UZ RU
26.08.2010

ОЗОД ЮРТДА ФАРОВОН ҲАЁТ

Мустақиллик нашидасини, Ватан туйғусини ҳар биримиз чин дилдан ҳис этиб, тасаввурларимизни завқу шавқ¬, фахр-ифтихор билан ифода этамиз. Ҳа, албатта, бу муқаддас туйғуни ҳис эта олишнинг ўзи катта бахт!
Йиллар шукронаси
Кекса отахон ва онахонларнинг даврасида ўтириб қолсангиз, уларнинг дуоси-ю, дил сўзида фақат шукроналик туйғуси борлигини ҳис этасиз. Йиллар ортини йиллар ўзига хос таассурот ва мисли кўрилмаган ўзгаришлар билан қувиб ўтади. Ўтган давр, мустақилликдан олдинги ижтимоий-сиё¬сий ҳаёт, буларнинг бари эҳтимол, ёш авлод учун тарихдир, аммо икки аср оралиғида яшаётган ватандошларимиз учун унутилмас сабоқ ва кўп қиррали тарихий солномадир. Бизга қадимдан маълумки, эл-юрт тинчлиги учун қанчадан-қанча юртдошларимиз мустақиллик, озодлик учун курашларда мардона шаҳид кетганлар. Улар фақатгина ўз оиласи тинчлигини эмас, балки бутун миллат, жамиятнинг келажак истиқболини ўйлаб жонларини фидо қилганлар. Тарих бу – ўтмиш билан бугун ўртасидаги мустаҳкам кўприкдир. Зеро, Президентимиз таъбири билан айтганда “Тарихий хотирасиз келажак йўқ”. Шундай экан, эндигина вояга етиб келаётган баркамол авлоднинг мустақиллик неъматлари сифатида униб-ўсишлари, ота-боболаримиз босиб ўтган машаққатли ва мураккаб ҳаёт йўли эса улар учун ибрат мактаби бўлишини доим ўргатиб келамиз. Ватанимиз ўзининг тараққиёт йўли, олдига қўйган мақсад-вазифалари билан бутун дунё шоҳидлигида 1991 йил ўз мустақиллигини қабул қилди. Бу қувончли воқеа¬ни халқимиз тўғри, кўп йиллар интиқлик, интизорлик ва катта ҳаяжон билан кутди. Муболағасиз айтиш мумкин, юртдошларимиз севинч кўзёшлари билан озодлик нашидаларига эришганлигини кенг нишонлади. Шукроналик бахтини юрак ҳис этди. Шу кундан эътиборан, хал¬қимиз мустақил Ўзбекистон фуқаролигига эга бўлди. Кенг жамоатчилик, бутун дунё аҳли буюк аждодлар макони бўлган, илм-фан тараққиёти ривожига ҳисса қўшган, ислом маданияти тараққий этган Ўзбекистонни илиқ сўзлар, самимий табриклар билан қутлади. Давлатимиз раҳбари бу яхлит бутунлик ва ишончни юракдан ҳис этиб, мана 19 йилдирки, халқимиз фаровонлиги ва тинч-осо¬йишта ҳаёти учун камарбаста бўлиб келмоқда. Албатта, бу ютуқ ва муваффақиятларнинг қўлга киритилишида халқимизнинг йиллар давомида қилган меҳнатлари, тинимсиз курашлари ва сабру тоқати, ҳар қандай қийинчиликка чидаб, эртанги умид, келажак билан яшаганликларининг амалий ифодасидир.
Тараққиёт сари йўл
Қарилик гаштини сураётган Гулҳаё ая яқинда бўлиб ўтган бир воқеа ҳақида шундай дейдилар:
Набирам ёнгинамиздаги касб-ҳунар коллежида таҳсил олиш учун ҳужжат топширди. Имтиҳонлардан муваффақиятли ўтиши учун қўлимни дуога очиб, ният қилдим. Қўярга қўймай, мени ўзи ўқийдиган коллежга бошлаб борди. Имтиҳонлардан катта ҳаяжон билан ўтган набирамнинг қувончидан суюниб, ушбу таълим даргоҳини бориб кўрдим. Бу ерда замонавий қад ростлаган бинони кўриб, чиндан ҳайратландим. Бугунги ёшларнинг ана шундай шароит¬ларидан мамнун бўл¬дим. Ёшим 70 дан ошиб қолди. Биз ўқиган кезлар бундай шарт-шароитлар йўқ эди. Мактабларни айтмайсизми? Ҳозирги давр каби компьютерлар, тезкор ахборот узатишлар, хориж тилларини ўрганиш, адабиётлар – буларнинг бари мактабдан тортиб, олий ўқув юртларигача кириб борган. Коллеждаги дарс хоналари, жисмоний тарбия маш¬ғу¬лотлари учун яратилган майдончалар эътиборимни тортди. Набирамни ана шундай коллежда ўқиб, Ватанимиз учун малакали кадр бўлиб етишишига ишончим янада ортди. Кўзларимдаги севинч ёшларини яширолмай, ёш¬ликни эсладим. Ўтган давр худди бугунгидек бўлиб қолишини истадим. Афсус, бунинг иложи йўқ. Аммо биз эришолмаган ютуқларга бугун фарзандларимиз эришаётганлигидан шукрона айтаман.
Дарвоқе, давр, вақт, инсон умри бир жойда тўхтаб қолмайди. У худди соат миллари каби айланиб туради. Кекса онахонимизнинг бугунги шукроналик сўзлари қалбларимизда бошқача қараш, атрофга янада эътиборлироқ ва теран назар билан боқишга ундади. Қайси соҳани олманг, у ерда тараққиёт ва ривожланишдан нишона бор. Замонага мос равишда инсонлар дунёқараши, ўзликни англаш, ҳушёрлик ва огоҳлик руҳияти ҳам тобора ўзгариб бормоқда.
Бир дўстим хориж таассуротлари билан ўртоқлашар экан, кўнглидаги кечинмаларни бирма-бир айтишга жазм қилди:
– Яқинда Сингапур давлатидан келдим. Хизмат тақозоси билан борганим учунми, узоқ вақт қолишнинг иложи бўлмади. У ернинг шаҳарлари гўзал ва бетакрор, айниқса, салқин об-ҳавоси, орол бўйидаги дам олиш ҳавзалари ҳар қандай киши эътиборини тортади. Лекин ана шундай хушманзара табиат¬ни ҳеч шубҳасиз, Ватанимиздан ҳам ўнлаб, минглаб топиш мумкин. Бежизга диёримизни жаннатмакон ўлка дейишмайди. Фахрланарли томони шундаки, юртимизда дам олишдан тортиб, тарихий обидаларгача, илм-маърифат соҳасидан чемпионликкача бўлган оламшумул, дунё эътиборига молик воқеликларнинг гувоҳи бўлиш мумкин. Шунингдек, ҳар бир давлатнинг ўз тарихий даври, мустақиллик йиллари бор. Шубҳасиз, биз эришаётган ютуқларга атиги 19 йил тўлди. Ахир 1991 йилда таваллуд топган гўдак бугун балоғат ёшидаку. Демоқчи бўлганим, мен кўп давлатларда бўлдим, уларни бир-бири билан таққослаш имкониятим кенгайди. Ҳар бирининг ўз танлаган йўли ва келажаги бор. Ўзбекистон ҳам ана шундай ривожланиш ва тараққиёт йўлидан олға бормоқда. Юртимиз байроғини баланд кўтариб, Ватанимиз фахрини юксалтирган спортчиларга қараб, қувониб кетаман. Бундай муваффақиятлар аввал қаёқда эди, дейсиз? Бу албатта, мус¬тақилликнинг бизга берган шукроналик неъматларидир.
Юртдошимизнинг бу сўзлари айни ҳақиқат. Зеро, ҳадисларда ҳам “Ватанни севмоқ – имондандир” дейилган. Дар¬ҳақиқат, бу ўлмас фикрлар Ватан тупроғини кўзига суртиб, унинг фироқида жон таслим қилган не-не буюк зотларнинг ҳақиқатга йўғрилган ҳаётий шиоридир. Демак, эл-юрт ривожи ва истиқболи, аввало, ҳар кимнинг ўзига боғлиқ экан. У ким бўлишидан қатъи назар, бу туйғу олдида бирдек масъул. Барчамиз тараққиёт сари йўл олган Ўзбекистон мус¬тақиллигини янада камол топтириб, юксалтириб боришимиз зарур.
Дунё ҳамжамиятидаги эътироф
Маълумки, 2008 йилда бошланган, бугунги кунда кўлами тобора кенгайиб ва чуқурлашиб бораётган жаҳон молиявий-иқтисодий инқирозининг сабаб ва оқибатларини тўғри баҳолаш ҳамда шу асосда унга қарши самарали чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиш масаласи долзарб турган бир пайтда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози, Ўзбекистон шароитида уни бартараф этишнинг йўллари ва чоралари” китоби хорижий мамлакатлар сиё¬сий-иқтисодий, ишбилармон ва жамоатчилик доиралари, ОАВ вакиллари орасида катта қизиқиш уйғотди. Инқирозга қарши чоралар Дастурининг амалга оширилиши билан инқирознинг иқтисодимизга таҳдиди ва салбий таъсирининг олди олиниб, Ўзбекистон иқтисодиётининг янада кучли, барқарор ва мутаносиб ривожланган ҳолда майдонга чиқиши, жаҳон бозорида ўзимизнинг мус¬таҳкам ўрнимизни эгаллаш, шулар асосида изчил иқтисодий ўсишни таъминлаш, халқимизнинг ҳаёт даражаси ва фаровонлигини янада оширишни муваффақиятли ҳал этиш учун ишончли замин яратди. Бу албатта, Ўзбекистоннинг беш тамойил асосида, босқичма-босқич амалга оширилаётган бозор сиёсати ва бошқа иқтисодий ислоҳотларнинг мукаммал даражада ишлаб чиқилиши натижаси ўз самарасини кўрсатди. Мазкур китоб дунёнинг турли тилларига таржима қилиниб, ўрганилди, тавсия этилган чора-тадбирлар ама¬лиёт¬да қўлланилди, дастурил¬амал вазифасини ўтади. Бир сўз билан айтганда, мамлакатимиз ана шундай мураккаб вазиятда ўзининг тўғри танланган ва мақсадли дастурлари билан дунё мамлакатларига ўрнак бўла олди ҳамда бу узлуксиз жараён муносиб эътироф этилди.
Мустақиллик қўлга киритилгандан сўнг, болалар спортига алоҳида эътибор қаратилди. Хусусан, ёш авлодни ҳам ақлан, ҳам жисмонан соғлом дунёга келтириш, тарбиялаш ва муносиб авлодлар даражасида шакл¬лантириш вазифаси давлат сиёсатига айланди. Қисқа фурсат ичида юртдошларимиздан бокс, шахмат, енгил атлетика ва спортнинг бош¬қа турлари бўйича жаҳон чемпионлари етишиб чиқди. Улар номи тарих саҳифаларига муҳрланди. Шунингдек, илм-маърифат, астрономия, физика-математика фани ривожида олимларимизнинг нодир ихтиролари, кашфиётлари жаҳон эътирофига сазовор бўлди. Яқинда Самарқанд олимлари томонидан кашф этилган янги “Самарқанд” сайёраси эса, нафақат кенг жамоатчилик, балки дунё ҳамжамиятидаги нодир кашфиёт ва изланишларнинг амалий самарасидир. Мирзо Улуғбекнинг муносиб ворислари, издошлари сифатида тарихда буюк янгилик кашф этилди. Шунингдек, тарихий обидаларни қайта тиклаш ва уларни келгуси авлодлар қўлига етказиш борасида катта изланишлар қилиниб, Тошкентни “Ислом маданияти пойтахти” деб эълон қилишди. Мустақиллик йилларидан кейин туризм соҳасига кенг йўл очилиб, ёдгорлик иншоотлари замон талабида таъмирланди, қайтадан қад ростлади.
Бир ватандошимиз шундай дейди:
– Ҳамюртларимни хориж ареналарида туриб, муваффақият қозонганлигини кўриб, қувониб кетаман. Ўзбек байроғи ҳатто, забт этилган баланд чўққиларда ҳилпираб туриши қалбимизни ифтихорга тўлдиради. Халқлар тотувлигини айтмайсизми? Мамлакатимизда 150 дан ортиқ миллат вакиллари бир оиладек истиқомат қилади. Ҳар байрамда уларнинг миллий рақсларини кўриб, ором оламан. Яқинда Мустақиллик майдонига набираларимни олиб бордим. У ердаги табиат қўйни, киши баҳридилини очувчи иморатлар, гўзал ва ҳуснкор дов-дарахтлар диққатга сазовор. Ҳақиқатда ҳам бун¬ёдкорлик ишлари мақтовга лойиқ.
Бу каби эътирофли фикрларни хорижлик фуқаролар номидан ҳам эшитиш мумкин.
Инсон манфаатлари
олий қадрият
Мустақиллик қабул қилинган кундан бошлаб, Юртбошимиз томонидан Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ишлаб чиқилди. Унда бош омил – инсон манфаатларига хизмат қилиш, улар ҳуқуқини қонун устуворлиги билан мустаҳкамлаш вазифаси қўйилди. Чунки, давлатни фуқаролик жамиятисиз тасаввур қилиб бўлмайди. Қарийб 27 миллион аҳоли истиқомат қилаётган бу диёрда барчанинг ҳуқуқ ва эркинликлари бирдек кафолатланган. Шундай экан, ҳаммамиз ҳам қонун устуворлигига амал қиламиз, фаолиятларни тўғри ташкил этиш учун белгиланган меъёрлардан четга чиқмаймиз. Аҳамият берадиган бўлсак, барча соҳаларда қонунчилик тизими мустаҳкамланган. Хориж тажрибасига таянган ҳолда мамлакатимизда икки палатали парламент тузилди. Яъни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Олий Мажлис Сенати бугунги кунда қонунларни таҳрир қилиш, ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, янги қонун лойиҳаларини ишлаб чиқиш ҳамда ҳаётга татбиқ этиш борасида муайян фаолиятларни амалга ошириб келмоқдалар. Юқори ва қуйи палатада муҳокама этилаёт¬ган барча қонун ҳужжатлари ягона мақсадга, яъни инсон манфаатларига қаратилганлиги билан характерлидир. Хусусан, бу ҳужжатларнинг жойлардаги ижроси, амалдаги таъсир доираси қандай самара бераётганлиги халқнинг ишончли вакиллари – депутатлар томонидан доимий назорат-таҳлил кўринишида ўрганиб борилади. Бир сўз билан айт¬ганда Ўзбекистон жаҳон майдонида ҳам қонунчилик, ҳам ривожланиш дастурига эга мамлакат сифатида алоҳида ўрин тутади.
Байрам шукуҳи
арафасида
Хабарингиз бор, давлатимиз раҳбарининг 2010 йил 30 июнда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикаси давлат мус¬тақиллигининг ўн тўққиз йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, юртимизнинг барча ҳудудларида ушбу улуғ айёмга қизғин ҳозирлик кўрилмоқда. Эркин, озод ва фаровон ҳаётимиз, ғурур-ифтихоримиз тимсоли бўлган истиқлолимизни энг буюк, энг азиз қадрият билиш, ёш авлод қалбида она-юрт тупроғини кўзга тўтиё қилиб яшаш, Ватанга меҳр-муҳаббат, садоқат туй¬ғусини юксалтириш ҳаётимизнинг асосий мазмун-моҳиятига айланди.
Мустақиллик нашидасидан баҳраманд ҳар қалбда бугун қувноқ кайфият, янгича юксалиш мужассамлигини кўрамиз. Бир юртдошимиз билан суҳбатлашар эканмиз, у шундай дейди:
– – Амир Темур хиёбонида бўлганмисиз? Дам олиш куни фарзандларим билан шаҳар айлангани чиқдик. Айниқса, шаҳар марказида қад ростлаган “Ўзбекистон форумлар саройи”, хиёбондаги ер ости йўллари, гул-кўчатлар моҳирона дид ва нафосат билан яратилганки, барчамизни, хусусан, хорижлик меҳмонларни ҳайратга солиши табиий. Ҳар йили байрам яқинлашиши билан Президентимизнинг бир гуруҳ ватандошларни мукофотлашга доир қарорларини интизорлик билан кутаман. Чунки, ҳаммамиз ҳам меҳнатимизга эътибор билан қараётган Юртбошимизга, раҳбариятга мамнунлик ҳиссини билдиришга ошиқамизда. Ўзбекнинг байрамлари тўйларга уланиб кетаверсин, деб қўлимизни дуо¬га очамиз. Борган сайин ҳаяжоним ортиб бормоқда. Чунки, фарзандларим йилдан-йилга улғайиб, янги замон имкониятлари билан ҳамнафас яшашмоқда. Уларга қараб, мени ҳавасим келади. Давлатимиз тинчлигига, халқимиз фаровонлигига шукроналар айтиб, юртим жамолига кўз тегмасин дейман.
Биз ҳам эзгу ниятларга ҳамоҳанг тарзда “Ватаним Ўзбекистон – сенинг гулдек жамолинг, ҳусну камолинг завол топмай, янада навқирон, янада ёш ва кўркам қадду қоматингла нуфузинг ошиб бораверсин”, дея самимий тилак билдирамиз.
– Намоз ТОЛИПОВ.