UZ RU
26.07.2010

Бу муқаддас ватанда азиздир инсон

бу муқаддас...

Истиқлол берган имконият туфайли республика тиббиёт тизимида ҳам ижобий ишлар амалда ўз ифодасини топиб, аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатиш даражаси ошиб бормоқда. Жумладан, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Хоразм филиалининг тез тиббий ёрдам хизмати замонавий бинолар, 6 та «Хундай» русумидаги реанимобиллар ҳамда малакали кадрлар билан таъминланган. Ундан ташқари, 23 та «Дамас» автомобиллари туман тез ёрдам бўлимларига тарқатилди.

бу муқаддас...

Айниқса, Юртбошимизнинг 2009 йил 21 майда қабул қилган «Тез тиббий ёрдам кўрсатиш тизими фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида»ги 1114-сонли Қарори ушбу тизимни янада ривожлантиришда, ишлар кўламини кенгайтиришда муҳим аҳамият касб этмоқда. Албатта, мазкур йўналишда фаолият юритиш нечоғлик машаққатли эканлигини туну кун халқ саломатлиги йўлида хизмат қилаётган тиббиёт ходимларининг астойдил меҳнатларидан англаб олиш мумкин.