UZ RU

Буйруқ №187. "Парламент назорати тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг ижросини таъминлаш ҳақида

O'ZBEKISTON RESPUBLIKASI SOG'LIQNI SAQLASH VAZIRLIGI

BUYRUGI

2016 yil 20 04

№187

Toshkent sh.

"Парламент назорати тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг ижросини таъминлаш ҳақида

"Парламент назорати тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг ижросинитаъминлаш мақсадида.

Б У Ю Р А М А Н:

1."Парламент назорати тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.

2. Вазирликнинг тегишли таркибий тузилмалари раҳбарлари Қонунда назарда тутилган парламент назорати субъектлари томонидан ўз ваколатларини амалга оширишда, шунингдек, тегишли ҳужжатлар ва маълумотларни ишончлилиги ва аниқлилигини таъминлаган ҳолда тайёрлашда зарурий ёрдам кўрсатиш чораларини кўрсин.

3. Мазкур буйруқ ижросининг назорати вазирнинг биринчи ўринбосари А.Худаяров зиммасига юклатилсин.