UZ RU

Буйруқ №117. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 3 мартдаги “2016 йилда Халқаро саноат ярмаркаси ва Кооперация биржасини ташкил этиш ва ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 67-сонли қарорини бажариш ҳақида

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 3 мартдаги  “2016 йилда Халқаро саноат ярмаркаси ва Кооперация биржасини ташкил этиш ва ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 67-сонли қарорини бажариш ҳақида

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 3 мартдаги “2016 йилда Халқаро саноат ярмаркаси ва Кооперация биржасини ташкил этиш ва ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 67-сонли қарори ижросини таъминлаш ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан 2016 йилнинг 5-8 апрель кунлари ўтказиладиган Соҳа-саноат ярмаркаси ва Кооперация биржаси ҳамда 2016 йилнинг 24 - 31 октябрь кунлари ўтказиладиган Х Халқаро саноат ярмаркаси ва Кооперация биржасида иштирок этишга тайёргарлик кўриш ва қатнашишни таъминлаш мақсадида

БУЮРАМАН:

1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 3 мартдаги “2016 йилда Халқаро саноат ярмаркаси ва Кооперация биржасини ташкил этиш ва ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 67-сонли қарори раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.

2. 2016 йилда Соҳа-саноат ярмаркаси ва Кооперация биржаси ва Х Халқаро саноат ярмаркаси ва Кооперация биржасида Соғлиқни сақлаш вазирлигининг иштирокини таъминлаш учун қуйидаги таркибда ташкилий қўмита тузилсин:

1.

Ш.Х.Тиллаев

Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари, раис;

 

Аъзолар:

 

2.

А.А.Агзамов

Назорат инспекцияси бошлиғи;

3.

Х.К.Жалилов

Дори воситалари ва тиббий техника сифатини назорат қилиш  Бош бошқармаси бошлиғи;

4.

Б.А.Хошимов

Иқтисодиёт, молиялаштириш ва истиқболни аниқлаш Бош бошқармаси бошлиғи;

5.

Б.Т.Эргашев

Моддий-техник базани ривожлантириш Бош бошқармаси бошлиғи;

6.

Ш.Ю.Нишонов

Даволаш – профилактика ёрдамини ташкиллаштириш Бош бошқармаси бошлиғи;

7.

Ў.С.Исмаилов

Фан ва ўқув юртлари Бош бошқармаси бошлиғи;

8.

М.Ф.Садиков

Оналик ва болаликни муҳофаза қилиш Бош бошқармаси бошлиғи;

9.

А.А.Ашуров

Дори воситалари экспертизаси ва стандартизацияси Давлат маркази Тиббий техника, ускуналар ва тиббий буюмлари сифатини назорат қилиш лаборатория мудири;

10.

Д.С.Сагатова

Дори воситалари экспертизаси ва стандартизацияси Давлат маркази Илмий-услубий ва ахборот бўлими бошлиғи.

3. Қуйидагилар:

Соҳа-саноат ярмаркаси ва кооперация биржасида Соғлиқни сақлаш вазирлигининг иштирокини таъминлашга тайёргарлик кўриш ва қатнашиш бўйича чора-тадбирлар режаси 1-иловага мувофиқ;

Х Халқаро саноат ярмаркаси ва кооперация биржасида Соғлиқни сақлаш вазирлигининг иштирокини таъминлашга тайёргарлик кўриш ва қатнашиш бўйича чора-тадбирлар режаси 2-иловага  мувофиқ тасдиқлансин.

4. Ташкилий қўмитага ва вазирликнинг тегишли таркибий тузилмаларига Соҳа-саноат ярмаркаси ва Кооперация биржаси ҳамда Х Халқаро саноат ярмаркаси ва Кооперация биржасида Соғлиқни сақлаш вазирлиги тасарруфидаги ташкилотларнинг фаол қатнашишини таъминлаш вазифаси юклатилсин.

5. Ушбу буйруқ ижроси назоратини ўз зиммамда қолдираман.

 

Вазир в.в.б.                                            А.Худаяров

 

Соғлиқни саклаш вазирининг 

2016 йил “ __” ______ даги

_______ - сонли буйруғига 1 - илова

СОҲА-САНОАТ ЯРМАРКАСИ ВА КООПЕРАЦИЯ БИРЖАСИДА СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРЛИГИНИНГ ИШТИРОКИНИ ТАЪМИНЛАШГА ТАЙЁРГАРЛИК ҚИЛИШ ВА ҚАТНАШИШ БУЙИЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР РЕЖАСИ

Тадбир номи

Бажарилиш муддати

Масъул шахс

1.

Соҳа-саноат ярмаркаси ва Кооперация биржасида

(ССЯКБ) иштирок этиш учун буюртма тайёрлаш ва ХСЯКБ

Дирекциясига такдим этиш.

2016 йилнинг  26 мартигача

Х.К.Жалилов

А.А.Ашуров

2.

 

 ССЯКБ га қўйиладиган маҳсулотлар рўйхатини

тайёрлаш ва ХСЯКБ Дирекциясига тақдим этиш.

2016 йилнинг  26 мартигача

Х.К.Жалилов

А.А.Ашуров

3.

 ССЯКБ га қўйиладиган баннерларни тайёрлаш.

2016 йилнинг  26 мартигача

Д.Н.Хасанов

А.А.Ашуров

Д.С.Сагатова

4.

Тузилиши кўзда тутилган шартномалар бўйича

хулосалар тайёрлаш.

Соҳа-саноат ярмаркаси ва Кооперация биржасига 

тайёргарлик кўриш ва ўтказиш даврида

Б.А.Хошимов

5.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан ССЯКБда  сотиб

   олиниши кутилаётган тиббий маҳсулотлар рўйхатини

   тайёрлаш.

   Соҳа-саноат ярмаркаси ва Кооперация биржасига

тайёргарлик кўриш  ва ўтказиш даврида

Ш.Ю.Нишонов Б.Т.Эргашев

М.Ф.Садиков

6.

Маҳаллий корхоналар томонидан ишлаб чиқарилиши 

   ўзлаштирилган тиббий маҳсулотлар  тўғрисида баннер

тайёрлаш.

Соҳа-саноат ярмаркаси ва Кооперация биржасига 

тайёргарлик кўриш ва ўтказиш даврида

А.В.Комилов А.А.Ашуров Д.С.Сагатова

7.

Махаллий ишлаб чиқарувчи корхоналар билан   

шартномалар тузиш ва  Халқаро саноат ярмаркаси

ва Кооперация биржаси  Дирекциясидан рўйхатдан ўтказиш.

Соҳа-саноат ярмаркаси ва Кооперация биржасига 

   тайёргарлик кўриш ва ўтказиш даврида

И.Г.Казакбаев

Б.А.Хошимов

8.

ССЯКБда Соғлиқни сақлаш вазирлиги тақдимотини

ўтказишга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш.

Соҳа-саноат ярмаркаси ва Кооперация биржасига 

   тайёргарлик кўриш ва ўтказиш даврида

Х.К.Жалилов

И.К.Азизов

А.А.Ашуров

Д.С.Сагатова

 

Соғлиқни саклаш вазирининг

2016 йил “ __” ______ даги 

_______ - сонли буйруғига 2 – илова

 

ХАЛҚАРО САНОАТ ЯРМАРКАСИ ВА КООПЕРАЦИЯ БИРЖАСИДА СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРЛИГИНИНГ ИШТИРОКИНИ ТАЪМИНЛАШГА ТАЙЁРГАРЛИК ҚИЛИШ ВА ҚАТНАШИШ БУЙИЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР РЕЖАСИ

Тадбир номи

Бажарилиш муддати

Масъул шахс

1.

Халқаро саноат ярмаркаси ва Кооперация биржасида

(ХСЯКБ) иштирок этиш учун буюртма тайёрлаш ва ХСЯКБ

Диркциясига такдим этиш.

2016 йилнинг 20 сентябригача

Х.К.Жалилов

А.А.Ашуров

2.

 

ХСЯКБ га қўйиладиган маҳсулотлар рўйхатини

тайёрлаш ва ХСЯКБ Диркциясига тақдим этиш.

2016 йилнинг  20 сентябригача

Х.К.Жалилов

А.А.Ашуров

3.

 ХСЯКБ га қўйиладиган баннерларни тайёрлаш.

2016 йилнинг  20 сентябригача

Д.Н.Хасанов

А.А.Ашуров

Д.С.Сагатова

4.

Тузилиши кўзда тутилган шартномалар бўйича

хулосалар тайёрлаш.

Халқаро саноат  ярмаркаси ва Кооперация

биржасига тайёргарлик  кўриш ва ўтказиш даврида

Б.А.Хошимов

5.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан ХСЯКБ да сотиб

   олиниши кутилаётган тиббий маҳсулотлар рўйхатини

тайёрлаш.

2016 йил 20 сентябригача

Ш.Ю.Нишонов Б.Т.Эргашев

М.Ф.Садиков

6.

Маҳаллий корхоналар томонидан ишлабчиқарилиши 

ўзлаштирилган тиббий махсулотлар  тўғрисида баннер

тайёрлаш.

Халқаро саноат  ярмаркаси ва Кооперация

биржасига тайёргарлик  кўриш ва ўтказиш даврида

 

А.В.Комилов А.А.Ашуров Д.С.Сагатова

7.

Маҳаллий ишлаб чиқарувчи корхоналар билан

шартномалар тузиш ва Халқаро саноат ярмаркаси ва     

Кооперация биржасида дирекциясидан рўйхатдан

ўтказиш

Халқаро саноат  ярмаркаси ва Кооперация

биржасига тайёргарлик  кўриш ва ўтказиш даврида

И.Г.Казакбаев

Б.А.Хошимов

8.

ХСЯКБда Соғлиқни сақлаш вазирлиги тақдимотини

ўтказишга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш

Халқаро саноат  ярмаркаси ва Кооперация

биржасига тайёргарлик  кўриш ва ўтказиш даврида

Х.К.Жалилов

И.К.Азизов

А.А.Ашуров

Д.С.Сагатова