UZ RU

Буйруқ №478. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасинииг "Давлат электрон хизматлари кўрсатиш сифатини баҳолаш методикасини тасдиқлаш тўғрисида"ги 2016 йил 20 октябрдаги 353-сон қарори тўғрисида.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРИНИНГ

БУЙРУҒИ

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Давлат электрон хизматлари кўрсатиш сифатини баҳолаш методикасини тасдиқлаш тўғрисида”ги 2016 йил 20 октябрдаги 353-сон қарори т ўғрисида

Ўзбекистон Республикаси “Электрон ҳукумат тўғрисда”ги Конунига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси “Электрон ҳукумат тўғрисда”ги Конунини амалга оширишни давом эттириш чорағтадбирлари ҳақида”ги 2016 йил 3 июндаги 188-сон қарорига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Давлат электрон хизматлари кўрсатиш сифатини баҳолаш методикасини тасдиқлаш тўғрисида”ги 2016 йил 20 октябрдаги 353-сон қарорида белгиланган вазифаларни ўз вақтида ва сифатли бажариш мақсадида

БУЮРАМАН:

1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Давлат электрон хизматлари кўрсатиш сифатини баҳолаш методикасини тасдиқлаш тўғрисида”ги 2016 йил 20 октябрдаги 353-сон қарори раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.

2. “Uzmedinfo” электрон соғлиқни сақлашни ривожлантириш марказига (М.Баймухамедов):

-Давлат электрон хизматлари кўрсатиш сифатини баҳолаш методикасида назарда тутилган тартибда давлат электрон хизматлари кўрсатишнинг ҳолати тўғрисидаги ишончли ахборотларнинг NIS.UZ идоралараро автоматлаштирилган ахборот тизимига (бундан кейин – Тизим) ҳар йили ўз вақтида киритилишини таъминласин;

- Давлат электрон хизматлари кўрсатиш сифатини баҳолаш методикаси талабларини ҳисобга олган холда Вазирликнинг расмий веб-сайтини ва уни Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали ва давлат идораларининг ва бошқа ташкилотларнинг идоралараро автоматлаштирилган ахборот тизими, шу жумладан тадбиркорлик субъектларига “Ягона дарча” тарзда давлат электрон хизматларини кўрсатиш бўйича ягона марказлар орқали давлат электрон хизматларини кўрсатиш билан боғлиқ бўлган қисмдаги интеграциясини техник жихатдан охирига етказишга оид таклифларни ҳаражатларни асосланган ҳисобларини тақдим этилган холда киритсин.

3. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Бош бошқармаларига ва бошқармаларига уларнинг функционал вазифалари доирасидан келиб чиққан холда Давлат электрон хизматлари кўрсатиш сифатини баҳолаш методикасига мувофиқ NIS.UZ тизимидаги кўрсаткичларни таъминлаш ва давлат электрон хизматларини кўрсатиш сифати бўйича вазирликнинг ижобий боҳосига эришиш мақсадида:

давлат хизматларининг ягона рўйхатини ишлаб чиқиш ва уларни давлат хизматларининг Ягона реестрига киритиш бўйича ишларни якунласинлар;

ҳар ойда электрон давлат хизматларини такомиллаштириш бўйича сўровномаларни ишлаб чиқишни ва вазирликнинг веб-сайтида онлайн сўровларни ўтказишни таъминласинлар;

ойлик онлайн сўровлар якунлари асосида вазирлик томонидан кўрсатилаётган давлат хизматларини электрон шаклга ўтқазиш бўйича таклифларни киритиб борсинлар;

«UZMEDINFO» электрон соғлиқни сақлашни ривожлантириш маркази билан биргаликда электрон шаклга ўтказишга мўлжалланган давлат хизматлари регламентларини ишлаб чиқсинлар ва ваколатли идоралар билан ўзаро мувофиқлаштирсинлар;

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан келишилган ҳолда давлат электрон хизматлари кўрсатиш сифатининг ўтказилаётган мониторинги натижаларини ҳисобга олган холда давлат электрон хизматлари кўрсатиш тартиби ва сифатини доимий равишда такоммилаштиришга йўналтирилган аниқ чора-тадбирларни ишлаб чиқишни ва амалга оширишни таъминласинлар;

ўтказилаётган мониторинг ва давлат электрон хизматлари кўрсатиш сифатининг бахоланиши натижаларини ҳисобга олган холда давлат электрон хизматлари кўрсатиш тартиби ва сифатини такоммилаштиришга йўналтирилган идоравий аниқ чора-тадбирлар режаларини ишлаб чиқишни таъминласинлар.

4. Қоракалпоқстон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирига, Тошкент шаҳар ва вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармалари бошлиқларига, таркибий бўлинмалар ва вазирлик қарамоғидаги, шу жумладан таълим ташкилотлар раҳбарларига ва шунингдек Соғлиқни сақлаш вазирлигининг халқаро ва инвестицион лойиҳалари раҳбарларига:

электрон давлат хизматларини кўрсатишлишида ходимларнинг юзаки муносабатини, электрон давлат хизматларини кўрсатиш муддатлари бузилишларини бартараф этган холда электрон давлат хизматларини кўрсатишда доимий асосда ўрнатилган муддатларга риоя қилишни ва фойдаланувчиларнинг электрон давлат хизматларини олишдаги эҳтиёжни қондиришни таъминласинлар.

5. Иқтисодиёт ва маблағ билан таъминлаш бош бошқармаси 2017 йил ва келгуси йиллар харажатлар сметасида Давлат электрон хизматлари кўрсатиш сифатини баҳолаш методикасининг талабларини хисобга олган холда ҳаражатларни асосланган ҳисоблар бўйича қуйидаги ишлар мўлжаллаб қўйилсин:

Вазирликнинг расмий веб-сайтини ва уни Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали ва давлат идораларининг ва бошқа ташкилотларнинг идоралараро автоматлаштирилган ахборот тизими, шу жумладан тадбиркорлик субъектларига “Ягона дарча” тарзда давлат электрон хизматларини кўрсатиш бўйича ягона марказлар орқали давлат электрон хизматларини кўрсатиш билан боғлиқ бўлган қисмдаги интеграциясини охирига етказишга оид техник жихатдан охирига етказиш;

давлат хизматларини электрон шаклга ўтказиш тасдиқланган регламентларига биноан давлат электрон хизматларини ишлаб чиқиш.

6. Мазкур буйруқ ижросининг назорати вазирнинг биринчи ўринбосари А.Худаяров зиммасига юклатилсин.

Вазир

А.Алимов