05.08.2010
2. Дунёга келган янги гўдаклар ўз оналари ёнида бўлишлари ва туғилганидан кейин бир соат ичида онасини эмишни бошлашлари зарур.
3. Болани тез-тез эмизиш натижасида кўкрак сути кўпайиб боради. Одатда ҳар бир она гўдагини ўз кўкрак сути билан эмизишга қодир.
4. Гўдакларни она сути билан боқиш чақалоқлар ва ёш болаларни хавфли касалликлардан сақлашда ёрдам беради. Бу, шунингдек, она ва болани ўзига хос меҳр ришталари билан боғлайди.
5. Гўдакни шиша идиш билан сўрғич орқали эмизиш унинг касалланишига ва заиф ривожланишига олиб келиши мумкин. Агар она ўз боласини эмиза олмаса, чақалоққа кўкрак сутини ёки унинг ўрнини босадиган озиқаларни одатдаги тоза пиёла билан ичириш керак.
6. Болалар 6 ойлик бўлгач, турли қўшимча озиқаларга муҳтож бўладилар. Бироқ бола икки ёшгача ва ундан кейин маълум муддат эмизилиши керак.
7. Уйидан узоқроқда ишлайдиган аёллар фарзандини эмизишни давом эттиришга ҳаракат қилишлари керак.
ЮНИСЕФ
1-7 август кунлари гўдакни фақат она сути билан эмизиб боқиш жаҳон ҳафталиги
. Кўкрак сути гўдак ҳаётининг дастлабки олти ойи мобайнида ўта муҳим ягона озиқа ҳисобланади. Гўдак олти ойлик бўлгунга қадар кўкрак сутидан ташқари ҳеч қандай овқат ёки суюқликка, ҳатто сувга ҳам муҳтожлик сезмайди.2. Дунёга келган янги гўдаклар ўз оналари ёнида бўлишлари ва туғилганидан кейин бир соат ичида онасини эмишни бошлашлари зарур.