UZ RU

Йиллик меҳнат таътили вактида сакланиб колинадиган ўртача иш ҳақи микдорини аниқлаш тартиби тўғрисидаги йўрикномани тасдиқлаш ҳақида

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ БАНДЛИК ВА МЕҲНАТ ВАЗИРЛИГИ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

ҚАРОРИ

Йиллик меҳнат таътили вактида сакланиб колинадиган ўртача
иш ҳақи микдорини аниқлаш тартиби тўғрисидаги
йўрикномани тасдиқлаш ҳақида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 28 декабрдаги ПФ-5290-сон “2018 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида кўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўгрисида“ги Фармонига мувофик Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда Молия вазирлиги қарор қилади:

1. Йиллик мехнат таътили вақтида сақланиб колинадиган ўртача иш ҳаки миқдорини аниқлаш тартиби тўгрисидаги йўриқнома иловага мувофик тасдиқлансин.

2. Мазкур карор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири                 А.Хаитов

Тошкент ш.,

2018 йил 28 февраль

8 қ/қ- сон

Молия вазири                                                                 Д.Кучкаров

Тошкент ш.,

2018 йил 28 февраль

47-сон

 

Ўзбекистон Республикаси Бандлик
ва меҳнат муносабатлари вазирлиги
ҳамда Молия вазирлигининг
2018 йил 28 февралдаги

8-қ/к, 47-сон карорига
ИЛОВА

Йиллик меҳнат таътили вақтида сакланиб колинадиган ўртача
иш ҳақи миқдорини аниқлаш тартиби тўғрисидаги
ЙЎРИҚНОМА

Ушбу Йўриқнома Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 28 декабрдаги ПФ-5290-сон “2018 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида кўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўгрисида”ги Фармонига       (бундан буён матнда Фармон деб юритилади) мувофиқ 2018 йилдан бошлаб расмий саналарни нишонлаш даврида кўшимча ишланмайдиган кунлар белгиланганлиги ва йиллик меҳнат таътили муддати ушбу кунларга камайтирилишини ҳисобга олган ҳолда йиллик меҳнат таътили вақтида сақланиб қолинадиган ўртача иш ҳаки микдорини аниқлаш, шунингдек фойдаланилмаган меҳнат таътили учун пуллик компенсация тўловини (бундан буён матнда пуллик компенсация деб юритилади) ҳисоблаб чиқиш тартибини белгилайди.

1- боб. Умумин коидалар

1. Ушбу Йўриқноманинг талаблари бюджет ташкилотлари ходимларига нисбатан кўлланилиши мажбурий ҳисобланади, ҳарбий хизматчилар бундан мустасно.

Бюджет ташкилотлари ҳисобланмаган ташкилотларнинг ходимлари учун ушбу Йўриқноманинг талаблари тавсиявий хусусиятга эга.

2. Ушбу Йўриқноманинг талаблари ижтимоий таътилларга (ҳомиладорлик ва туғиш, болаларни парваришлаш, ўқиш билан боглиқ ва ижодий таътилларга), шунингдек Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 135-моддаси биринчи қисмига мувофиқ белгиланадиган йиллик узайтириладиган асосий таътилларга нисбатан татбиқ этилмайди.

3. Ўртача иш ҳақи микдорини ҳисоблаб чикишда қонун ҳужжатларига мувофиқ суғурта бадалларини (давлат ижтимоий суғуртаси бўйича бадалларни) ҳисоблашдаги барча тўловлар ҳисобга олинади.

2- боб. Меҳнат таътили вақтида ходимнинг сақланиб қолпнадиган ўртача иш
ҳақи миқдорини аниқлаш ва пуллик компенсацияни ҳисоблаб чиқиш

1 §. Меҳнатга вақтбай ҳақ тўлашда ўртача иш
ҳақини ҳисоблаб чиқиш

4. Ўртача иш ҳақи ҳисоб-китоб кунида белгиланган тариф ставкасидан (лавозим маошидан) келиб чиқиб:

ташкилотда 12 ойдан ортиқ ишлаган ходимлар учун - меҳнат таътили ҳақи ҳисоб- китоб қилинаётган ойдан олдинги 12 ой учун олинган тариф ставкасидан (лавозим маошидан) ортиқ бўлган барча тўловларнинг ўн иккидан бир кисмига;

ташкилотда тегишли равишда 6 ойдан 11 ойгача ишлаган ходимлар учун - меҳнат таътили хаки ҳисоб-китоб қилинаётган ойдан олдинги 6 ва ундан ортиқ ойлар учун олинган тариф ставкасидан (лавозим маошидан) ортиқ бўлган барча тўловларнинг олтидан бир кисмига (тегишли равишда еттидан бир қисмига, саккиздан бир қисмига, тўққиздан бир кисмига, ўндан бир қисмига, ўн бирдан бир қисмига) оширилган ҳолда ҳисоблаб чиқилади.

1-мисол. Ходимга 7 ой ишлагандан кейин меҳнат таътили беричган. Ходимнинг ҳисоб-китоб кунидаги тариф ставкаси 850 минг сўмни ташкил этди. Бутун ишланган даврда у 1 млн. 500 минг сўм миқдорда мукофотлар, устамапар ва қўшимча ҳақлар олган. Меҳнат таътичи ҳақини ҳисоблаб чиқиш учун ходимнинг ўртача иш ҳақи қуйидагини ташкич этади: 850 минг сўм + (1 млн. 500 минг сўм : 7) -1 млн 64 минг сўм.

Ходимларнинг ўртача иш ҳақлари ишлаган вақтига мутаносиб равишда тариф ставкаси (лавозим маоши) асосида аниқланади.

Ҳисоблаш кунига тўгри келадиган иш ҳақи бўлмаган ходимлар (масалан, вақтинчалик иш бўлмаганлиги учун иш ҳақи сақланмаган ҳолда таътилда бўлганлар, бола парваришида бўлганлар, вақтинчалик меҳнатга лаёқатсиз бўлганлар) ёки ходимнинг ўртача иш ҳақи микдори қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланганда, ўртача даромад ушбу даврдан олдинги ўтган ой учун ҳисобланган иш ҳақи асосида ҳисобланади.

5. Ўртача иш ҳақини аниқлашда мукофотлар ва тариф ставкасидан (лавозим маошидан) ортиқ ҳисобланган бошқа тўловлар улар ҳисобланган даврдан қатъи назар улар ҳисобланган ой бўйича ҳисобга олинади.

2-мисол. Жорий йилнинг июль ойида таътил олган ходимга биринчи ярим йилликучун мукофот августда ҳисобланган. Мазкур мукофот жорий йил учун меҳнат таътили ҳақини ҳисоб-китоб қилишда ҳисобга олинмайди, кейинги таътилни ҳисоб-китоб қилишда ҳисобга олинади.

6. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 3 июлдаги 339-сон “Давлат хизматчиларининг лавозим маошларига йигирма фоизли устама ҳақ белгилаш тўғрисида”ги қарори билан меҳнатни рагбатлантириш коэффициенти белгиланган ходимларнинг тариф ставкаси (лавозим маоши) меҳнатни рагбатлантириш коэффициентини ҳисобга олган ҳолда аниқланади.

3-мисол. Ходимга у ишлаган йил (12 ой) учун меҳнат таътичи беричган. Ходимнинг тариф ставкаси (лавозим маоши) ҳисоб-китоб кунида 850 минг сўмни ташкил этади. Шунингдек, 40% миқдорда меҳнатни рагбатлантириш коэффициенти белгиланган. Бутун ишлаган даврида 3 млн. сўм миқдорда мукофотлар, устамалар ва қўшимча ҳақлар олган. Меҳнат таътили ҳақини ҳисоб-китоб қилиш учун ходимнинг ўртача иш ҳақи қуйидагича ҳисобланади: 850 минг сўм * 1,4 + (3 млн. сўм : 12) = 1 млн. 440 минг сўм.

2-§. Меҳнатга ишбан хақ тўлашда ўртача иш хакини хисоблаб чиқиш

7. Ўртача иш ҳақи ҳисоб-китоб куни белгиланган ишлар тарификацияси бўйича ҳисоблаб чиқилган тариф ставкасидан келиб чиқиб:

ташкилотда 12 ойдан ортиқ ишлаган ходимлар учун - меҳнат таътили ҳақи ҳисоб- китоб қилинадиган ойдан олдинги 12 ой учун олинган, ишлар тарификацияси бўйича ҳисоблаб чиқилган ҳисоб-китоб тариф ставкасидан ортиқ бўлган барча тўловларни, шу жумладан ишбай қўшимча ҳақнинг ўн иккидан бир қисмига;

ташкилогда тегишли равишда 6 ойдан 11 ойгача ишлаган ходимлар учун - меҳнат таътили ҳақи ҳисоб-китоб қилинаётган ойдан олдинги 6 ой ва ундан ортиқ ойлар учун олинган ишлар тарификацияси бўйича ҳисоблаб чиқилган ҳисоб-китоб тариф ставкасидан ортик бўлган барча тўловларнинг, шу жумладан ишбай қўшимча ҳақнинг олтидан бир қисмига (еттидан бир қисмига, саккиздан бир қисмига, тўққиздан бир қисмига, ўндан бир қисмига, ўн бирдан бир қисмига) оширилиб ҳисоб-китоб қилинади.

8. Ходимнинг тариф ставкаси ташкилотда қўлланиладиган меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича тариф сеткасига мувофиқ ходим томонидан бажариладиган ишларнинг белгиланган разрядидан келиб чиқиб белгиланади.

9. Ишбай қўшимча ҳақ ходим белгиланган меҳнат нормасини ортиги билан бажарганда ҳосил бўлади ва ходим меҳнат таътили ҳақини ҳисоб-китоб қилиш учун қабул қилинган ҳар ойлик даврда олган амалдаги иш ҳақидан (мукофотлар, устамалар ва қўшимча ҳақларни ҳисобга олмаганда) ушбу Йўриқноманинг 8-бандига мувофиқ белгиланган тариф ставкасини айириб ташлаш орқали аниқланади.

Мукофотлар, устамалар ва қўшимча ҳақлар улар ҳисобланган даврдан қатъи назар ҳисобланган ой бўйича ҳисобга олинади.

4-мисол. 4-разрядли ходимига 2017 йил 3 декабрдан боитаб таътш бершган. Ҳисоб-китоб куни тариф ставкаси 1 млн. 200 минг сўмни ташкш этади.

Ойлар

Ишбай нархлар бўйича ойлик иш ҳақи (минг сўм)

Шу жумладан:

Мукофотлар, устачалар ва қўшимча ҳақлар, ишбай қўшичча ҳақ бундан мустасно (минг сўм)

Тариф бўйича (тариф сеткаси бўйича) (минг сўм)

Ишбай қўишмча ҳақ (минг сўм)

Декабръ, 2016

1200

1000

200

 

Январь, 2017

1200

1000

200

250

Февраль, 2017

1550

1000

550

-

Март, 2017

1100

1000

100

-

Апрель, 2017

550

1000

-

300

Май, 2017

800

1000

-

-

Июнь, 2017

1300

1000

300

-

Июль, 2017

1350

1000

350

500

Август, 2017

1400

1000

400

-

Сентябрь, 2017

1500

1000

500

100

Октябрь, 2017

1700

1200

500

500

Ноябрь, 2017

1500

1200

300

-

Жаии 12 ой учун

15150

 

3400

1650

Меҳнат таътши ҳақини ҳисоб-китоб қшиш учун қабуп қшинган ходимнинг ўртача иш ҳақи 1 мчн. 200 минг сўмни ташкш этади: (ҳисоб-китов куни пюриф стткаси) + (3 млн. 400 минг + 1 млн. 650 минг)/12 = 1 млн. 620 минг 833 сўм

3-§. Меҳнатга ҳақ тўлашнинг тарифсиз тизимларида ўртача
иш ҳақинп ҳисоблаб чиқиш

Меҳнат таътили ҳақи миқдорини ҳисоблаб чиқиш учун меҳнатга ҳақ тўлашнинг тарифсиз тизимларида (агар меҳнат ҳақининг умумий миқдоридаги иш ҳақининг тариф қисмини аниқлаш мумкин бўлмаса, масалан, агар даромад сотиладиган маҳсулотлар улуши сифатида аниқланса) ўртача иш ҳақи Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган Ягона тариф сеткаси бўйича белгиланган биринчи разряд тариф ставкаси миқдоридан келиб чиқиб, ҳисоб-китоб тариф ставкасидан ортиқ бўлган барча тўловларнинг ўн иккидан бир қисмига (олтидан бир қисмига, еттидан бир қисмига ва ҳоказо) оширилган ҳолда аниқланади.

5-мисол. Ходимга 2018 йия 10 январдан бошлаб тулиқ калеидарь иилиучун таътил берилади. Ходимнинг иш ҳақи меҳнат шартномасида белгиланган реализация қилинган маҳсулотдан ажратмалар ҳисобига шакчланади ва доимий ҳисобланади.

Ойлар

Ишбай баҳолар бўйича иш ҳақи, (сўм)

Шу жумладан:

Мукофотлар, устаиалар ва қўшимча ҳақлар, ишбай қўшиича ҳақ бундан мустасно (сўм)

Тариф бўйича (тариф сеткаси бўйича), (сўм)

Ишбай қўшимча ҳақ (сўм)

Январь, 2017

1200000

149775

1050225

250000

Февраль, 2017

1200000

149775

1050225

-

Март, 2017

1200000

149775

1050225

-

Апрель, 2017

1200000

149775

1050225

300000

Май, 2017

1200000

149775

1050225

-

Июнь, 2017

1200000

149775

1050225

-

Июль, 2017

1200000

149775

1050225

500000

Август, 2017

1200000

149775

1050225

-

Сентябрь, 2017

1200000

149775

1050225

100000

Октябрь, 2017

1200000

149775

1050225

500000

Ноябрь, 2017

1200000

149775

1050225

-

Декабрь,2017

1500000

172240

1327760

 

Жами 12 ой учун

14700000

1819765

12880235

1650000

Меҳнат таътили ҳақини ҳисоб-китоб қилиш учун қабул қилинган ходимнинг ўртача иш ҳақи қуйидагшарни ташкил этади: 172 минг 240 + (12 млн. 880 минг 235 +1 млн. 650 минг)/12 = 1 млн. 383 минг 093 сўм.

З-боб. Меҳнат таътили берилганда унинг муддатини аниқлаш
ва пуллик компенсацияни ҳисоблаш

11.Меҳнат кодексининг 134-моддасига мувофиқ ходимга бериладиган йиллик меҳнат таътилининг муддати 15 иш кунидан кам бўлмаслиги керак. Бунда қонун ҳужжатларида ёхуд жамоа ва/ёки меҳнат шартномаларида йиллик асосий меҳнат таътилининг муддати белгиланиши мумкин.

12. Таътилдан фойдаланиш даври бошланиши меҳнат шартномаси бўйича иш бошланган кундан бошлаб, охири эса, қонун ҳужжатларига ва ички локал ҳужжатларга мувофиқ меҳнат таътили муддатини аниқлаш учун иш стажига киритиладиган ўн икки ойлик даврнинг охирги календарь санаси бўйича белгиланадиган иш йилидан келиб чиқиб аниқланади.

6-мисол. Меҳнат шартномасига мувофиқ иш боипанган биринчи кун (ходилч меҳнат мажбуриятларини бажаришга киришиши шарт бўлган кун) - 2016 йил 5 январь. Биринчи иш йилининг бошланиши - 2016 йил 5 январь, охири - 2017 йил 4 январь; иккинчи иш йилининг бошланиши 2017 йил 5 январь, охири - 2018 йил 4 январь ваҳоказо.

13.Фармонга мувофиқ қонун ҳужжатларида ёхуд жамоа ва/ёки меҳнат шартномаларида белгиланган ходимлар меҳнат таътилининг (шу жумладан, ҳар йилги қўшимча таътилнинг) муддати:

18 ва ундан ортиқ иш кунини ташкил этса - уч иш кунига;

17 иш кунини ташкил этса - икки иш кунига;

16 иш кунини ташкил этса - бир иш кунига камайтирилади.

7-мисол. Давлат муассасаси ходитарига 24 иш кунидан иборат асосий меҳнат таътили белгипанган. Фармон қоидаларини ҳисобга олганда натурада бершадиган меҳнат таътшининг амачдаги муддати 21 иш кунини ташкш этади (24 - 3).

8-мисол. Ташкшот ходишарига 16 иш кунидан иборат бўлган меҳнат таътши белгшанган. Фармон қоидачарини ҳисобга олганда натурада бершадиган меҳнат таътшининг амапдаги муддати 15 иш кунини ташкш этади (16 - 1).

9-мисол. Ташкшот ходимига 15 иш кунидан иборат меҳнат таътши белгшанган. Фармоннинг 3-бандининг тўртинчи хатбошисига мувофиқ натурада бершадиган меҳнат таътшининг амапдаги муддати 15 иш кунини ташкш этади.

Ушбу Йўриқноманинг 13-банди қоидаларини ҳисобга олганда 2018 йилда меҳнат таътилининг биринчи куни:

3 январдан 21 мартгача бўлган даврга тўгри келса ходимларнинг меҳнат таътили муддати - 1 иш кунига;

21 мартдан 1 сентябргача бўлган даврга тўгри келса ходимларнинг меҳнат таътили муддати - 2 иш кунига;

1 сентябрдан 2018 йилнинг охиригача бўлган даврга тўгри келса ходимларнинг меҳнат таътили муддати - 3 иш кунига камаяди.

10-мисол. Ходимнинг таътиллар жадвачи бўйича 24 иш кунидан иборат бўлган меҳнат таътши 2018 йш 4 январдан боиишнади. Меҳнат таътши бершадиган иш йшида Фармонда белгшанган фақат битта қўшиича иисчанмайдиган кун бўлганлигини ҳисобга олиб, натурада бершган унинг меҳнат таътичи муддати 23 иш кунини ташкич этади (24 - 1).

Агар ушбу ходимнинг меҳнат таътши 2018 йш 1 апрелдан беричса, у ҳолда унинг таътши натурада 22 иш кунини ташкил этади (24 - 2).

15. Таътил муддати 6 кунлик иш ҳафтаси ҳисоб-китобидан (ташкилотда 5 кунлик иш ҳафтаси белгиланган бўлса ҳам) календарь бўйича иш кунларида ҳисоблаб чикилади.

16.Таътил кунларини ҳисоб-китоб қилишда меҳнат гаътили даврига тўғри келадиган дам олиш (якшанба), иш куни бўлмаган байрам кунлари, шунингдек, қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланган қўшимча ишланмайдиган кунлар ҳисобга олинмайди.

17. Ишланган вақтга мутаносиб равишда ҳисоблаб чиқиладиган таътил муддати (пуллик компенсация микдорини ҳисоблаб чиқишда ва меҳнат шартномаси бекор қилинганда меҳнат таътилидан фойдаланишда) ушбу Йўриқноманинг 12-бандига мувофиқ белгиланган меҳнат таътили муддатининг микдорини ўн иккига бўлиш ва ушбу иш йилидаги ишланган тўлиқ ойлар сонига кўпайтириш орқали аниқланади. Бунда 15 календарь кунига ва ундан ортиққа тенг бўлган ортиқча кунлар (тўлиқ ишланган охирги ойдан ортиқ кунлар) бир ойгача тўлдирилади, 15 календарь кунидан кам бўлган ортикча кунлар эса чиқариб ташланади.

11-мисол. Ходим 9 ой 17 кун ишлади. Меҳнат шартномаси бўйича унинг йиллик меҳнат таътили 15 иш кунини ташкил этади. Ишланган вақтга мутаносиб белгиланган меҳнат таътил муддати 13 иш кунни ташкил этади (15 * 10/12).

4-боб. Меҳнат таътили ҳақи ва пуллик компенсации миқдорипи белгилаш

18. Меҳнат таътили ҳаки микдорини ҳисоб-китоб қилиш учун қабул қилинган (ушбу Йўриқноманинг 2-боби қоидаларига мувофиқ) ўртача иш ҳақини Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан тасдиқланадиган ҳамда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда эълон килинадиган ҳар бир календарь йилга иш вақти календари (иш вақти баланси) бўйича аниқланган олти кунлик иш ҳафтасида жорий календарь йилдаги иш кунларининг ўртача ойлик сонига бўлиш орқали ҳисоблаб чикиладиган ходимнинг ўртача кунлик иш ҳақидан келиб чиқиб аниқланади.

12-мисол. 3-мисолга кўра 2018 йил январда таътилга чиқаётган ходимнинг меҳнат таътили ҳақи миқдорини ҳисоблаб чиқиш учун белгиланган ўртача ойлик иш ҳақи 1 млн. 440 минг сўмни ташкил этди.

2018 йилга мўлжалланган иш вақтининг тасдиқланган календарига мувофиқ олти кунлик иш ҳафтасида иш вақтининг йиллик фонди 301 иш кунини ташкил этади. Тегишли равишда иш вақтининг ўртача ойлик баланси 25,1 иш кунини ташкил этди.

Меҳнат таътили ҳақи миқдорини аниқлаш учун қабул қилинган ўртача кунлик иш ҳақи 57минг 370 сўмни ташкил этади (1 млн. 440минг: 25,1).

19. Ходимга тегишли бўлган меҳнат таътили ҳақининг миқдорини ҳисоблаш ушбу

Йўриқноманинг 18-бандига мувофиқ ҳисоблаб чиқилган ўртача иш ҳақини ушбу Йўриқноманинг 13, 14 ва 16-бандларига мувофиқ натурада бериладиган меҳнат таътилининг иш кунлари сонига кўпайтириш орқали амалга оширилади, бунда Фармонда белгиланган қўшимча дам олиш кунларининг амалда фойдаланилган сонини ўртача кунлик иш ҳақига кўпайтириш орқали аниқланган меҳнат таътили ҳақи суммаси қўшилади.

13-мисол. Жамоа ёки меҳнат шартномасига мувофиқ ходимга 24 кундан иборат бўлган меҳнат таътили берилиши керак. Фармонга мувофиқ қўшимча ишланмайдиган кунлар белгиланиши ҳисобига меҳнат таътили уч иш кунига қисқартирилади. Меҳнат таътили натурада 21 иш кунини ташкил этади (24 - 3).

Меҳнат таътил миқдорини аниқлаш учун ўртача кунлик иш ҳақи 57 минг 370 сўмни ташкил этади (12-мисолда бўлгани каби).

Ҳисобланиши керак бўлган меҳнат таътили ҳақи миқдори 1 млн. 376 минг 9 сўмни ташкил этади (21 * 57370 + 3 * 57370).

5-боб. Меҳнат таътил миқдорини қайта ҳисоблаш

20. Ходим меҳнат таътилида бўлган даврда тариф ставкалари (лавозим маошлари) миқдори оширилган тақдирда, ташкилотнинг янги меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари асосида ишлайдиган кунларига тўгри келадиган амалдаги иш кунлари сонидан келиб чиқиб, меҳнат таътили ҳақи қайта ҳисоб-китоб қилинади, яъни иш ҳақи оширилган вақтдан бошлаб таътил тамом бўлган кунгача бўлган давр учун ўртача иш ҳақининг бир қисмига тузатиш киритилади.

14-мисол. Ходимга тўлиқ иш йши учун 2018 йил 14 февралдан боишаб (ишртли равишда) 21 иш кунидан иборат бўлган таътш натурада бершди. Унинг тариф бўйича иш ҳақи (лавозим маоши) меҳнатни рагбатлантириш коэффициентини ҳисобга олган ҳолда 900 минг сўмни ташкш этди. 2018 йш 1 мартдан боиааб лавозии маоши 15 фоизга ошди ва меҳнатни рагбатлантириш коэффициентини ҳисобга олганда I млн. 35 минг сўмни ташкил этди.

Ишланган давручун ходимга 2 млн. сўм миқдорда мукофот тўланди.

Таътшга чиққанда (2018 йш 14 февралгача) ходимга қуйидаги миқдорда меҳнат таътши ҳақи ёзшди: ((900 + 2000/12) / 25,1 *21) + (900+2000/12)/25,1 *3)) = 1 млн. 19 минг 920 сўм.

2018 йшнинг март ойига тўгри келадиган 8 иш куни учун янги ишртлар асосида тўлов қайта ҳисоб-китоб қшинади: март ойига тўгри келадиган 8 иш куни учун янги лавозии маоши бўйича ҳисоб- китоб қшинган меҳнат таътили ҳақи 383 минг сўмни ташкш этади ((1035 + 2000/12)/25,1*8), айни вақтда март ойининг ўша 8 куни учун аввал 340 минг сўм миқдорда меҳнат таътши ҳақи ёзшган эди ((900 + 2000/12)/25,1*8). Демак, ходиига 43 минг 28 сўм миқдорда қўшимча меҳнат таътши ҳақи ёзиш зарур.

21. Ходим таътилдан чақириб олинса ва таътилнинг колган қисми бошқа муддатга кўчирилса. таътилнинг кўчирилган кунларига тўгри келадиган тўланган ўртача ойлик иш қаки суммаси бажарилган иш ёки ишланган вакт учун ойлик иш \аки хисобига ёзилади. Таътилнинг фойдаланилмаган кисми кунлари^а хак тўлаш учун ўртача ойлик иш хаки белгиланган тартибда хисоблаб чикилади.

Таътил кисмларга бўлинганда саклаб колинаётган ўртача ойлик иш ҳаки ушбу Йўрикномада белгиланган тартибда ҳар бир кисм учун алоҳида хисоблаб чикилади.

б-боб. Якунловчи қоида

22. Ушбу Йўрикномада белгиланган тартибга риоя этилмаганда Ўзбекистон Ресиубликасининг амалдаги конунчилигида назарда тутилган жавобгарликка тортилишига асос бўлади.

23. Ушбу Йўрикнома Иктисодиёт вазирлиги ва Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси билан келишилган.

Иктисодиёт вазир                                     Б.Хўжаев

2018 йил 28 февраль

Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши раиси
2018 йил 28 февраль                              К.Рафиқов