UZ RU

Ўзбекистон Республикаси ҳудудини ўсимликлар карантинидаги зарарли организмлардан ҳимоя қилиш ва Ўсимликлар карантини соҳасида рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида

Ўзбекистон Республикасининг “Ўсимликлар карантини тўғрисида”ги, “Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат бериш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги қонунлари ва Вазирлар Маҳкамасининг “Тадбиркорлик фаолияти соҳасида рухсат бериш тартиб-таомиллари тўгрисида” Ўзбекистон Республикаси қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида” 2013 йил 15 августдаги 225-сон қарорига мувофиқ, шунингдек, ўсимликлар карантини соҳасида тадбиркорлик субъектларининг рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтишининг ягона тартибини белгилаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

  1. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси ҳудудини ўсимликлар карантинидаги зарарли организмлардан ҳимоя қилиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;

Ўсимликлар карантини назоратидаги маҳсулотлар учун карантин рухсатномасини бериш тартиби тўгрисидаги низом 2-иловага мувофиқ;

Ўсимликлар карантини назоратидаги маҳсулотлар учун фитосанитар сертификатини бериш тартиби тўғрисидаги низом 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

  1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда:

ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар;

тадбиркорлик фаолияти субъектлари ва аҳоли ўртасида ушбу қарорнинг мақсадлари, моҳияти ва аҳамиятини кенг ёритилишини таъминласинлар.

  1. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири З.Т. Мирзаев зиммасига юклансин.

Ўзбекистон Республикасининг
Бош вазири                                                         А.Арипов

 

 

 

Хужжатнинг тўлиқ шакли юклаш учун келтирилган.