22.08.2013
Буйруқ №280 Грипп ва ўткир респиратор касалликларнинг 2013-2014 йил мавсумига тайёргарлик кўриш чора-тадбирлари тўғрисида
Грипп ва ўткир респиратор касалликларининг мавсумий кўтарилиши 2013 йилнинг ноябрь ойи бошларида кутилмоқда ва бунда касаллик кўпроқ шаҳар аҳолиси орасида қайд этилиши башорат қилинмоқда. Грипп ва ўткир респиратор касалликларининг 2013-2014 йил мавсумига пухта тайёргарлик кўриш ҳамда бу касалликлар бўйича Республика аҳолиси ўртасида эпидемик барқарорликни таъминлаш мақсадидаги ССВ буйруғи.
Ҳужжат тури:
Буйруқ
Ҳужжат рақами:
№ 280
Қабул қилиниш санаси:
22.08.2013
21.08.2013
Буйруқ №1250. Хайрия хашарини ўтказиш тўғрисида
ВМнинг 2013 йил 7 августдаги фармойиши ижросини таъминлаш ҳамда Давлат мустақиллигининг йигирма икки йиллик байрамини муносиб нишонлашга тайёргарлик кўриш, халқимиз орасида миллий қадриятларимизга хос бўлган ўзаро меҳр-оқибат ва ҳамжиҳатликни янада кучайтириш мақсадидаги ССВ буйруғи.
Ҳужжат тури:
Буйруқ
Ҳужжат рақами:
№ 1250
Қабул қилиниш санаси:
21.08.2013
31.07.2013
Буйруқ № 256. Марказий ва ихтисослашган аттестация комиссиялари таркибини тасдиқлаш ҳақида
Cоғлиқни сақлаш вазирлигининг “Малака тоифаси бериладиган врачлик ва фармацевтик мутахассисликлар рўйхати, ихтисослашган аттестация комиссиялари, врачлик ва фармацевтик мутахассисликлар квалификацион характеристикаси ҳамда малака тоифаси бериш бўйича аттестация низомини тасдиқлаш тўғрисида”ги буйруғи билан тасдиқланган аттестация низомининг 31-банди ижросини таъминлаш, Врачлар ва фармацевтларга лицензия бериш ва аттестациядан ўтказиш Республика марказининг Марказий ва ихтисослашган аттестация комиссиялари аъзоларини ротация қилиш мақсадидаги ССВ буйруғи.
Ҳужжат тури:
Буйруқ
Ҳужжат рақами:
№ 256
Қабул қилиниш санаси:
31.07.2013
29.07.2013
Буйруқ № 229. Шифокор рецептисиз сотиладиган дори воситаларининг рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикасининг "Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида"ги Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 6 августдаги "Республикада дори-дармонлар ва тиббий буюмлар билан таъминлашни ва уларни тақсимлашни яхшилашга доир кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорига мувофиқ ССВ буйруғи.
Ҳужжат тури:
Буйруқ
Ҳужжат рақами:
№ 229
Қабул қилиниш санаси:
29.07.2013
26.07.2013
Буйруқ №245. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 25 июлдаги "Ўзбекистон Республикаси психиатрия хизмати фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 207-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 25 июлдаги "Ўзбекистон Республикаси психиатрия хизмати фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 207-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадидаги ССВ буйруғи.
Ҳужжат тури:
Буйруқ
Ҳужжат рақами:
№ 245
Қабул қилиниш санаси:
26.07.2013
22.07.2013
Буйруқ №244. Шахсларнинг айрим тоифаларини имтиёзли асосда дори воситалари билан таъминлаш тартибини янада такомиллаштириш чора тадбирлари тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 22 июлдаги “Шахсларнинг айрим тоифаларини имтиёзли асосда дори воситалари билан таъминлаш тартибини янада такомиллаштириш чора тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадидаги ССВ буйруғи.
Ҳужжат тури:
Буйруқ
Ҳужжат рақами:
№ 244
Қабул қилиниш санаси:
22.07.2013
17.07.2013
Буйруқ № 232 "2013/2014 ўқув йилида клиник ординатурага қабул қилиш тўғрисида"
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг режасига биноан, шунингдек, тиббиётнинг долзарб йўналишлари бўйича Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда юқори малакали кадрларга бўлган эҳтиёж ва талабни эътиборга олиб, вазирлик буюртмасига асосланган ССВ буйруғи.
Ҳужжат тури:
Буйруғи
Ҳужжат рақами:
№ 232
Қабул қилиниш санаси:
17.07.2013
Ҳужжат:
Download
10.07.2013
Буйруқ № 225 "Болаларга тиббий хизмат кўрсатишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"
Боланинг ижтимоий кафолатларини ва саломатлигини муҳофаза қилиш ҳуқуқларини таъминлаш бўйича чора-тадбирлар самарадорлигини янада ошириш ҳамда болаларга тиббий ёрдам кўрсатишни ташкил қилиш стратегияси ва тактикасини такомиллаштириш мақсадидаги ССВ буйруғи.
Ҳужжат тури:
Бўйруқ
Ҳужжат рақами:
№ 225
Қабул қилиниш санаси:
10.07.2013
28.06.2013
Буйруқ №207. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги муассасалар молия-иқтисодиёт ва юридик хизмат бошлиқлари ва мутахассислари меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича разрядлар ва лавозим маошига 10 фоизгача устама белгилаш Тартибни тасдиқлаш
Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 7 февралдаги “Айрим бюджет ташкилотлари ходимлари баъзи тоифаларининг лавозим разрядларини белгилаш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги муассасалар молия-иқтисодиёт ва юридик хизмат бошлиқлари ва мутахассислари меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича разрядлар ва лавозим маошига 10 фоизгача устама белгилашни ягона тартибини киритиш мақсадидаги ССВ буйруғи.
Ҳужжат тури:
Буйруқ
Ҳужжат рақами:
№ 207
Қабул қилиниш санаси:
28.06.2013
24.06.2013
Буйруқ №63. Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетида турувчи ташкилотларнинг харажатлар сметаси ва штатлар жадвалини тузиш, кўриб чиқиш, тасдиқлаш ва рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида
Ўзбекистон Республикасининг «Бюджет тизими тўғрисида»ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 25 декабрдаги «Ўзбекистон Республикасининг 2013 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг буйруғи.
Ҳужжат тури:
Буйруқ
Ҳужжат рақами:
№ 63
Қабул қилиниш санаси:
24.06.2013