UZ RU

Дорихона муассасаларида гиёҳванд ва заҳарли моддалар сақлаган дори воситаларини сақлаш, қўриқлаш ва ёнғиндан хабар берувчи техника воситалари билан жиҳозлашга доир намунавий талабномани ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРИНИНГ

БУЙРУҒИ

ДОРИХОНА МУАССАСАЛАРИДА ГИЁҲВАНД ВА ЗАҲАРЛИ МОДДАЛАР САҚЛАГАН ДОРИ ВОСИТАЛАРИНИ САҚЛАШ, ҚЎРИҚЛАШ ВА ЁНҒИНДАН ХАБАР БЕРУВЧИ ТЕХНИКА ВОСИТАЛАРИ БИЛАН ЖИҲОЗЛАШГА ДОИР НАМУНАВИЙ ТАЛАБНОМАНИ ЎЗ КУЧИНИ ЙЎҚОТГАН ДЕБ ТОПИШ ҲАҚИДА

(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 5-сон, 68-модда)

[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2017 йил 3 февралда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 690-1]

 

Ўзбекистон Республикасининг «Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ буюраман:

1. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан 1999 йил 5 мартда 4/6-108-сон билан тасдиқланган Дорихона муассасаларида гиёҳванд ва заҳарли моддалар сақлаган дори воситаларини сақлаш, қўриқлаш ва ёнғиндан хабар берувчи техника воситалари билан жиҳозлашга доир намунавий талабнома (рўйхат рақами 690, 1999 йил 2 апрель) ўз кучини йўқотган деб топилсин.

2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги билан келишилган.

3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Вазир А. ИКРАМОВ

Тошкент ш.,

2017 йил 25 январь,

78-сон

Келишилган:

Ички ишлар вазири А. АЗИЗОВ

 

2017 йил 21 январь