UZ RU

16.10.2013 №282 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Тошкент шаҳри ҳудудидаги каналларнинг санитария ҳолатини яхшилаш ва ободонлаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарори
Ҳужжат тури:  Қарор
Ҳужжат рақами:  282
Қабул қилиниш санаси:  16.10.2013

22.07.2013 Шахсларнинг айрим тоифаларини имтиёзли асосда дори воситалари билан таъминлаш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжат тури:  Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори
Қабул қилиниш санаси:  22.07.2013

22.07.2013 ШАХСЛАРНИНГ АЙРИМ ТОИФАЛАРИНИ ИМТИЁЗЛИ АСОСДА ДОРИ ВОСИТАЛАРИ БИЛАН ТАЪМИНЛАШ ТАРТИБИНИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжат тури:  ҚАРОР
Ҳужжат рақами:  204
Қабул қилиниш санаси:  22.07.2013

17.07.2013 Жаҳон банкининг Халқаро тараққиёт уюшмаси иштирокида «Соғлиқни сақлаш тизимини такомиллаштириш (Саломатлик-3)» лойиҳасини амалга оширишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ

Жаҳон банкининг Халқаро тараққиёт уюшмаси иштирокида «Соғлиқни сақлаш тизимини такомиллаштириш (Саломатлик-3)» лойиҳасини
амалга оширишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида

(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 29-сон, 374-модда)

Соғлиқни сақлаш тизимини янада такомиллаштириш, аҳолининг соғлиқни сақлашнинг бошланғич бўғини даражасида ва туманлар (шаҳарлар) тиббиёт бирлашмаларида сифатли тиббий хизматлар олишини яхшилаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

  1. Қуйидагилар:
  2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 7 сентябрдаги ПҚ–1614-сон қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан Жаҳон банкининг Халқаро тараққиёт уюшмаси билан молиявий ҳамкорликда «Соғлиқни сақлаш тизимини такомиллаштириш (Саломатлик-3)» лойиҳаси (кейинги ўринларда Лойиҳа деб аталади) амалга оширилаётганлиги;
  3. 2013 йил 7 мартда Жаҳон банкининг Директорлар кенгаши Лойиҳани қўшимча молиялаштириш учун Ўзбекистон Республикасига Халқаро тараққиёт уюшмасининг 5 йиллик имтиёзли даврни ўз ичига оладиган, қайтариш муддати 25 йил бўлган қарз олишнинг махсус ҳуқуқли 60,6 млн миқдоридаги кредитини беришни маъқуллаганлиги;
  4. Лойиҳани амалга ошириш даври 2018 йилгача узайтирилганлиги ва саккиз йилни (2011 — 2018 йиллар) ташкил этиши маълумот учун қабул қилинсин.
  5. Белгилансинки:
  6. Ўзбекистон Республикасига Халқаро тараққиёт уюшмасининг кредити Ўзбекистон Республикаси ва Халқаро тараққиёт уюшмаси ўртасидаги қўшимча молиялаштириш тўғрисидаги битим асосида берилади;
  7. Халқаро тараққиёт уюшмаси кредитини қайтариш билан боғлиқ харажатлар ҳамда кредит бўйича фоиз ва воситачилик тўловлари Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобига амалга оширилади;
  8. Халқаро тараққиёт уюшмаси кредитини қайтаришнинг ҳамда Лойиҳа бўйича фоиз ва воситачилик тўловларининг прогноз жадвали иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
  9. *Илова берилмайди.
  10. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирига Халқаро тараққиёт уюшмаси билан қўшимча молиялаштириш тўғрисидаги битимни Ўзбекистон Республикаси номидан имзолаш ваколати берилсин.
  11. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси ва Халқаро тараққиёт уюшмаси ўртасидаги қўшимча молиялаштириш тўғрисидаги битим бўйича белгиланган тартибда ҳуқуқий хулоса берсин.
  12. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги бир ой муддатда Лойиҳанинг тузатилган техник-иқтисодий ҳисоб-китоби ва молиялаштириш режасини белгиланган тартибда ишлаб чиқиш, келишиш ва киритишни таъминласин.
  13. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р. С. Азимов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.И. Икрамов зиммага юклатилсин.

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ

Тошкент ш.,
2013 йил 17 июль,
203-сон

Ҳужжат тури:  Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳқамасининг Қарорлари
Ҳужжат рақами:  № 203
Қабул қилиниш санаси:  17.07.2013

03.07.2013 Олий таълим муассасаларидаги таълим дастурлари фанлари бўйича ўқитиш сифатининг ҳар йилги мониторингини олиб бориш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ҳужжат тури:  Қарори
Қабул қилиниш санаси:  03.07.2013

01.07.2013 2012/2013 ва кейинги ўқув йиллардаги тиббиёт коллежлари битирувчиларини ишга жойлаштиришининг ҳаққоний маълумотлар базасини шакллантириб бориш тўғрисида
Ҳужжат тури:  ҚЎШМА ҚАРОР
Ҳужжат рақами:  21-сонли
Қабул қилиниш санаси:  01.07.2013

01.07.2013 Касаба уюшмалари органларининг ходимлар ва уларнинг оила аъзоларини соғломлаштириш учун йўналтирилган маблағларни сарфлаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида
Ҳужжат тури:  Қарори
Ҳужжат рақами:  № 1690-1
Қабул қилиниш санаси:  01.07.2013

03.06.2013 Олий таълим муассасаларидаги таълим дастурлари фанлари бўйича ўқитиш сифатининг ҳар йилги мониторингини олиб бориш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ҳужжат тури:  Фармойиш
Ҳужжат рақами:  2470
Қабул қилиниш санаси:  03.06.2013

28.12.2012 Олий ўқув юртидан кейинги таълим ҳамда олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрларни аттестациядан ўтказиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжат тури:  қарор
Ҳужжат рақами:  365
Қабул қилиниш санаси:  28.12.2012
Ҳужжат:  Download

18.10.2012 Қўлланма хат - “Ўриндошлик асосида ҳамда бир неча касбда ва лавозимда ишлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”
Ҳужжат тури:  Қўлланма хат
Қабул қилиниш санаси:  18.10.2012


Pages: Prev. 1 2 3 4 5 6 Next All