳларга жалб қилинган болаларга 6450 дона “Изотоник” мультивитаминлари бепул тарқатилди.
Республика тиббиёт ва соғломлаштириш муассасалари учун бинолар қуриш ва реконструкция қилиш юзасидан Термиз, Чирчиқ ва Тошкент шаҳарларида вилоят туғруқхона комплекслари, Нукус, Андижон, Жиззах, Термиз, Гулистон ва Чирчиқ шаҳарларида вилоят болалар кўп ихтисосли тиббиёт марказлари, Республика гематология ва қон қуйиш илмий-тадқиқот институти ва вилоят қон қуйиш станциялари Тошкент, Наманган шаҳарларида ихтисослаштирилган кардиохирургик маркази учун бинолар, Нукус шаҳрида Республика болалар силга қарши санаторийсини реконструкция қилиш, Тошкент шаҳридаги Республика перинатал марказида даволаш корпуси қуриш бўйича тармоқ жадваллари тузилди, қурилиш ишлари давом эттирилмоқда ва уларга 50,6 млрд. сўм миқдорида пул маблағи сарфланди. Бундан ташқари, Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва барча вилоятлардаги 14 та ўсмирлар диспансерида флюорография аппаратларини ўрнатиш учун махсус хоналар ажратилди ва тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда. Тошкент, Фарғона, Қарши, Нукус, Самарқанд ва Бухоро шаҳарлари 6 та минтақавий қон қуйиш маркази ва даволаш-профилактика муассасалари ҳузуридаги касалхона қон банкларига ҳамда 74 та ҚВПни ва 2315 та ҚВПни қўшимча равишда жиҳозлаш учун керакли товарлар етказиб берилмоқда. ҚВПларни алоқа воситалари билан таъминлаш мақсадида жорий йилда Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги томонидан 1056 та ҚВПлар GSM стандартидаги модель воситалари билан таъминланди.
Таъкидлашим муҳимки, республика ҳудудида жорий йилнинг 17-23 май, 7-13 июнь ва 5-9 июль кунлари полиомиелитга қарши Миллий эмлаш кунларининг 3-раунди ўтказилди. Унда 2 миллион 900 минг нафар 0-5 ёшгача бўлган бола орал полиомиелит вакцинаси билан эмланди. Мазкур тадбирда 20 мингдан зиёд тиббиёт ходими, вакцинаторлар ва санитария-эпидемиология ходимлари фаол иштирок этишди. 5 мингдан зиёд бригадалар томонидан узоқ, яъни чегара ва тоғли ҳудудларда истиқомат қилаётган болаларда ҳам эмлаш жараёнлари ўтказилди. Эмланган болаларда ҳеч қандай асорат кузатилмади. Касаба уюшмалари тизими санаторийларда 2196 нафар талаба ва ёшлар, 678 нафар болали ёш оналар ҳамда корхона, ташкилот ва ўқув юртлари қошидаги санаторий-профилакторийларда 2600 нафар ишлайдиган ёшлар ва талабалар имтиёзли равишда соғломлаштирилди.
Дарҳақиқат, юқорида айтилганидек, тиббиёт тизими давр ўзгариши билан ўзига хос тарзда босқичма-босқич ривожланиб бормоқда. Хусусан, тиббиёт ислоҳотларини амалга ошириш чоғида аҳолига яратилаётган кенг имкониятлар, тиббий хизмат турлари ва уларнинг сифат даражаси бугун жаҳон тажрибасига ҳамоҳанг тарзда такомиллашмоқда. Ўйлаймизки, мустақиллик йилларида бошланган ана шундай кенг қамровли ислоҳотлар яқин келажакда ўзининг самарали маҳсулини кўрсатади.
Суҳбатдош Ибодат СОАТОВА.