26.08.2010
Тадбир “Ўзбекистон маданияти ва санъати форуми” жамғармаси, Абу Али ибн Сино (Авиценна) номидаги халқаро халқ табобати уюшмаси, “Аёллар Кенгаши” республика жамоат бирлашмаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамкорлигида ташкил этилди. Мазкур тадбир бебаҳо илмий асар “Тиб қонунлари” ҳамда Абу Али ибн Сино таваллудининг 1030 йиллигига бағишланди. Унда мамлакатимиз халқ табобати ва тиббиёт соҳаси вакилларидан ташқари Германия, Болгария, Италия каби давлатлардан етакчи олим ва мутахассислар иштирок этишди.
Таъкидланганидек, истиқлол йилларида мамлакатимизда Президентимиз раҳнамолигида буюк мутафаккир ҳаёти ва фаолияти, унинг меросини чуқур ўрганиш ва тарғиб этиш, тиббиёт соҳасидаги илмий тадқиқотларни амалга оширишдек эзгу ишлар амалга оширилмоқда. Ушбу илмий изланишлардан маълум бўлишича, ибн Сино ўз даврида табиатшунос, файласуф, тилшунос, шоир, ҳуқуқшунос ҳамда астроном сифатида ном қозонган. Олим 280 дан зиёд асар муаллифидир. Шулардан 40дан ортиғи тиббиётга оид бўлса, 30га яқини табиий фанларга, 180 та рисола фалсафа, мантиқ, руҳшунослик, геология, этика ва ижтимоий масалаларга, 3 рисола эса мусиқий илмга бағишланган. Бу асарларнинг бизгача 160га яқини етиб келган. Улар орасида 18 жилдли “Китоб уф-шифо” асари фалсафий билимлар қомуси, дея алоҳида эътироф этилади.
Анжуманда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти қошидаги Анъанавий таббиёт соҳасидаги ҳамкорлик маркази директори, Милан университети тиббиёт биоклиматологияси, биотехнология ва табиий тиббиёт тадқиқот маркази директори Солимене Умберто, Абу Али ибн Сино (Авиценна) номидаги халқаро халқ табобати уюшмасининг Болгариядаги вакили Йотов Георгий ва бошқа хорижлик олимларнинг маърузалари тингланди.
Анжуманда бугунги кундаги тиббиёт масала ва муаммоларига оид фикр-мулоҳазалар ҳам билдирилди.
Омонулла ФАЙЗИЕВ,
“Халқ сўзи” мухбири.
Ибн Сино таълимоти ва замонавий тиббиёт
Пойтахтимиздаги “Radisson SAS Tashkent” меҳмонхонасида Ибн Сино таълимоти ва замонавий тиббиёт мавзуида халқаро илмий-амалий анжуман бўлиб ўтди.Тадбир “Ўзбекистон маданияти ва санъати форуми” жамғармаси, Абу Али ибн Сино (Авиценна) номидаги халқаро халқ табобати уюшмаси, “Аёллар Кенгаши” республика жамоат бирлашмаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамкорлигида ташкил этилди. Мазкур тадбир бебаҳо илмий асар “Тиб қонунлари” ҳамда Абу Али ибн Сино таваллудининг 1030 йиллигига бағишланди. Унда мамлакатимиз халқ табобати ва тиббиёт соҳаси вакилларидан ташқари Германия, Болгария, Италия каби давлатлардан етакчи олим ва мутахассислар иштирок этишди.