20.08.2010
Саховат – қалб офтоби
Оналар ва болалар саломатлиги миллат бойлиги саналади. Шундай экан, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш эл-юрт келажагини муҳофаза қилиш билан баробардир.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Баркамол авлод йили» Давлат дастури тўғрисида”ги Қарори бу борада амалга оширилаётган хайрли ишларни жадаллаштириш борасида дастуриламал бўлмоқда.
«Соғлом авлод учун» халқаро хайрия жамғармаси, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Германиянинг «Фриденсдорф Интернейшнл» халқаро ташкилоти биргаликда 2002 йилда уч томонлама ҳамкорлик битими имзолаган эди. Ушбу ҳамкорлик доирасида юртимиздаги 12 ёшгача бўлган бемор ва ногирон болаларни даволаш ва реабилитация қилиш кўзда тутилган. Жамғарма томонидан Германиянинг ушбу халқаро ташкилоти билан ҳамкорлик доирасида 2010 йил февраль ойида 6 нафар болалар Германия клиникаларига саломатлигини тиклаш учун юборилган бўлса, ўтган йили олти ойдан ортиқ муддат мобайнида 7 нафар болажонлар даволаниб юртимизга қайтишди. Айни кунларда 14 нафар 12 ёшгача бўлган бемор болалар Германия клиникаларида саломатлигини тикламоқдалар.
Бемор болаларни танлаб олиш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 3 майдаги 10/107-203 сонли ташриф Дастурига мувофиқ Германиянинг «Фриденсдорф Интернейшнл» халқаро ташкилоти ва Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги мутахассислари томонидан Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳри, Сирдарё, Жиззах,Самар¬қанд, Қашқадарё, Сурхондарё, Навоий ва Бухоро вилоятларидан 367 нафар бемор болалар тиббий кўрикдан ўтказилди. Улардан 40 нафардан зиёди танлаб олиниб, кеча 14 нафар бемор болалар даволаниш учун Германияга жўнаб кетди.
Болажонларни Тошкент халқаро аэропортидан кузатиш олдидан ўтказилган тадбирда «Соғ¬лом авлод учун» ҳукуматга қарашли бўлмаган халқаро хайрия жамғармаси, мутасадди ташкилотлар вакиллари ҳамда ОАВ ходимлари иштирок этишди.