24.06.2013
Буйруқ № 3-мб-сон. Электрон рақамли имзодан фойдаланган ҳолда электрон шаклда давлат статистика ҳисоботини тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси «Давлат статистикаси тўғрисида»ги Қонунининг 51-моддаси ва Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 8 январдаги 8-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси тўғрисидаги низомга мувофиқ, шунингдек, статистика маълумотларини электрон шаклда тақдим этиш тартибини белгилаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси қарори.
Ҳужжат тури:
Буйруқ
Ҳужжат рақами:
№ 3-мб-сон
Қабул қилиниш санаси:
24.06.2013
17.05.2013
Буйруқ №161. Бирламча тиббий-санитария муассасаларида аҳолига кўрсатилаётган профилактик йўналишдаги тадбирларни такомиллаштириш тўгрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 28 ноябрдаги "Соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилишни янада чуқурлаштириш чора тадбирлари тўғрисида"ги қарори ижросини таъминлаш, бирамчи тиббиёт муассасаларида умумий амалиёт шифокори тамойилига асосланган фаолиятни янада такомиллаштириш, шунингдек, жойларда амалга оширилаётган профилактик тадбирларнинг сифат ва самарадорлигини ошириш мақсадидаги буйруғи.
Ҳужжат тури:
Буйруқ
Ҳужжат рақами:
№ 161
Қабул қилиниш санаси:
17.05.2013
01.03.2013
Буйруқ №60.ОТМ ва ИТИ томонидан вазирликнинг Илмий текшириш фаолиятини мувофиқлаштириш бўлимига тақдим этилиши лозим бўлган хужжатлар
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Олий малакали илмий ва илмий-педагогик кадрлар тайёрлаш ва аттестациядан ўтказиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги Фармони, Вазирлар Маҳкамасининг “Олий ўқув юртидан кейинги таълим ҳамда олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрларни аттестациядан ўтказиш тизимини такомиллаштириш чора- тадбирлари тўғрисида”ги 365-сонли қарорларида кўрсатилган вазифаларни бажариш мақсадидаги ССВ буйруғи.
Ҳужжат тури:
Буйруқ
Ҳужжат рақами:
№ 60
Қабул қилиниш санаси:
01.03.2013
18.02.2013
Буйруқ №48. Олий ўқув юртидан кейинги таълим ҳамда олий малакали илмий ва илмий - педагог кадрларни аттестациядан ўтказиш тизимини такомиллаштириш чора тадбирлари тўғрисида
ВМнинг “Олий ўқув юртидан кейинги таълим ҳамда олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрларни аттестациядан ўтказиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ҳамда “Республика Олий таълим муассасалари рейтингини баҳолаш тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорлари ижроси бўйича 5-мажлиси қарорларида кўрсатилган инновацион ғоя ва ишланмалар, илмий-тадқиқот ишларининг муҳим натижаларини тегишли тармоқ ва соҳаларга, манфаатдор вазирлик ва идоралар фаолиятига жорий этиш самарадорлигини баҳолаб бориш тизимини яратиш мақсадидаги ССВ буйруғи.
Ҳужжат тури:
Буйруқ
Ҳужжат рақами:
№ 48
Қабул қилиниш санаси:
18.02.2013
15.02.2013
Буйруқ №46. Болалар таянч-харакат тизими касалликларини диагностика ва даволаш стандартларини тасдиқлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Республика тиббиёт муассасалари фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ижросини таъминлаш, замонавий тиббиёт технологиялари ва дори воситалари ишлаб чиқаришни ривожланишини инобатга олган ҳолда болалар таянч-харакат тизими касалликларини диагностика ва даволаш стандартларини такомиллаштириш мақсадидаги ССВ буйруғи.
Ҳужжат тури:
Буйруқ
Ҳужжат рақами:
№ 46
Қабул қилиниш санаси:
15.02.2013
13.02.2013
Буйруқ № 38. Колопроктология касалликларини диагностика ва даволаш стандартларини тасдиқлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Республика тиббиёт муассасалари фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ижросини таъминлаш, колопроктология касалликларини диагностика ва даволаш стандартларини такомиллаштириш ҳамда аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизмат сифатини ошириш мақсадидаги ССВ буйруғи.
Ҳужжат тури:
Буйруқ
Ҳужжат рақами:
№ 38
Қабул қилиниш санаси:
13.02.2013
05.02.2013
Буйруқ № 16. Қон ишлатиш билан боғлиқ бўлган кўп маротаба қўлланилиши тақиқланган тиббий буюм ва асбоблар рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилишни янада чуқурлаштириш ва уни ривожлантириш давлат дастурини амалга оширишнинг асосий йўналишлари тўғрисида"ги Фармони ва "Республика тиббиёт муассасалари фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ ССВ буйруғи.
Ҳужжат тури:
Буйруқ
Ҳужжат рақами:
№ 16
Қабул қилиниш санаси:
05.02.2013
05.02.2013
Буйруқ №2422. Қон ишлатиш билан боғлиқ бўлган кўп маротаба кўлланилиши таъқиқланган тиббий буюм ва асбоблар рўйхатини тасдиқлаш тўгрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 19 сентябрдаги "Соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилишни янада чуқурлаштириш ва уни ривожлантириш давлат дастурини амалга оширишнинг асосий йўналишлари тўғрисидаги Фармони "Республика тиббиёт муассасалари фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ ССВ буйруғи.
Ҳужжат тури:
Буйруқ
Ҳужжат рақами:
№ 2422
Қабул қилиниш санаси:
05.02.2013
05.01.2013
Буйруқ №1. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақаш вазирлигининг 2012 йил 5 январ 1-сонли буйруғига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Она ва бола саломатлигини муҳофаза қилиш, соғлом авлодни шакллантиришга доир қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги ва “2009-2013 йилларда аҳолининг репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш, соғлом бола туғилиши, жисмоний ва маънавий баркамол авлодни вояга етказиш борасидаги ишларни янада кучайтириш ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари Дастури тўғрисида”ги қарорлари ижроси юзасидан амалга оширилаётган ишлар кўламини ошириш мақсадидаги ССВ буйруғи.
Ҳужжат тури:
Буйруқ
Ҳужжат рақами:
№ 1
Қабул қилиниш санаси:
05.01.2013
Ҳужжат:
Download
04.01.2013
Буйруқ №3. Республика олий таълим муассасалари рейтингини баҳолаш тизимини жорий этиш ҳақидаги Қарорни ижроси тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 29 декабрдаги “Республика олий таълим муассасалари рейтингини баҳолаш тизимини жорий этиш тўғрисида”ги 371-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадидаги ССВ буйруғи.
Ҳужжат тури:
Буйруқ
Ҳужжат рақами:
№ 3
Қабул қилиниш санаси:
04.01.2013