UZ RU
22.06.2010

Ватан равнақи келажак ворисларимиз қўлида

ватан равнаки келажак

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 13 апрелдаги ПҚ-1096-сонли "Она ва бола саломатлигини муҳофаза қилиш ҳамда соғлом авлодни шакллантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида"ги ҳамда 1 июлдаги ПҚ-1144-сонли "2009-2013 йилларда аҳолининг репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш, соғлом бола туғилиши, жисмоний ва маънавий баркамол авлодни вояга етказиш борасидаги ишларни янада кучайтириш ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари Дастури тўғрисида"ги Қарорлари ижросини таъминлаш юзасидан республика бўйича самарали ишлар амалга оширилмоқда. Шу жумладан, Қашқадарё вилоят соғлиқни сақлаш тизимида ҳам муайян ишлар ўз ифодасини топиб келмоқда. Амалдаги ишлар билан яқиндан танишиш мақсадида Қашқадарё вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси тизимидаги вилоят Репродуктив саломатлик маркази бошлиғи Мавлуда Қурбонова билан суҳбатда бўлдик.

– Мазкур Қарорлар ижроси бажарилиши борасида 2009 йил май ойидан буён вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасида "Аҳолининг репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш ва соғлом оилани шакллантириш" бўйича Марказий штаб ташкил қилиниб, унда репродкутив саломатлик, контрацептив воситалар, бирламчи тиббиёт бўғинлари ва туғруқ муассасаларини асбоб-ускуналар ва сарфловчи материаллар билан таъминловчи, аҳоли ўртасида олиб борилган тарғибот ишлари тўғрисидаги маълумотларни йиғувчи ишчи гуруҳлари фаолият олиб боришмоқда. Марказий штабда барча шарт-шароит яратилган, яъни марказий штаб хонаси 3 дона компьютер жамламаси, ксерокс аппарати, айланма стол ва стуллар билан таъминланган. Ҳар ойда марказий штаб аъзолари томонидан йиғилиш ўтказилиб, жойларда аҳолининг репродуктив саломатлигини яхшилаш борасида олиб борилган ишлар таҳлил қилинади.

Вилоятда аҳолининг репродуктив саломатлигини муҳофаза қилиш борасидаги ишларни янада жадаллаштириш мақсадида вилоятнинг барча туман тиббиёт бирлашмаларига вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ҳамда вилоятдаги етакчи даволаш-профилактика муассасаларининг малакали мутахассислари бириктирилган бўлиб, улар етакчилигида шаҳар ва туманларда туғиш ёшидаги аёллар ва болаларга кўрсатилаётган тиббий хизмат сифатини яхшилашга қаратилган кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Айниқса, вилоятда аҳолининг репродуктив саломатлигини муҳофаза қилиш борасида кўп йиллик тажрибага эга бўлган ҳамда Япония, Қирғизистон давлатларида бўлиб, оналик ва болалик соҳаси бошқарувида катта билим ҳамда тажрибага эга бўлган вилоят соғ¬лиқни сақлаш бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Умида Ғозиева иштирокида Чироқчи ва Деҳқонобод туманларида туғиш ёшидаги аёллар ва болаларга кўрсатилаётган тиббий хизмат сифатини яхшилаш борасида катта ишлар амалга оширилди. Жумладан, ушбу туманларга бир неча марта вилоят марказидаги малакали мутахассислардан иборат гуруҳлар ёрдамида маҳаллаларда маҳалла маслаҳатчилари, имом-хатиблар, маҳаллий ҳокимият вакиллари иштирокида жойларда йиғилишлар ўтказилиб, туғиши қатъий ман қилинган аёлларни исталмаган ҳомиладорликдан четлаштиришда маҳаллий ҳокимият вакиллари фаол жалб қилинди. Шунингдек, ВССБда ижтимоий касалликлар билан диспансер назоратига олинган туғиш ёшидаги аёлларнинг шаҳар ва туман тиббиёт бирлашмаларида фаолият юритаётган тор соҳа мутахассисларидан рўйхати олиниб, улар орасида маҳаллий ҳокимият вакиллари ёрдамида контрацепция қамрови ўтказилиши жараёнида тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилди.

2010 йил январь-апрель ойларида Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан "Фертил ёшдаги аёллар, ўсмир қизлар ва болаларнинг тиббий кўриги ҳамда соғломлаштириш ҳафталиги"ни ўтказиш учун малакали мутахассислардан иборат гуруҳлар келиб, ВССБда қўшимча гуруҳлар ташкил қилинди. Китоб, Шаҳрисабз, Касби, Чироқчи, Қамаши, Деҳқонобод, Қарши, Муборак, Ғузор, Косон, Нишон, Миришкор туманларида туғиш ёшидаги аёллар ва ўсмир қизлар тиббий кўрикдан ўтказилди. Шунингдек, Нишон ва Косон туманларида соғломлаштириш ҳафталиги беш ой давомида 3 марта бўлиб ўтди. Жами 723235 нафар туғиш ёшидаги аёллар тўлиқ тиббий кўрикдан ўтказилиб, касалликлари аниқланган 406856 нафар туғиш ёшидаги аёллар соғлиги тикланди. Жорий йилнинг беш ойи давомида вилоятда 793091 нафар 0-14 ёшдаги болалар тиббий кўрикдан ўтказилиб, касалликлари аниқланган 342338 нафар бола соғломлаштирилди. Вилоятда жами туғиш ёшидаги аёлларнинг 81261 нафари контрацепция қамровига олинган бўлиб, шундан нисбий туғиши ман қилинган аёлларнинг 52784 нафари бачадон ичи воситаси ёрдамида исталмаган ҳомиладорликдан четлатилган бўлса, 5754 нафари туғиши қатъий ман қилинган аёлларда ихтиёрий хирургик операция олиб борилди.

Юқорида тилга олинган Қарорларнинг бажарилиши борасида Республика ихтисослаштирилган акушерлик ва гинекология илмий-амалий маркази Қарши филиали, Қарши шаҳар туғруқ комп¬лекси, вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази, вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази, вилоят Кардиология маркази мутахассисларининг хизматлари катта бўлмоқда. Юқорида кўрсатилган тиббиёт муассасаларининг малакали мутахассислари томонидан тизимдаги шаҳар ва туман тиббиёт бирлашмаларига қарашли ДПМларида демографик барқарорликни таъминлаш ҳамда аҳолининг репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш, соғлом оилани шакллантириш юзасидан жойларда олиб борилаётган ишларни янада такомиллаштириш учун доимий равишда амалий ёрдам кўрсатилмоқда.

Республика ихтисослашган акушерлик ва гинекология илмий-амалий тиббиёт маркази Қарши филиалида фаолият юритаётган тиббиёт фанлари номзодлари М. Баҳромова, Б. Мейлиев, Ч. Холтўраев, Д. Раҳмонова бошчилигидаги тренер-мутахассислар томонидан ЮНИСЕФ ташкилоти ҳамкорлигида жорий йилнинг беш ойи давомида "ЖССТнинг тирик ва ўлик туғилиш мезонларига ўтиш", "ОИВ инфекциясининг онадан болага юқишининг олдини олиш", "Чақалоқлар реанимацияси", "Оналик ва болаликни ҳимоя қилишни такомиллаштириш" ва "Самарали перинатал парвариш" мавзулари бўйича 100 нафардан ортиқ мутахассис ўқитилди. Филиалда она ва бола саломатлигини муҳофаза қилиш ҳамда соғлом фарзандни дунёга келтириш учун барча шарт-шароитлар яратилган, шунингдек, замонавий асбоб-ускуналар билан ҳам таъминланган. Марказ мутахассислари томонидан жорий йилда вилоят миқёсида замонавий контрацепция воситаларидан самарали фойдаланиш бўйича кенг кўламли ҳамда тарғибот ва ташвиқот ишлари оммавий ахборот воситалари ҳамкорлигида олиб борилмоқда. 27 май куни Қарши шаҳар Ёшлар марказида Президентимизнинг Қарорлари ижросини таъминлаш юзасидан Ўзбекистон республикаси Хотин-қизлар қўмитаси раиси ўринбосари Д. Ҳасанова иштирокида Қашқадарё вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасига қарашли ДПМлар тиббиёт ходимлари ўртасида "Репродуктив саломатлик – III" олти соатлик ўқув курси ўтказилиб, интерактив усулда слайдларни намойиш этиш билан қизиқарли ўтди.

Вилоят ДПМлари, шаҳар ва туман тиббиёт бирлашмаларининг тиббиёт ходимлари томонидан вилоят бўйича аҳоли ўртасида соғлом оила ва соғлом турмуш тарзини шакллантириш масалалари бўйича жорий йилнинг апрель ойи давомида жами 5764 та тадбир, шундан 190 та савол-жавоб кечаси, 10 та давра суҳбати, жами 1641 та маъруза, 3873 та суҳбат ўтказилди. Шундан аҳоли ўртасида маҳаллаларда 4231 та, мактабларда 1299 та, коллеж, лицейларда 153 та, олий ўқув юртлари талаба ва ўқитувчилари ўртасида 21 та тадбир олиб борилди. Шунингдек, вилоят ёшлар марказида "Камолот" ёшлар ижтимоий ҳаракати, вилоят репродуктив саломатлик маркази, вилоят адлия бошқармаси, ФҲДЁ бўлими ҳамкорликда ТАТУ Қарши филиали, Қарши муҳандислик иқтисодиёт институти, ҚДУ, Саноат, Ахборот технологиялари, Қишлоқ хўжалиги коллежлари талабалари ўртасида "Соғлом она – соғлом бола", "Соғлом турмуш тарзи йўналишлари", "Чекишнинг зарари", "Гиёҳвандлик оқибатлари", "Камқонликнинг олдини олишда рационал овқатланиш", "Қариндошлар ўртасидаги никоҳнинг олдини олиш", "Ўсмирлар репродуктив саломатлиги" мавзуларида суҳбатлар олиб борилди.

Қарши шаҳар мурувват уйида, Аэропорт қўрғончасининг 111643 нафар ҳарбий хизматчилари ўртасида, Ахборот технология коллежининг 108 нафар талабаси орасида репродуктив саломатликни яхшилаш мавзуларида Республика саломатлик ва тиббий статистика институти Қашқадарё филиали ва вилоят репродуктив маркази мутахассислари томонидан тарғибот ишлари ўтказилди. Бундай тадбирлар бир қанча ташкилот, кенг жамоатчилик ва маҳалла, мактабларда ҳам мунтазам тарзда олиб борилмоқда.

Тошкент врачлар малакасини ошириш институти ходими Г. Ешимбетова томонидан мазкур Қарорлар ижроси бўйича Китоб тумани ва Қарши шаҳрида ҳудудий семинарлар бўлиб ўтди. Шунингдек, Қарши, Муборак, Ғузор туманлари тиббиёт бирлашмаларида, РИА ва ГИАТМ катта илмий ходими К. Мкиртичев бошчилигида туғишга қатъий монелиги бўлган фертил ёшдаги аёлларда ихтиёрий хирургик операцияси ўтказилди.

Юқоридаги фикрларга хулоса қиладиган бўлсак, соғлом онадан соғлом фарзанднинг дунёга келиши аввало ўзимизга боғлиқ эканлигини унутмаслигимиз зарур. Бунинг учун Юртбошимиз томонидан чиқарилаётган Фармон ва Қарорлар замирида инсон саломатлиги мужассам эканлиги ҳар биримизнинг диққат-эътиборимизда бўлиб, эзгу ниятли ишларимизни самарали амалга оширсаккина, зурриёдларнинг соғлом дунёга келишини таъминлаб, келажаги буюк давлатимиз равнақига ўз ҳиссамизни қўшган бўламиз.

Ибодат СОАТОВА