UZ RU

Ўзбекистон Республикаси Акциядорлик тижорат Халқ банки бўлинмалари орқали ишламайдиган пенсионерларга пенсиялар, нафақалар ва бошқа тўловларни тўлашни ташкил этиш тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ ҚАРОРИ

Ўзбекистон Республикаси Акциядорлик тижорат Халқ банки бўлинмалари 
орқали ишламайдиган пенсионерларга пенсиялар, нафақалар ва бошқа
тўловларни тўлашни ташкил этиш тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш

ҳақида

Ўзбекистон Республикасининг “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 13 мартдаги ПҚ-2826-сон “Пенсиялар ва нафақалар тўлаш механизмини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўгрисида”ги карори ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 8 сентябрдаги 252-сон “Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартибини янада такомиллаштиришга йўналтирилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиклаш тўғрисида”ги карорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Марказий банк Бошқаруви карор қилади:

  1. Ўзбекистон Республикаси Акциядорлик тижорат Халқ банки бўлинмалари орқали ишламайдиган пенсионерларга пенсиялар, нафақалар ва бошқа тўловларни тўлашни ташкил этиш тўғрисидаги йўриқнома иловага мувофиқ тасдиқлансин.
  2. Мазкур карор расмий эълон килинган кундан эътиборан кучга киради.

 

Молия вазири                               Д.Кучкаров

Тошкент ш.,

2018 йил 12 февраль

20-сон

 

Марказий банк  раиси                  М.Нурмуратов 

Тошкент ш.,

2018 йил 12 февраль

348-В-1-сон