29.07.2010
КАМЧИЛИКЛАРДАН КЎЗ ЮМИБ БЎЛМАЙДИ
КАМЧИЛИКЛАРДАН КЎЗ ЮМИБ БЎЛМАЙДИ
Маълумки, кейинги йиллар ичида республика тиббиёт тизимида самарали ишлар амалда ўз ифодасини топиб, аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизмат сифати ошди. Айниқса, Юртбошимизнинг бирламчи бўғинга бўлган эътибори туфайли мазкур йўналишда муайян фаолиятлар ўз ечимини топиб, қишлоқ жойларида замонавий тиббиёт масканлари қад кўтариб (ҚВП), улар янги технологиялар ҳамда малакали кадрлар билан таъминланди. Шунингдек, аҳолига бирламчи ёрдам кўрсатишда мутахассислар узлуксиз таълимга жалб қилинди. Улар (умумий амалиёт шифокорлари) “Саломатлик-1-2” лойиҳалари дастури бўйича 10 ойлик ўқув курсларида назарий ва амалий билимга эга бўлиб келмоқдалар. Бунинг баробарида, ҳамширалар “Аёллар ва болалар соғлигини мустаҳкамлаш” лойиҳаси дастури бўйича узлуксиз таълим жараёнида ўз билимларини ошириб бормоқдалар. Бу албатта, уларнинг касбий маҳорати, билим ва тажриба кўламлари янада бойишида муҳим аҳамият касб этаётганлигининг тасдиғидир.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва мазкур лойиҳанинг иш бошлаганига деярли 11 йил бўлиб, бу борада тизимда катта ўзгаришлар рўй берди. Натижада, аҳолининг узоғи яқин бўлди, шунингдек, халқнинг тиббиётга ишончи ортиб, ўз соғликларига масъулликлари ошди. Бемор соғлигини назорат қилиш, ташҳис қўйиш ва даволаш тиббиёт ходими зиммасига юкланар экан, шу ўринда мутахассис малакасини узлуксиз тарзда давом эттириши ҳамда ўз устида ишлаши зарур. Биз нима учун асосий мақсадни кадрлар салоҳиятига боғлаяпмиз? Бунинг сабаби шундаки, тиббиёт кўп қиррали бўлиб, мутахассис кундалик билимини тўлдириб турмаса, фаолиятида хатоликка йўл қўйиши табиий.
Таъкидлаш муҳимки, юқорида тилга олинган лойиҳалар асосида Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятларда умумий амалиёт шифокорлари ҳамда патронаж ҳамшираларни тайёрлаш ўқув хоналари ташкил этилган бўлиб, узлуксиз таълим жараёнлари давом эттириб келинмоқда. Бундан ташқари, ўқув хоналари “Саломатлик-1-2” ва “Аёллар ва болалар соғлигини мустаҳкамлаш” лойиҳалари томонидан зарурий ўқув жиҳозлари, услубий қўлланмалар билан таъминланган. Ўқув хоналари Соғлиқни сақлаш вазирининг 402-сонли буйруғига асосан ташкил этилган бўлиб, ўзининг белгиланган жойи, яъни туман тиббиёт бирлашмалари биносида жойлашиши керак. Таъбир жоиз бўлса айтиш лозимки, фаолият бошланган вақтларда ўқув хоналари мақсадли равишда ўзига хос дид билан жиҳозланиб, мутахассислар малакасини ошириш учун барча шароит ва имкониятлар мавжуд бўлиб, узлуксиз таълим жараёнлари давом этиб келмоқда. Жумладан, Қорақалпоғистон Республикасининг Қўнғирот, Шуманай, Амударё туманлари, Хоразм вилоят Қўшкўпир тумани, Жиззах вилоят Дўстлик тумани, Сирдарё вилоят Сирдарё тумани, Тошкент вилоят Паркент тумани ҳамда Тошкент шаҳрининг Яккасарой туман тиббиёт бирлашмалари қошида ўқув хоналари мақсадли равишда ташкил этилган бўлиб, узлуксиз таълим жараёнлари давом эттирилиб, зарурий жиҳозлардан унумли тарзда фойдаланилмоқда.
Кейинги пайтларда мазкур ўқув хоналардаги фаолиятлар ҳамма жойда ҳам мақсадли равишда иш олиб бораяпти, деб айта олмаймиз. Ана шундай муаммоларга ойдинлик киритиш мақсадида яқинда Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Хоразм, Тошкент, Жиззах, Самарқанд вилоятларининг айрим туманларида бўлиб, ўқув хоналарининг фаолияти ҳамда узлуксиз таълим жараёнларининг қай даражада амалга оширилаётганлигини ўрганиб қайтдик. Шу ўринда айтиш муҳимки, умумий амалиёт шифокорларининг узлуксиз таълимини давом эттириш ҳамда назорат қилиш Соғлиқни сақлаш вазирининг 364-сонли буйруғига асосан координаторлар зиммасига юклатилган. Афсуски, борган жойларимизда раҳбар ходимлар ҳамда тайинланган координаторларнинг ушбу йўналишга совуққонлик ва масъулиятсизлик билан қараётганликларининг гувоҳи бўлдик.
Жумладан, Самарқанд вилоятининг Булунғур, Иштихон ва Каттақўрғон туманларида бўлганимизда уларнинг бирортасида ҳам шифокорлар ўқув хонаси йўқлигидан жуда ранжидик. Булунғур туман тиббиёт бирлашмаси бош шифокорига мурожаат қилганимизда, шифокорлар ўқув хонаси мавжуд, дея бизни ҳамширалар ўқув хонасига олиб борди. Унинг ёнида эшигига қулф осилган хонани шифокорлар ўқув хонаси дея таништирди. Икки ярим соат давомида очилмайдиган эшикнинг калитини кутдик, афсуски, калитдан дарак бўлмади. Шунингдек, малакасини ошириб қайтган мутахассисларни чақирганимизда, фақат икки нафари келди. Қолганларини эса иш билан чиқиб кетишган дея, баҳона қилишди. Икки нафар мутахассис билан савол-жавоб қилинганда, улардан биттаси ўқитиш ишлари бўйича амалдаги фаолиятларини айтиб ўтди. Лекин амалдаги фаолиятлар асосидаги муҳим ҳужжатлар тартибсиз тарзда папкага солинган, ҳатто айрим буйруқларнинг йўқлиги ҳам кузатилди. Сўнгра Иштихон туман тиббиёт бирлашмасига борганимизда мутасадди раҳбарлар турли баҳоналар билан бизни кўп тармоқли марказий поликлиниканинг иккинчи қаватида жойлашган никоҳланувчиларни тиббий кўрикдан ўтказиш хонасига олиб кириб, бу ер ўқув маркази, дея таништирди. У ерда фақатгина лойиҳа томонидан телевизор ва DVD турганлигини кўрдик. Минг афсуски, бу ўқув хонаси эмас эди. Каттақўрғон туман тиббиёт бирлашмасида бўлганимизда, у ерда ҳам худди шу ҳолатга дуч келдик. Туман тиббиёт бирлашмаси бош шифокори хона етишмаслигини айтиб, бизга мажлислар залини ўқув хонаси, деб кўрсатди. Бироқ, юқорида таъкидлаб ўтилган Соғлиқни сақлаш вазирининг 402-сонли буйруғи бўйича ушбу зал умуман тўғри келмайди. Бундан ташқари, ўқиб келган шифокорларни учрата олмадик. Шунингдек, мутасадди раҳбарларнинг фикрларига қараганда, шифокорлар саломатлик лойиҳаси дастури асосида таҳсил олишмаган, дейишди. Лекин икки нафар тиббиёт ходимининг ўқиб кетганлиги аниқланди.
Жиззах вилоятидаги Пахтакор ва Жиззах туманларининг тиббиёт бирлашмаларида ҳам ўқув хоналарининг йўқлиги, шунингдек, лойиҳа томонидан тақдим этилган жиҳозлар ўз ўрнида эмаслиги ва масъул шахслар томонидан назоратга олинмаганлиги яққол кўриниб турибди.
Сирдарё вилоятининг Сирдарё ва Боёвут туманларида ҳам ана шундай камчиликларга дуч келдик.
Тошкент вилоятининг Қибрай туманидаги ҳолат бизни жуда ранжитди. Ўқув хоналар у ёқда турсин, жойида йўқ жиҳозлар эса бир зумда қаердандир олиб келинди…
Албатта, бундай ҳолатлар ҳеч биримизни бефарқ қолдирмаса керак. Чунки, инсон соғлиги учун масъул бўлган айрим мутахассисларимиз фаолиятидаги ана шундай ҳолатларни қандай баҳолашимиз мумкин?
Шифокорларимиз билан ёнма-ён ишлаб келаётган ҳамшираларимиз ҳам Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва “Аёллар ва болалар соғлигини мустаҳкамлаш” лойиҳаси ҳамкорлигида узлуксиз таълим жараёнлари бўйича ўз билим ва тажриба кўламларини бойитиб (тренерлар) қайтдилар. Сафар хизмати давомида ҳамшира ўқув хоналарининг фаолиятини кузатар эканмиз, бир сўз билан айтганда, тренерлар узлуксиз таълим жараёнида олган билимларини тингловчиларга етказишда, шунингдек, лойиҳа томонидан берилган жиҳозлардан унумли фойдаланиш ҳамда керакли ҳужжатларни тартибли юритишда ҳар томонлама фаоллик билан иш олиб бораётганликларининг гувоҳи бўлдик.
Юқоридаги фикрларга хулоса қилсак, ўз касбининг моҳир устаси, талабчан ва қаттиққўл раҳбарлар томонидан ишлар яхши йўлга қуйилганлигига амин бўлсак, айрим мутасадди раҳбарларнинг эътиборсизлиги ва ўз ишига совуққонлиги туфайли фаолиятлар бесамар кечаётганлигини кўриб, ранжидик. Афсуски, тизимда кадрлар масаласи оғриқли нуқта эканлигини ҳаммамиз ҳам яхши биламиз. Шундай экан, давлатимиз ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан яратилаётган имконият ва шароитлардан унумли фойдаланишга ҳамда суиистеъмолликка йўл қўймасликка ҳаракат қилинса, мақсадга мувофиқ бўлар эди.