UZ RU

Буйруқ №201. "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ҳақида

"Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ҳақида

"Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг ижросини таъминлаш мақсадида

Б У Ю Р А М А Н:

1."Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.

2. Вазирликнинг Юридик хизмати (Р.Мухаммадиев)га тегишли тегишли таркибий тузилмалар раҳбарлари билан биргаликда Ўзбекистон Республикасининг Қонуни ижросини алоқадор вазирлик ва идоралар билан бирга таъминлаш, тегишли чораларни кўриш ҳамда мазкур қонунни амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар режасига таклифларни Адлия вазирлигига 2016 йил 5 майга қадар киритиш топширилсин.

3. Мазкур буйруқ ижросининг назорати вазирнинг биринчи ўринбосари А.Худаяров зиммасига юклатилсин.