UZ RU

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 24 июлдаги “Ўзбекистон Республикасида юқумли касалликлар тарқалишининг олдини олишга доир кўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 537-сонли қарори ҳақида

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг буйруғи

2017 йил “18”  09

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил
24 июлдаги “Ўзбекистон Республикасида юқумли касалликлар
тарқалишининг олдини олишга доир кўшимча чора-тадбирлар
тўғрисида”ги 537-сонли қарори ҳақида

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 24 июлдаги “Ўзбекистон Республикасида юқумли касалликлар тарқалишининг олдини олишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 537-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида буюраман:

  1. Қуйидагилар:

Республика гепатология марказининг тузилмаси - 1 иловага;

Ҳудудий гепатологик марказларнинг тузилмаси - 2 иловага;

Қорақалпогистон Республикаси ва вилоятлар юқумли касалликлар шифохоналари, Вирусология илмий-текшириш институти хамда Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти қошидаги гепатологик марказларининг Намунавий Низоми - 3 иловага;

юқумли касалликлар шифохоналари ва бўлимларининг штат бирликларини қайта кўриб чиқиш бўйича ишчи гуруҳ таркиби - 4-иловага;

юқумли касалликларга тегишли бўлган идоравий ҳужжатларни қайта кўриб чиқиш бўйича ишчи гуруҳ таркиби - 5-иловага мувофик тасдиқлансин.

  1. Санитария-эпидемиология назорати бош бошқармаси (Н.С.Атабеков), Вирусология илмий-текшириш институти (Э.И.Мусабаев), Даволаш-профилактика ёрдамини ташкиллаштириш бош бошқармаси (Ф.Шарипов), Кадрлар бошқармаси (Б.Наврузов) билан биргаликда:

бир ой муддатда юқумли касалликлар шифохоналари ва бўлимларининг янги штат нормативлари ишлаб чиқилишини;

икки ой муддатда норматив ҳужжатлар қайта кўриб чиқилишини таъминласин.

  1. Фан ва тиббий таълим бош бошқармаси (Ў.С.Исмоилов), Тошкент врачлар малақасини ошириш институти (Х.А.Акилов), Вирусология илмий- текшириш институти (Мусабаев Э.И.) билан биргаликда 2017-2019 ўқув йилларида гепатология йўналиши бўйича малака ошириш ўқув дастурларини ишлаб чиқсин ва доимий равишда ўкитилишини 6-иловага мувофиқ таъминласин.
  2. Мазкур буйруқ ижросини назорат қилиш вазир ўринбосари, Республика Бош давлат санитария врачи С.Саидалиев зиммасига юклатилсин.

Вазир                                                 А. Шадманов   

 

Ўзбекистон Республикаси
Соғлиқни сақлаш вазирининг

2017 йил “___”_______даги

- сонли буйруғига

1-илова

Вирусология ҳамда Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институтлари қошидаги Республика гепатология марказларининг
НАМУНАВИЙ ТУЗИЛМАСИ

 

Ўзбекистон Республикаси
Соғлиқни сақлаш вазирининг

2017 йил “__”даги

_________- сонли буйруғига

2-илова

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар юқумли касалликлар шифохоналари қошидаги гепатологик марказнинг
НАМУНАВИЙ ТУЗИЛМАСИ

Сони:

жами - 15 штат бирлиги, жумладан:

бошқарув ходимлари - 1 штат бирлиги.

Тиббиёт ходимлари - 10 штат бирлиги.

Хизматчи ходимлар - 4 штат бирлиги

 

Ўзбекистон Республикаси
Соғлиқни сақлаш вазирининг

2017 йил “___”____даги

______- сонли буйруғига

3-илова

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар юқумли касалликлар шифохоналари, Вирусология илмий-текшириш институти ҳамда Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти қошидаги гепатологик марказларининг
Намунавий Низоми

Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг “Фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисида” Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1998 йил 10 ноябрдаги “Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилиш Давлат дастури тўғрисида”ги ПФ-2107-сонли Фармони, Вазирлар Махкамасининг 1999 йил 3 сентябрдаги “Бюджет ташкилотларини молиялаштиришни такомиллаштириш тўғрисида”ги 414-сонли қарорига Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги даволаш- профилактика муассасалари томонидан хизмат кўрсатиш қоидаларини белгилайди.

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги давлат томонидан кафолатланган бепул тиббий-санитария ёрдами кўрсатилиши белгиланган тиббиёт муассасаларида (Рўйхати Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2016 йил 2 августдаги 340-сонли буйруғи 1-иловаси билан тасдикданган) республика аҳолисига ва юридик шахсларга давлат томонидан кафолатланган тиббий хизматлар бепул асосда, қолган қўшимча хизматлар тарафларнинг ўзаро келишуви асосида пуллик асосда кўрсатилади.

I.Умумий қоидалар

  1. Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар юқумли касалликлар шифохоналари, Вирусология илмий-текшириш институти ҳамда Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти қошидаги гепатология марказларини ташкил қилиш тартиби ҳақидаги мазкур Низом сурункали юқумли касалликлар билан касалланган беморларга ташҳис қўйиш ва малакали даволаш ёрдамини ташкил этиш мақсадида ишлаб чиқилган.
  2. Низом сурункали юқумли касалликлар билан хасталанган беморларга амбулатор ёрдам кўрсатишни ташкил этиш тартибини белгилайди.
  3. Давлат томонидан кафолатланган тиббий хизматлардан ташқари тиббий хизматлар қўшимча хизматлар хисобланади ва тарафларнинг ўзаро келишуви асосида пуллик асосда кўрсатилади.
  1. Қўшимча тиббий хизматлар фуқароларнинг, шунингдек ташкилотлар, муассасалар ва корхоналарнинг ўз маблағлари ҳамда қонун билан тақикданмаган бошқа манбалари ҳисобига амалга оширилади.
  2. Фуқароларга шошилинч, кечиктириб бўлмайдиган тез тиббий ёрдамнинг барча турлари бепул асосда кўрсатилади.

II.Мақсад ва вазифалари

  1. Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар юқумли касалликлар шифохоналари, Вирусология илмий-текшириш институти ҳамда Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти қошидаги гепатология марказларини ташкил этишдан асосий мақсад юқумли касалликлар билан касалланган беморларга амбулатория шароитида ташхислаш ва даволаш ёрдамини кўрсатишдан иборат.
  2. Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар юқумли касалликлар шифохоналари, Вирусология ҳамда Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институтлари қошидаги гепатология марказларнинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:
  • беморларни диспансер кўригидан ўтказишда вирусли гепатитларнинг лаборатория диагностикаси самарадорлигини оширилишини таъминлаш;
  • шифохонага ётқизилиши талаб этилмайдиган сурункали юқумли касалликлар билан оғриган беморларни амбулатория-поликлиника шароитида малакали ташхислаш, текширувдан ўтказиш ва даволаш;
  • ўткир юқумли касалликлар билан оғриган беморларни диспансер кўригидан ўтказиш.

III.Гепатология марказларини ташкил этиш

  1. Вирусология илмий-текшириш институти ҳамда Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар шифохоналари гепатологик марказлари Узбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги (ҳудудий соғлиқни сақлаш бошқармаси) буйруғи асосида шифохонанинг мавжуд ҳудуд (бино) қошида ташкил қилинади.
  2. Муассасаларнинг гепатологик марказлари беморларга тиббий ёрдам амбулатор шароитида ташкил қилиниши мумкин.
  3. Гепатологик марказлар ходимларининг штатлар бирлиги Соғлиқни саклаш вазирлиги томонидан белгиланади ва тасдикланади.

IV.Гепатологик марказларни ташкил қилиш тартиби

  1. Вирусология илмий-текшириш институти ҳамда Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар шифохоналарида пуллик тиббий хизматлар Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва ҳудудий Соғлиқни сақлаш бош бошқармаси томонидан бериладиган пуллик хизмат кўрсатиш ҳуқуқини берувчи рухсатнома асосида амалга оширилади.
  2. Вирусология илмий-текшириш институти ҳамда Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар шифохоналари аҳолига пуллик хизмат кўрсатишга рухсатнома олиш учун Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва ҳудудий Соғлиқни сақлаш бош бошқармасига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этишлари лозим:

тиббиёт муассасаси раҳбарининг сўровномаси;

тиббиёт муассасаси Низоми нусхаси;

тиббиёт муассасасининг Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва ҳудудий Соғлиқни сақлаш бош бошқармаси билан келишилган ҳолда тасдикданган пуллик тиббий хизмат кўрсатиш Низоми;

тиббиёт муассасаси томонидан кўрсатиладиган пуллик тиббий хизматлар рўйхати;

тиббий хизматлар прейскуранти;

пуллик хизмат бўйича даромад ва харажатлар сметаси.

  1.  Вирусология илмий-текшириш институти ҳамда Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар шифохоналарига пуллик хизмат кўрсатиш ҳуқуқини берувчи рухсатнома 5 йил муддатга берилади.

V.Пуллик тиббий хизмат кўрсатиш тартиби.

  1.  Вирусология илмий-текшириш институти ҳамда Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти,

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар шифохоналарида пуллик тиббий хизматларга нархлар калькуляцияси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2007 йил 26 ноябдаги 526-сонли буйруғига асосан шакллантирилади.

Пуллик тиббий хизматларга калькуляция тиббиёт муассасаси томонидан ишлаб чиқилади ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва ҳудудий соғлиқни сақлаш бош бошқармалари билан билан келишилган ҳолда тасдиқланади.

  1. Стационар шароитда даволанишга  ётган беморларга ва тиббий кўрикдан ўтмоқчи бўлган шахсларга пуллик тиббий хизмат шартнома асосида кўрсатилади. Шартномада пуллик тиббий хизмат олиш муддатлари, шартнома қиймати, хисоб китоб тартиби, томонларнинг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва жавобгарлиги белгиланади. Беморга тиббий хизмат кўрсатилгандан сўнг, якуний хисоб-китоб амалга оширилади.
  2. Клиника ва шифохона бош шифокори томонидан тасдиқланган пуллик тиббий хизмат прейскуранти ва пуллик хизмат кўрсатиш тартиби муассаса  томонидан беморлар эътиборига етказилиши мақсадида фуқаролар учун қулай жойларда осилган бўлиши зарур.

Шунингдек, пуллик хизмат кўрсатиш ҳуқуқини берувчи рухсатнома, муассасанинг юридик манзили, телефон рақамлари, иш вақти каби маълумотлар беморларга кўринарли жойда илинган бўлиши лозим.

  1. Аҳолидан накд пул тушумларини шифохона бош шифокорининг буйруғи билан тайинланган алоҳида ходим (моддий жавобгар шахс) қабул қилади. Ушбу ходимлардан ташқари бошқа ходимларнинг нақд пул тушумини қабул қилиши қатъиян ман этилади.

Кирим ордерларини расмийлаштирмасдан нақд пул тушуми қабул қилиниши холлари аникданганда, айбдор шахслар қонун билан ўрнатилган тартибда жавобгарликка тортилади.

  1. Беморлардан маблағлар фиксал хотирага эга бўлган касса аппарати орқали қабул қилиниши лозим. Тиббиёт муассасасида пуллик хизмат учун тўловлар накд пул, пластик карточка ҳамда пул кўчириш йўли билан амалга оширилиши мумкин.
  2. Тиббиёт муассасаси хизмат кўрсатувчи банк билан шартнома асосида шифохона худудида банк ғазнасини ташкил қилиши мумкин.
  3. Тиббиёт муассасаси бюджетдан ташқари тушадиган маблағлар бўйича даромадлар ва ҳаражатлар сметаси тузади ва ўрнатилган тартибда тасдиқлайди.
  4. Тиббиёт муассасаси пуллик хизмат кўрсатиш вақтида ихтиёрида бўлган асосий воситалардан фойдаланиши мумкин.
  5. Тиббиёт муассасаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2016 йил 2 августдаги 340-сонли буйруқнинг иловаси билан тасдикданган Низомнинг 2- иловасида келтирилган сервис хизмат турларини ташкил қилиши мумкин.

Иш жараёнининг зарурати билан ёки аҳолининг қўшимча сервис хизмат турларига эхтиёжи вужудга келган ҳолларда, ушбу хизмат турлари Соғлиқни сақлаш вазирлигининг буйрукдарида кўрсатилмаган бўлса, Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан келишилган ҳолда ташкил этилиши мумкин.

  1. Тиббиёт муассасаси томонидан ташкил қилинадиган сервис хизмат турлари бюджет маблағларига, сифатига ва бошқа омилларга салбий таъсир кўрсатмаслиги лозим.
  2. Шифохона пуллик хизматлар бўйича статистика ва бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини олиб бориши, ўрнатилган тартибда ва муддатларда юқори худудий соғлиқни сақлаш бошқарув органига ва статистика органларига белгиланган шаклларда ҳисоботларни топшириши шарт.

VI.Якуний қоидалар

  1. Пуллик тиббий хизматни ўз вақтида тўлиқ ва сифатли кўрсатилиши учун шифохона бош шифокори шахсан жавоб беради.
  2. Пуллик тиббий хизматлар сифати устидан назорат Соғлиқни салаш вазирлиги ва ҳудудий Соғлиқни сақлаш бош бошқармаси томонидан амалга оширилади.
  3. Тиббиёт муассаса ва тиббий хизмат олишга мурожаат этган беморлар ёки юридик шахслар ўртасида юзага келадиган эътироз ва тортишувлар ўзаро келишувга асосан ҳал қилинади, бундай келишувга эришилмаса, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Ҳудудий соғлиқни сақлаш бош бошқармаси ёки суд органларида ҳал этилади.
  4. Мазкур Низом талаблари бузилган ҳолларда айбдор шахслар қонун билан белгиланган тартибда жавобгарликка тортиладилар.

 

Ўзбекистон Республикаси
Соғлиқни сақлаш вазирининг

2017 йил “___”_____даги

_______- сонли буйруғига

4-илова

Юқумли касалликлар шифохоналари ва бўлимларининг штат
бирликларини қайта кўриб чиқиш бўйича ишчи гуруҳи таркиби

Ф.И.Ш.

Лавозими

1

Атабеков Н.С.

ССВ СЭНББ бошлиғи

2

Мусабаев Э.И.

Вирусология ИТИ директори

3

Миртолипов М.М.

ИМИАББ бошлиғи

4

Асилова М.У.

Вирусология ИТИ клиникаси бош шифокори

5

Усманова Г.З.

Вирусология ИТИ диспансер-поликлиника бўлими бошлиғи

6

Ахмедова Х.Ю.

ЭМЮКИТИ илмий ишлар бўйича директор ўринбосари

7

Эгамова И.Н.

Вирусология ИТИ ташкилий-услубий бўлим бошлиғи

 

Ўзбекистон Республикаси
Соғлиқни сақлаш вазирининг

2017 йил “__”____даги

______- сонли буйруғига

5-илова

Юқумли касалликларга тегишли бўлган мавжуд идоравий
ҳужжатларни қайта кўриб чиқиш бўйича ишчи гуруҳи таркиби

 

Ф.И.Ш.

Лавозими

1

Мусабаев Э.И.

Вирусология ИТИ директори

2

Туйчиев Л.Н.

ТТА ректори

3

Худайкулова Г.К.

ТТА юқумли касалликлар кафедраси доценти

4

Ахмедова Х.Ю.

ЭМЮКИТИ илмий ишлар бўйича директор ўринбосари

5

Абдукадьфова М. А.

Вирусология ИТИ клиник бўлим бошлиғи

6

Хикматуллаева А.С.

Вирусология ИТИ илмий котиби

7

Эгамова И.Н.

Вирусология ИТИ ташкилий-услубий бўлим бошлиғи

8

Камилов Ф.Х.

ТошВМОИ юқумли касалликлар кафедраси доценти

9

Рахимова В.Ш.

ТошВМОИ юқумли касалликлар кафедраси доценти

10

Касимова Р.И.

ТошВМОИ юқумли касалликлар кафедраси ассистенти

11

Сайдалиев С.С.

ТошВМОИ юқумли касалликлар кафедраси ассистенти

 

Ўзбекистон Республикаси
Соғлиқни сақлаш вазирининг

2017 йил “__”____даги

_______- сонли буйруғига

6-илова

Вилоятлар

 

Ўкув

муддати

1

Андижон вилояти

  1. Гепатология марказларининг инфекционистлари -4
  2. Гепатология марказларининг Вирусологлари-2
  3. ТТБ гастроэнтерологлари-4
  4. ТТБ УАШлари - 4

Октябр

2

Бухоро вилояти

1 .Гепатология марказларининг инфекционистлари -4

  1. Гепатология марказларининг Вирусологлари-2
  2. ТТБ гастроэнтерологлари-4
  3. ТТБ УАШлари - 4

Октябр

3

Жиззах вилояти

  1. Гепатология марказларининг инфекционистлари -4
  2. Гепатология марказларининг Вирусологлари-2
  3. ТТБ гастроэнтерологлари-4
  4. ТТБ УАШлари - 4

Ноябр

4

Кашкадарё вилояти

  1. Гепатология марказларининг инфекционистлари -4
  2. Гепатология марказларининг Вирусологлари-2
  3. ТТБ гастроэнтерологлари-4
  4. ТТБ УАШлари - 4

Ноябр

5

Наманган вилояти

  1. Гепатология марказларининг инфекционистлари -4
  2. Гепатология марказларининг Вирусологлари-2
  3. ТТБ гастроэнтерологлари-4
  4. ТТБ УАШлари - 4

Декабр

6

Самарқанд вилояти

  1. Гепатология марказларининг инфекционистлари -4
  2. Гепатология марказларининг Вирусологлари-2
  3. ТТБ гастроэнтерологлари-4
  4. ТТБ УАШлари - 4

Декабр

7

Сирдарё вилояти

  1. Гепатология марказларининг инфекционистлари -4
  2. Гепатология марказларининг Вирусологлари-2
  3. ТТБ гастроэнтерологлари-4
  4. ТТБ УАШлари - 4

Январ

8

Сурхандарё вилояти

  1. Гепатология марказларининг инфекционистлари -4
  2. Гепатология марказларининг Вирусологлари-2
  3. ТТБ гастроэнтерологлари-4
  4. ТТБ УАШлари - 4

Январ

9

Навоий вилояти

  1. Гепатология марказларининг инфекционистлари -4
  2. Гепатология марказларининг Вирусологлари-2
  3. ТТБ гастроэнтерологлари-4
  4. ТТБ УАШлари - 4

Феврал

10

Хоразм вилояти

  1. Гепатология марказларининг инфекционистлари -4
  2. Гепатология марказларининг Вирусологлари-2
  3. ТТБ гастроэнтерологлари-4
  4. ТТБ УАШлари - 4

Феврал

11

Фарғона вилояти

  1. Гепатология марказларининг инфекционистлари -4
  2. Гепатология марказларининг Вирусологлари-2
  3. ТТБ гастроэнтерологлари-4
  4. ТТБ УАШлари - 4

Март

12

Тошкент вилояти

  1. Гепатология марказларининг инфекционистлари -4
  2. Гепатология марказларининг Вирусологлари-2
  3. ТТБ гастроэнтерологлари-4
  4. ТТБ УАШлари - 4

Март

13

Қорақолпокистон

Респ

  1. Гепатология марказларининг инфекционистлари -4
  2. Гепатология марказларининг Вирусологлари-2
  3. ТТБ гастроэнтерологлари-4
  4. ТТБ УАШлари - 4

Апрел

14

Тошкент шаҳар

  1. Гепатология марказларининг инфекционистлари -4
  2. Гепатология марказларининг Вирусологлари-2
  3. ТТБ гастроэнтерологлари-4
  4. ТТБ УАШлари - 4

Апрел

15

Республика

муассасалари

  1. Гепатология марказларининг инфекционистлари -12
  2. Гепатология марказларининг Вирусологлари-4
  3. ТТБ гастроэнтерологлари-12
  4. ТТБ УАШлари - 12

Май - июн