26.08.2010
Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига қарашли болалар кўп тармоқли тиббиёт марказимиз 185 ўринга мўлжалланган бўлиб, 40 нафардан ортиқ шифокор, 112 нафар ҳамшира республикамиз болаларига тиббий хизмат кўрсатиб келмоқда. Шифо масканимизда кардиология, нефрология, пульмонология, хирургия, реа¬нимация-анестезиология, ортопедия, лор, гинекология, гематология, стоматология, нев¬рология, аллергология, физитерапия бўлимлари мавжуд бўлиб, беморлар учун барча шароитлар яратилган. Таъкидлаш жоизки, шифохонамиз Япония гранти асосида замонавий тиббий жиҳозлар билан таъминланган. Юрак, жигар, буйрак, қал¬қонсимон без ва жинсий аъзолар касалликларига ташҳис қўйишда ультратовуш, доплер аппарати, замонавий рентген, фиброгастроскоп, эндоскоп, колоноскоп, бронхоскоп, наркоз, сунъий нафас бериш аппаратлари ва бошқа бир қатор асбоб-ускуналар ўрнатилгач, болалар касалликларини даволашда амалий ишлар ўз ифодасини топмоқда. Болалар касалликлари ташҳиси ва стационар тиббий ёрдам беришда янги ташҳис ва даволаш стандартлари ҳаётга татбиқ этилиб, беморларнинг стационарда даволаниш муддати 9,5-8,5 кунгача камайди.
Бўлимлардаги даволаш ишларига Тошкент педиатрия тиббиёт институти Нукус филиали “Болалар хирургияси, ортопедия, анестезиология” кафедраси мудири, тиббиёт фанлари номзоди, доцент Н. Утегенов бошчилигида рекон¬структив-пластик хирургик ишлари, жумладан гипоспадия, эписпадия касалликлари, буйрак, қовуқ, юқори ва пастки сийдик йўллари туғма нуқсонлари касалликларида хирургик амалиётлар олиб борилмоқда. Ана шундай хирургик ишларни самарали амалга оширишда реаниматолог-анестезиолог шифокорларимиздан Г. Кошетерова, Э. Ешпанова, К. Реймов, Д. Танд¬жарикова ва А. Сабироваларнинг меҳнатларини алоҳида айтиб ўтиш жоиздир.
Болаларда остеомиелит, айниқса, эпифизар остеомиелитлар йирингли септик касалликлари, шунингдек, чақалоқлардаги некротик флегмона касалликларини даволашда хирургия бўлими мудири, тажрибали шифокор А. Узаков фаоллик билан иш олиб бораётган бўлса, ортопедия бўлимида туғма сон суяги чиқишлари, туғма бўйин қийша¬йиши, туғма маймоқликларга катта аҳамият берилиб, консерватив ва хирургик йўллар билан, туғма маймоқликнинг оғир турларида компрессион-дистракцион Илизаров ускуналари ёрдамида даволаш ишлари биринчи тоифали ортопед П. Науризбоев томонидан муваффақиятли бажариб келинмоқда. Бундан ташқари, 2009-2010 йилларда марказимизда Тошкент врачлар малакасини ошириш институти “Оториноларингология” кафедраси профессор-ўқитувчилари ёрдамида бир ой мобайнида малака ошириш ўқув семинари ташкил қилиниб, болаларга амалий ёрдам кўрсатилди. Мутахассислар бир қанча мураккаб хирургик амалиётларни ходимларимиз билан биргаликда олиб боришди. Айни кунда мазкур жараёнлар марказимиз шифокорлари М. Айтжанов, Г. Бегалиевалар томонидан амалга оширилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 13 апрелдаги “Она ва бола саломатлигини муҳофаза қилиш, соғ¬лом авлодни шакллантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида педиатр мутахассисларимиз томонидан жойларда, айниқса, қишлоқ врачлик пунктларида болалар ўлимини камайтириш, уларни диспансер кўригидан ўтказиш, касал болаларни топиш ва уларни соғломлаштириш ҳамда аҳоли ўртасида кўплаб “Профилактик эмлашлар”, “Соғлом ҳаёт тарзи”, “Шахсий гигиена”, “Она сутининг моҳияти”, “Болаларнинг жисмоний ва психомотор ривожланиши”, “Камқонлик белгилари ва унинг олдини олиш”, “Рационал овқатланиш”, “Гижжа касалликларининг олдини олиш” мавзуларида суҳбатлар ва тушунтириш ишлари олиб борилмоқда. Марказимизда мутахассисларимизнинг малака оширишларига ҳам етарли эътибор берилмоқда. Улар мамлакатимиз ҳамда хориж давлатларидаги нуфузли олий ўқув юртлари кафедраларида ўз билим ва малакаларини мунтазам оширмоқдалар.
Ўтган давр мобайнида даволаш корпусларида капитал таъмирлаш ишлари олиб борилиб, айни пайтда у ерда даволанувчилар учун барча қулайликлар яратилган. Яна шуни таъкидлаб ўтишим муҳимки, марказимиз Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 28 октябрдаги 1213-сон қарори бўйича инвестиция дастурига киритилиб, 2010 йил январь ойидан 30 ўринга мўлжалланган болалар неврология ва маслаҳат диагностика бўлими учун икки қаватдан иборат бўлган янги даволаш корпусининг қурилиши бошланиб, ҳозирги кунда якунланиш арафасида турибди.
Марказимизда олиб борилаётган кенг кўламли фаолиятлар билан бир қаторда, муаммо ва камчиликлар ҳам йўқ эмас. Бу борада ходимларимиз билан биргаликда иш олиб борган ҳолда Давлат дастури бўйича белгиланган режа асосида фао¬лиятларни янада изчиллик билан ривожлантирамиз.
Дарҳақиқат, марказимиз ходимлари давлатимиз яратиб бераётган имкониятлардан самарали фойдаланган ҳолда болажонларимизни соғ¬ломлаштириш, уларда учраши мумкин бўлган касалликларнинг олдини олишнинг барча чораларини кўрмоқда. Зеро, болалар саломатлиги соғлом, баркамол авлод яратишнинг мустаҳкам кафолатидир.
Яқинлашиб келаётган мус¬тақиллигимизнинг 19 йиллик байрами билан барча юртдошлармизни самимий қутлайман ва Ватанимиз равнақи йўлида олиб бораётган ишларига омад тилаб қоламан.
Алима МАТКАРИМОВА,
Республика болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази бош шифокори, тиббиёт фанлари номзоди, доцент.
Келажак авлодларимиз бахту камоли учун
Давлатимиз раҳбари: «Барча эзгу ниятларимизнинг марказида фарзандларимизни ҳам жисмоний, ҳам маънавий жиҳатдан соғлом қилиб ўстириш, уларнинг бахту саодати, фаровон келажагини кўриш, дунёда ҳеч кимдан кам бўлмайдиган авлодни тарбиялаш орзуси туради», дея таъкидлаган эдилар.
Зеро, фарзандларимиз келажагимиз, уларни кўз қорачиғидек асраш, соғлом ва бақувват қилиб ўстириш ҳар биримизга катта масъулият юклайди. Шундай экан, Юртбошимиз болаларимиз саломатлиги йўлида эзгу ниятли ишларни амалга ошириш учун барча шароит ва имкониятларни яратиб бермоқдалар. Жумладан, тиббиёт соҳасида ҳам келажак ворисларимиз соғликларини тиклаш мақсадида кўплаб болалар шифохоналари бунёд этилиб, янги технологиялар билан таъминланмоқда. Айниқса, аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш сифатини янада яхшилаш мақсадида соғ¬лиқни сақлаш тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар бугунги кунда ўзининг ижобий натижаларини бермоқда.