UZ RU

24.07.2015 Буйруқ №304. Вазифаларни тақсимлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 14 январдаги 18-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тўғрисидаги низомнинг 11-бандига мувофиқ “Вазифаларни тақсимлаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг буйруғи.   Ҳужжат тури:  Буйруқ
Ҳужжат рақами:  №304
Қабул қилиниш санаси:  24.07.2015

21.07.2015 Буйруқ № 292. Даволаш –профилактика муассасаларида дори воситалари ва тиббий буюмларга бўлган йиллик эҳтиёжни аниқлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги даволаш-профилактика муассасаларида дори воситалари ва тиббий буюмларни харид килишда ажратилган бюджет маблағларидан фойдаланиш самарадорлигини таъминлаш мақсадидаги ССВ буйруғи. Ҳужжат тури:  Буйруқ
Ҳужжат рақами:  № 292
Қабул қилиниш санаси:  21.07.2015

15.07.2015 Буйруқ №290. 2015/2016 ўқув йилида клиник ординатурага қабул қилиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси ССВнинг режасига биноан, шунингдек тиббиётнинг долзарб йўналишлари бўйича Қорақолпоғистон Республикаси ва вилоятларда юқори малакали кадрларга бўлган эҳтиёж ва талабни эътиборга олиб, вазирлик буюртмасига асосан “2015/2016 ўқув йилида клиник ординатурага қабул қилиш тўғрисида”ги ССВ буйруғи. Ҳужжат тури:  Буйруқ
Ҳужжат рақами:  №290
Қабул қилиниш санаси:  15.07.2015

10.07.2015 Буйруқ №283.Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Кексаларни эъзозлаш йили” Давлат дастури тўғрисида
Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 9 июлдаги “Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Кексаларни эъзозлаш йили” Давлат дастури тўғрисида” 2015 йил 18 февралдаги ПҚ-2302-сон қарори)ги 185-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадидаги ССВ буйруғи. Ҳужжат тури:  Буйруқ
Ҳужжат рақами:  №283
Қабул қилиниш санаси:  10.07.2015

10.07.2015 Буйруқ №288.Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигини ташкил этиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигини ташкил этиш тўғрисида” Фармонига ҳамда “Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг фаолиятини ташкил этиш тўғрисида” қарорига мувофиқ, шунингдек ВМнинг “Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадидаги ССВ буйруғи. Ҳужжат тури:  Буйруқ
Ҳужжат рақами:  №288
Қабул қилиниш санаси:  10.07.2015

17.06.2015 Буйруқ №248. Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек айрим қонун ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 9 июнда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек айрим қонун ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида”ги ЎРҚ–388-сонли Қонуни ижросини таъминлаш мақсадидаги ССВ буйруғи. Ҳужжат тури:  Буйруқ
Ҳужжат рақами:  №248
Қабул қилиниш санаси:  17.06.2015

17.06.2015 Буйруқ № 235 - сон.Режали травматология ва ортопедия бўйича диагностика ва даволаш стандартларини, катталар гастроэнтерологик касалликлари клиник протоколларини тасдиқлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Республика тиббиёт муассасалари фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш, замонавий тиббиёт технологиялари ва дори воситалари ишлаб чиқариш такомиллашувини инобатга олган ҳолда режали травматология ва ортопедия бўйича диагностика ва даволаш стандартларини, катталар гастроэнтерологик касалликлари клиник протоколларини тасдиқлаш ҳамда аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизмат сифатини ошириш мақсадидаги ССВ буйруғи. Ҳужжат тури:  Буйруқ
Ҳужжат рақами:  № 235
Қабул қилиниш санаси:  17.06.2015

05.06.2015 Буйруқ № 234.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 4 июндаги 149-сонли “Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари юридик хизматлари фаолиятининг янада такомиллаштирилиши мунособати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадидаги ССВ буйруғи. Ҳужжат тури:  Буйруқ
Ҳужжат рақами:  № 234
Қабул қилиниш санаси:  05.06.2015

26.05.2015 Буйруқ № 217 - сон.Қишлоқ врачлик пунктларида бирламчи тиббий ёрдам кўрсатиш учун дори воситалари, тиббий буюмлар ва реактивларнинг консолидар харидини ўтказишни ташкиллаштириш тўғрисида
ССВнинг Қишлоқ врачлик пунктлари учун бирламчи тиббий ёрдам кўрсатишда дори воситалари, тиббий буюмлар ва реактивларни харид қилишга мўлжалланган консолидар харидни ўтказиш бўйича тайёргарлик ишларини ташкиллаштириш, ажратилган бюджет маблағларидан янада самарали фойдаланиш мақсадидаги буйруғи. Ҳужжат тури:  Буйруқ
Ҳужжат рақами:  № 217
Қабул қилиниш санаси:  26.05.2015

25.05.2015 Буйруқ № 206 - сон.Тиббий фаолият билан шуғулланувчи хўжалик юритувчи субъектларнинг лицензия талаб ва шартларига риоя этишларини назорат қилиш бўйича 2015 йилнинг III ва IV чоракларида ўтказиладиган текширишлар режа-жадвалини тасдиқлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 28 ноябрдаги “Соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилишни янада чуқурлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-1652-сонли Қарорининг 6-банди ва Вазирлар Мақамасининг 2012 йил 29 мардаги 92-сонли Қарори билан тасдиқланган “Тиббий фаолиятни лицензиялаш тўғрисида”ги Низомнинг 48-бандига асосланган ССВ буйруғи. Ҳужжат тури:  Буйруқ
Ҳужжат рақами:  № 206
Қабул қилиниш санаси:  25.05.2015


Pages: Prev. 1 2 3 4 5 6 Next All