UZ RU

Буйруқ №79. Барча дорихоналарда бўлиши мажбурий бўлган дори воситалари ва тиббий буюмлар рўйхатига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг

буйруғи

Барча дорихоналарда бўлиши мажбурий бўлган дори воситалари ва тиббий буюмлар рўйхатига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида

(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 8-сон, 123-модда)

[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2017 йил 21 февралда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2846-1]

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 31 октябрдаги ПҚ-2647-сон «Аҳолини дори воситалари ва тиббий буюмлар билан таъминлашни янада яхшилашга доир чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:

1. Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2016 йил 21 ноябрдаги 71-сон буйруғи (рўйхат рақами 2846, 2016 йил 6 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 49-сон, 561-модда) билан тасдиқланган Барча дорихоналарда бўлиши мажбурий бўлган дори воситалари ва тиббий буюмлар рўйхатига иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.

2. Мазкур буйруқ 2017 йил 13 мартдан кучга киради.

Вазир А. ИКРАМОВ

Тошкент ш.,

2017 йил 16 февраль,

79-сон

Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2017 йил 16 февралдаги 79-сон буйруғига
ИЛОВА

Барча дорихоналарда бўлиши мажбурий бўлган дори воситалари ва тиббий буюмлар рўйхатига киритилаётган ўзгартиришлар

1. 1, 3, 5, 8, 10, 12, 18, 20 23, 25 — 27, 30 — 34, 36, 37, 39 — 46, 49, 52, 53, 55, 56, 58 — 62, 64, 66, 68 — 70-бандлар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

2. 2-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

2.

Азитромицин ёки Кларитромицин

таблеткалар ёки капсулалар ёки суспензия

3. 7-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

7.

Амброксол ёки Бромгексин ёки Пертуссин ёки Мукалтин ёки доривор Алтей ёки оддий Қизилмия илдизи ёки Тоғрайхон ўти

таблеткалар ёки сироп ёки эритма ёки ўсимлик хом ашёси

4. 11-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

11.

Амоксициллин ёки Ампициллин

таблеткалар ёки капсулалар ёки суспензия тайёрлаш учун кукун

5. 13-банддан «(Аскорутин)» деган сўз чиқариб ташлансин.

6. 15-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

15.

Ацетилсалицил кислотаси ёки Парацетамол

таблеткалар ёки сироп

7. 17-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

17.

Бендазол ёки Папаверин ёки Дротаверин

таблеткалар ёки суппозиторийлар

8. 19-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

19.

Валериана илдизи ва илдизпояси ёки Арслонқуйруқ ўти ёки Лимон ўти барги ёки Дўлана меваси

настойка ёки ўсимлик хом ашёси ёки қобиқ билан қопланган таблеткалар

9. 29-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

29.

Йод 5% спиртли эритма ёки Малахит кўки 1% спиртли эритма ёки Этил спирти 70% сувли эритма

эритма

10. 35-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

35.

Клотримазол ёки Нистатин ёки Флуконазол

таблеткалар ёки крем ёки суртма

11. 38-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

38.

Лоперамид ёки Метоклопрамид

таблеткалар ёки капсулалар

12. 50-банддан «(Эринит)» деган сўз чиқариб ташлансин.

13. 54-банддан «(Сульфацил натрий)» деган сўзлар чиқариб ташлансин.

Мазкур ўзгартиришлар Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси билан келишилган.

Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Д. ХИДОЯТОВ

2017 йил 16 февраль

Савдо-саноат палатаси раиси А. ШАЙХОВ

2017 йил 16 февраль