UZ RU
29.07.2010

Муҳими: фаолиятдаги иш сифатини кучайтириш

Мана бир неча йилдирки, республика тиббиёт тизимида ислоҳотлар жараёни жадаллик билан олиб борилмоқда. Айниқса, бирламчи бўғинда амалга оширилаётган фаолиятлар аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизмат даражасини янада жадаллаштириб, халқнинг тизимга бўлган ишончини оширмоқда. Амалдаги ишларнинг ривож топиб кетишида давлатимиз, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда “Саломатлик-1-2” ва “Аёллар ва болалар соғлигини мустаҳкамлаш” қўшма лойиҳаларининг ҳамкорликдаги фаолиятлари катта бўлаётганлиги ҳеч биримизга сир эмас. ¤н бир йилдирки, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда “Саломатлик-1-2” ва “Аёллар ва болалар соғлигини мустаҳкамлаш” қўшма лойиҳаларининг узлуксиз тарзда олиб бораётган меҳнатлари боис, мазкур йўналишда самарали ишлар ўз ифодасини топиб келмоқда. Эътироф этиш жоизки, республикамизнинг 3171 та қишлоқ врач пунктида фаолият юритаётган малакали ходимларнинг халқимизга кўрсатиб келаётган беминнат хизматлари туфайли аҳоли орасида турли хил юқумли касалликлар, оналар ва болалар ўлим кўрсаткичи камайиб, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ишлари янада кучайиб бормоқда. Бунда албатта, аҳоли орасига чуқур кириб бораётган умумий амалиёт шифокорлари ҳамда патронаж ҳамшираларимизнинг муносиб ҳиссалари борлигини таъкидлаш муҳим. Куни кеча таҳририятимиз ходимлари Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда Хоразм вилоятининг қишлоқ врачлик пунктларида бўлиб, фаолиятлар билан танишиб қайтдилар.