29.07.2010
“МАҚСАДИМИЗ: АҲОЛИ ИШОНЧИНИ ОҚЛАШ”
– Бугунги давр ҳар биримиздан ўта масъулият ҳамда тезкорлик билан ишлашни талаб этмоқда. Шундай экан, соҳа мутахассиси ўзининг касбий маҳорати, шунингдек, билим ва тажрибаси бой бўлган ҳолда фаолият олиб борсагина, кўзлаган мақсадларига эришади. Кейинги йилларда барча соҳалар каби тиббиёт тизимида ҳам катта ўзгаришлар бўлиб, аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизмат сифати ошиб бораётганлиги ҳеч биримизга сир эмас. Фаолиятдаги асосий самарадорлик давлатимиз томонидан қаратилган эътибор ва ғамхўрлик туфайли ўз ифодасини топаяпти десам, муболаға бўлмайди. Айниқса, аҳоли учун хизмат кўрсатаётган, барча қулайликларга эга бўлган замонавий қишлоқ врачлик пунктларида зарурий тиббий асбоб- ускуналарнинг мавжудлиги ҳамда малакали кадрларнинг халқимиз саломатлиги йўлидаги саъй-ҳаракатлари бесамар кетмаётганлигининг гувоҳи бўлиб турибмиз. Жумладан, қишлоқ врачлик пунктимиз биринчи типдаги бўлиб, 1996 йилдан бошлаб 4313 аҳолига тиббий хизмат кўрсатиб келмоқда. Эътироф билан айтишим жоизки, мўъжазгина масканимизнинг ўзига хос дид билан бунёд этилганлиги ва "Саломатлик-1-2" лойиҳалари томонидан муҳим тиббий жиҳозлар билан таъминланганлиги ҳар бир мутахассисни янада кўтаринки кайфият билан ишлашга ундайди. Жамоамиз ана шундай имкониятлардан кенг фойдаланган ҳолда аҳолига намунали хизмат кўрсатиб келмоқда. Икки нафар умумий амалиёт шифокори, саккиз нафар ҳамшира ўз малакаларини бойитиб, ўқув семинарларда иштирок этган ҳолда аҳоли орасида тарғибот ишларини жадаллик билан олиб борганликлари туфайли касаллик кўрсаткичлари ижобий томонга ўзгариб бормоқда. Юртбошимиз томонидан соҳага оид чиқарилаётган фармон ва қарорларнинг замирида инсон саломатлиги ётар экан, бу албатта ҳар биримизни янада куч-ғайрат билан ишлашга даъват этади. Давлат сиёсатининг устувор вазифаларидан бири бўлган оналик ва болаликни муҳофаза қилиш экан, Юртбошимизнинг она ҳамда бола саломатлигига қаратилган 1096 ва 1144-сонли қарорларининг ижросини таъмин этиш бўйича аҳоли орасида ташвиқот ишларини кучайтирганмиз. Бу борада патронаж ҳамшираларимиз "Аёллар ва болалар соғлигини мустаҳкамлаш" лойиҳаси бўйича беш босқичда ўқув семинарларида иштирок этиб, олган билимларини амалиётда қўллаб келмоқдалар. Шундай экан, ҳудудимизда туғиш ёшидаги аёлларнинг 98 фоизи тиббий кўрикдан ўтказилди. Мазкур йилда кўрикдан ўтказилган аёллардан 46 нафари мутлоқ монелик бўйича аниқланди, 240 нафарида нисбий касаллик мавжуд бўлиб, уларнинг 50 фоизи соғломлаштирилди. ¤тган йили 46 нафар, бу йил эса 29 нафар аёлга ихтиёрий хирургик контрацепция қилинди.
Яна шу нарсани айтиб ўтмоқчиманки, кадрлар малакасини оширишга қаратилган эътибор туфайли аҳолида кечаётган касалликларни тўғри аниқлаш ва уларга ўз вақтида керакли муолажаларни ўтказиш, хасталик тури оғир кечса, йўлланма билан шифохоналарга юбориш масалалари яхши натижа бермоқда. Мен ҳам "Саломатлик-2" лойиҳаси бўйича 10 ойлик ўқув курсида таҳсил олдим. Ва шу жараёнда "Гипертония касаллиги ва унинг олдини олиш" мавзусида лойиҳа олиб, икки ҳафта давомида ўқув марказида назарий, икки ҳафта давомида эса иш жойимда амалий фаолиятда бўлдим. Шу боис, олган лойиҳамни аҳоли орасида татбиқ этиш мақсадида оилаларда бўлиб, мукаммал тарзда кичик изланиш олиб бораяпман. Бундан ташқари, патронаж ҳамширалар ҳамда шифокорлар билан биргаликда аҳолида кечаётган сил, саратон, камқонлик, буқоқ, гипертония ҳамда юқумли касалликларнинг олдини олиш бўйича маҳалла, боғча, мактаб ва кенг жамоатчилик билан биргаликда йиғилиш, семинар, давра суҳбатлари ўтказиб келмоқдамиз.
ҚВПмиздаги шароитларга келадиган бўлсак, иссиқ-совуқ сув, телефон, газ бор. Шунингдек, қиш-ёз мавсумига тайёргарлик кўриб қўйганмиз. Шифо масканимизнинг ҳудудида манзарали ва мевали дарахтлар, турли хилдаги гул кўчатлари ҳамда уй паррандалари мавжуд. Ҳар бир мавсумда ҚВП ён-атрофларини тозалаб, кўкаламзорлаштириб борамиз.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги ўтган йили намунали қишлоқ врачлик пунктлари бўйича ўтказилган кўрик-танловда жамоамиз меҳнатларини инобатга олган ҳолда, бизга иккинчи ўринни бериб, УЗИ аппарати совға қилди. Шу ўринда фаолиятларимизга эътибор қаратиб келаётган давлатимиз ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлигига ўз миннатдорчилигимни билдириб, мустақил давлатимиз янада равнақ топишига муносиб ҳиссамизни қўшамиз, деб ишонч билдираман.
Шарофат Матчонова,
"Бурлоқ" қишлоқ врачлик пункти эмлаш ҳамшираси: