05.08.2010
Яқинда пойтахтимиздаги “Наврўз” Никоҳ уйи биносида бўлиб ўтган “Оналик ва болаликни муҳофаза қилиш. Туғилишни қайд этиш: амалиёт ва муаммолар” мавзуидаги семинар ҳам юқоридаги масалаларга бағишланди. Унда Тошкент шаҳар Адлия бошқармаси масъул ходимлари, ФҲДЁ органлари раҳбарлари, шаҳар Хотин-қизлар қўмитаси, Соғлиқни сақлаш бош бошқармаси ҳамда Тошкент шаҳар Статистика бошқармаси вакиллари иштирок этди.
Тадбир давомида “Оила – жамият негизи”, “Аҳолининг репродуктив саломатлигини мустаҳкамлашда ФҲДЁ органлари томонидан амалга оширилаётган ишлар”, “Туғилиш ва туғруқларни тартибга солиш”, “Туғилишни қайд этиш бўйича ҳисоботлар билан ишлаш” каби мавзудаги маърузалар тингланди. Айниқса, сўнгги йилларда туғилишни қайд этиш бўйича ҳисоботлар билан ишлашда камчиликларга йўл қўйилаётганлиги айтиб ўтилди. Шунингдек, кейинги пайтларда оналар ва болалар ўлими кўрсаткичлари кескин камайганлиги, балоғатга етмасдан қизларни турмушга узатиш, аёллар ўртасида экстрагенитал хасталикларнинг олдини олиш лозимлиги таъкидланди. Тадбирда оналик ва болаликни муҳофаза қилиш бўйича Тошкент шаҳар Соғлиқни сақлаш бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари Лола Саиджонова сўзга чиқиб, бола туғилиши билан расмийлаштирилувчи туғилганлик ҳақидаги далолатнома ёзувига алоҳида эътибор қаратиш лозимлигини айтиб ўтди. Ушбу далолатнома ёзувидаги айрим бандлар семинар иштирокчилари томонидан муҳокама этилди.
Тадбир сўнгида қатнашчиларга туғилишни қайд этиш бўйича ҳисоботлар билан ишлаш тартиби тўғрисида керакли маълумотлар берилди.
Туғилишни қайд этиш амалиёт ва муаммолар
Мана бир неча йилдирки, юртимизда оналик ва болаликни муҳофаза қилишга, уларнинг саломатлигига катта эътибор қаратилмоқда.
Бу борада республикамиз ҳукуматининг 2009 йил 13 апрелда қабул қилинган “Она ва бола саломатлигини муҳофаза қилиш, соғлом авлодни шакллантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ҳамда 2009 йил 1 июлдаги “2009-2013 йилларда аҳолининг репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш, соғлом бола туғилиши, жисмоний ва маънавий баркамол авлодни вояга етказиш борасидаги ишларни янада кучайтириш ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари Дастури тўғрисида”ги Қарорлар муҳим аҳамиятга эга.