UZ RU
16.07.2010

Донор қони ҳаётбахш

Самарқанд давлат тиббиёт институти клиникасида Осиё тараққиёт банки ҳамда Республика Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамкорлигида амалга оширилаётган "Аёллар ва болалар саломатлигини мустаҳкамлаш" лойиҳаси доирасида ўтказилган амалий семинар жойларда бадалсиз донорликни ривожлантириш масалаларига бағишланди.

Тадбирда "Аёллар ва болалар саломатлигини мустаҳкамлаш" лойиҳасини мамлакатимизда амалга оширишда иштирок этаётган "Conseil Sante" экспертлар компанияси доктори, франциялик Марк Бонниэл, вилоят қон қуйиш маркази бош врачи Рофи Алиев ва бошқалар сўзга чиқиб, қон ва унинг таркибий қисми инсон ҳаётида нечоғлик зарурат эканлиги ва айрим касаллик ҳамда фавқулодда юз берадиган ҳолатларда бемор учун беғараз донор қони зарурат эканлигини таъкидлаб, беғараз донорликни кучайтириш инсонлар саломатлигини янада мустаҳкамлашда муҳим омил бўлишини айтиб ўтишди.

Xамза ШУКУРОВ.